Бугун 17 октябрь, 2026 йил, шанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 24 55
2 Пахтакор 23 52
3 Навбаҳор 23 45
4 ОКМК 24 39
5 Локомотив 23 38
6 Бухоро 23 37
7 Насаф 23 37
8 Қизилқум 24 33
9 Андижон 24 30
10 Динамо 23 30
11 Сўғдиёна 24 29
12 Сурхон 24 28
13 Қўқон-1912 24 23
14 Бунёдкор 24 23
15 Хоразм 24 23
16 Машъал 24 4

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Андижон 0-1 Қизилқум
24-тур Машъал 0-1 ОКМК
24-тур Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
24-тур Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
24-тур Сурхон 0-0 Хоразм

Навбатдаги ўйинлар. 24-тур

17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 2541 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2794 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 17.10.2026

      06:00 Снукер. Финал.
      08:00 Велоспорт. Третий этап. Женщины.
      09:00 Велоспорт. Третий этап. Мужчины.
      10:00 Снукер. Финал.
      11:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Трассы Америк. Гонка.
      14:00 Легкая атлетика. Марафон. Чикаго.
      15:35 LIVE Велоспорт. Четвертый этап. Женщины. Прямая трансляция.
      17:30 LIVE Велоспорт. Четвертый этап. Мужчины. Прямая трансляция.
      19:15 Трековый велоспорт. Чемпионат мира. Шанхай. День 4.
      21:00 Легкая атлетика. Марафон. Чикаго.
      23:00 Снукер. Финал.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Трассы Америк. Гонка.
      03:00 Снукер. British Open. Финал.
      04:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Гонка.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Бу авлод билан биз дунёни лол қолдирамиз!» — Марокаш терма жамоаси афсонаси

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Қатар-2022
Рукн: Интервьюлар
A A A

Мустафо Хаджи - Марокаш футболи тарихидаги рамзий футболчи. У миллий терма жамоада 11 йил (1993 йилдан 2004 йилгача) ўйнаган ва иккита жаҳон чемпионатида иштирок этган - 1994 ва 1998 йилларда. У Спорт Экспресс нашрига берган эксклюзив интервьюсида жаҳон чемпионати ярим финалигача етиб келган Марокаш терма жамоасининг феноменини тушунтирди.

«Хорватияликлар шоҳсупага қайтишди. Аммо Марокаш учун бу жаҳон чемпионатини қаҳрамонликка айланди дейиш мумкин. Бу авлод билан биз дунёни лол қолдирамиз!», дейди Хаджи.

- Марокашнинг учинчи ўрин учун баҳсдаги ўйини сизда қандай таассурот қолдирди?

Бундан бироз ҳафсаламиз пир бўлди. Афсуски, кўплаб жароҳатлар йиғилиб қолганди - жамоа Хорватия билан ўйинни умуман номинал марказий ҳимоячиларсиз якунлади. Лекин бу турнирда футболчилар максимал даражада ҳаракат қилишди ва бор кучларини бериб ўйнади. Бельгия, Испания, Португалиядан ўтишимизни ҳеч ким кутмаганди. Марокаш терма жамоаси ўзини бутун дунёга эълон қилди! Муваффақиятимиз сири оддий - кийим алмаштириш хонасида оилавий муҳит ҳукм сурди. Футболчилар бир мақсад йўлида бирлашиб, майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам бир-бирига ёрдам беришди.

Албатта, бронза медалларини қўлга киритишни хоҳлаганман. Лекин, яна, жароҳатлар таъсири... Бу барчада содир бўлади. Йигитлар ҳали зўр формада, характер кўрсатишди. Шу билан бирга, Марокаш термасининг 80 фоизини ёшлар ташкил этиши муҳим жиҳат. Бу жамоанинг келажаги ҳақида гапиради. Шундай авлод билан биз дунёни остин-устун қилишга қодирмиз!

- 1998 йилги жаҳон чемпионатида Марокаш қаҳрамони бўлгансиз. Ўша жамоа билан бу жамоани солиштириш мумкинми?

- Уларни бир-бирига ёрдам берувчи мустаҳкам оила бирлаштириб турибди. Қатарда хорватлар билан бўлган илк ўйиндаёқ худди шундай ҳолатга гувоҳ бўлдим.

Албатта, Волид Реграгини ҳурмат қилишимиз керак - айнан у Зиешни, Мазрауини терма жамоага қайтарган. У ўзига хос ўйин услубини сингдирди ва футболчиларни мураббийни ҳурмат қилишга ўргатди. Тўғри, унинг обрўси унчалик ҳам кучли бўлмаслиги мумкин, бироқ натижа барчасини исботлади. У йигитлар учун катта акадек бўлиб қолди!

Яна бир муваффақият омили - мухлислар. Қатарда мухлисларимиз яратган муҳитни олдин ҳеч қачон кўрмаганман. Бу ақл бовар қилмас нарса! Бизда яхши жамоа бор, лекин ўйлайманки, мухлислар барча ишни уддалашди: айнан улар Марокашни ярим финалга тортиб чиқаришди.

- Франция билан ўйин олдидан финалга чиқишингизга ишондингизми?

Албатта ишондик! Айниқса, Бельгия, Хорватия, Испания, Португалия устидан қозонилган ғалабаларни кўрган бўлсангиз, савиямизга шубҳа қилмайсиз. Биз Франция билан кўп бора тўқнаш келганмиз, шу боис бу жамоа бизга бегона эмас. Уларнинг услуби бироз бизникига ўхшаб кетади.

Мағлубиятга учраганимиз ачинарли. Агар Франция дарвозасига тезкор гол урмасангиз, бу жуда қийин бўлади. Ўшанда улар ҳали ҳам амалдаги жаҳон чемпиони эдилар ва мотивацияси анча юқори эди. Шунга қарамай, биз жуда обрўли кўриндик ва уларга кўп муаммоларни келтириб чиқардик. Менинг фикримча, Марокаш терма жамоаси французлар учун даҳшатли тушга айланди, бизни камситмаслик кераклигини ҳамма тушунди. Қатардан бошимизни баланд кўтариб кетамиз. Биз ишлашда давом этишимиз ва кейинги жаҳон чемпионатига қадар тайёр бўлишимиз керак.

- Криштиану Роналдуни мусобақадан чиқариб юборганингиз ҳақида нима дея оласиз?

У ҳар қандай ҳолатда ҳам энг буюк футболчи бўлиб қолади. Роналду учун афсусдаман - бу турдаги одамларнинг йиғлашини кўриш ҳар доим ҳам оғир бўлган. Мен уни футболчи сифатида ҳурмат қиламан! Ҳа, Криштианунинг термадаги фаолияти якуни қайғули бўлиб чиқди.

- Марокашдаги ҳар бир ўйиндан сўнг барча мухлислар ғалати ҳаракатлар ва ноодатий тартибсизликларни келтириб чиқарди. Бу ҳақидаги фикрларингиз?

Марокашда иккита дин бор: Ислом ва футбол. Бунга одатий ҳол сифатида қараш керак. Биз қаерда бўлишимиздан қатъи назар ватанимизни севамиз. Биз Марокашнинг исталган вакилининг ҳар бир муваффақиятини нишонлаймиз, хоҳ у теннисчи, хоҳ футболчи бўлсин. Қолгани муҳим эмас!

Испанияда, Францияда кўчага чиқиб, ғалабаларни нишонлаган кўплаб танишларим бор. Лекин биз ҳеч қачон тажовузкорлик кўрсатмаганмиз, бошқа давлат вакилларини ҳамиша ҳурмат қилганмиз. Мисол учун, мен Францияда ўсганман ва агар биз уларни ярим финалда мағлуб қилсак, мен бу муваффақиятдан роҳатланаман.

Бельгия, Португалия ва бошқа мамлакатларда Марокашнинг жаҳон чемпионатидаги ғалабаларидан хурсанд бўлган ватандошларимизни кўриш жуда ёқимли. Ҳа, ёқимсиз воқеалар бўлган - биз ҳаммамиз инсонмиз ва баъзида айрим нарсаларни кечириш керак.

- Навбатдаги жаҳон чемпионати учта давлатда бўлиб ўтади: АҚШ, Мексика ва Канада...

- Мен 1994 йилда АҚШда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ўйнашга муваффақ бўлдим - у ерда ажойиб таассуротлар қолган! Қатарда америкаликлар, канадаликлар ва мексикаликлар яхши иштирок этишди. Уларнинг жамоаларини кузатиш ёқимли бўлди. Навбатдаги жаҳон чемпионатига келсак, тўлиқ ишонч билан айта оламанки, Марокаш терма жамоаси Қатардаги муваффақиятини такрорлашни мақсад қилган ва ҳозирданоқ ЖЧ-2026 йўлланмасини мақсад қилиб қўйган», — дейди Хаджи.

Киритилди: 19:09, 20.12.2022. Ўқилди: 1671 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 15
2 Нефтчи Стипе Перица 13
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 12
4 Бухоро Шерзод Эсанов 10
5 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
6 Нефтчи Зоран Марушич 9
7 Пахтакор Чинеду Стефан 9
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 9
10 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик