Бугун 19 март, 2026 йил, пайшанба.

      • 18.03.2026 01:00
      • Арсенал
      • 2:0
      • Байер
      • 18.03.2026 01:00
      • Челси
      • 0:3
      • ПСЖ
      • 18.03.2026 01:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Реал Мадрид
      • 18.03.2026 22:45
      • Барселона
      • 7:2
      • Ньюкасл
      • 19.03.2026 01:00
      • Бавария
      • 4:1
      • Аталанта
      • 19.03.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • 4:0
      • Галатасарой
      • 19.03.2026 01:00
      • Тоттенхэм
      • 3:2
      • Атлетико
  • Суперлига
      • 18.03.2026 19:15
      • Қўқон-1912
      • 2:1
      • Навбаҳор
      • 18.03.2026 19:15
      • Хоразм
      • 1:2
      • Бунёдкор
      • 18.03.2026 20:00
      • Қизилқум
      • 0:1
      • ОКМК
      • 19.03.2026 16:00
      • Андижон
      • -:-
      • Машъал
      • 19.03.2026 18:15
      • Бухоро
      • -:-
      • Динамо
      • 20.03.2026 16:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Локомотив
      • 20.03.2026 17:00
      • Насаф
      • -:-
      • Сурхон
      • 20.03.2026 18:15
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Пахтакор
  • «A» Серия
      • 20.03.2026 22:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Наполи

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 3 9
2 Локомотив 3 7
3 Насаф 3 7
4 Бухоро 3 7
5 Бунёдкор 4 7
6 Навбаҳор 4 6
7 Пахтакор 3 6
8 Қизилқум 4 6
9 Динамо 3 4
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Андижон 3 3
14 Сурхон 3 1
15 Сўғдиёна 3 1
16 Машъал 3 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

19/03 16:00 Андижон - Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо
20/03 16:00 Нефтчи - Локомотив
20/03 17:00 Насаф - Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна - Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Фидойи футболчилар ўнлиги

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Рекордлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўз миллий терма жамоаси, демакки, яшил майдонда ватан шарафини ҳимоя қилиш , ҳар бир футболчи учун энг олий шараф!

Тўғри, ҳамма футболчиларга насиб этавермайди, фақат сараларнинг сарасига миллий терма жамоа эшиклари очилади. Ҳозирга қадар 600дан кўпроқ футболчи ўз терма жамоаси либосида 100 мартадан ортиқ майдонга тушишга муваффақ бўлган. қуйидаги қаҳрамонларимиз ана шу фидойи футболчилар рўйхатининг етакчи ўнлигидан жой олишган. Марҳамат, танишинг:

10. Жанлуиджи Буффон, Италия (терма жамоада 176та ўйин)

Италиялик афсонавий дарвозабон ҳанузгача яшил майдонни тарк этган эмас, қадрдон клуби «Парма»да тўп сурмоқда. Терма жамоада эса барча ватандошларидан кўра кўпроқ майдонга тушган. 1997 йилда «Скуадра Адзурра»да дебютини нишонлаган 19 ёшли Жиджи узоқ йиллар давомида миллий жамоа шарафини ҳимоя қилди, жумладан, 8та йирик мусобақаларда иштирок этди. Посбон айниқса, 2006 йилда терма жамоанинг 4-марта жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритишига муносиб ҳисса қўшгани билан фахрланади.

9. Клаудио Суарес, Мексика (177)

Марказий ҳимоячи учун анча паст бўйли бўлишига қарамасдан, Клаудио Мексика терма жамоаси таркибида 177 марта майдонга тушишга муваффақ бўлганди. 1992 йилда халқаро аренадаги дебютини нишонлаган «Эль-Эмперадор» 14 йил давомида миллий жамоада ишончли тўп суриб, ўз ўрнини ҳеч кимга бермади ва ЖЧ-2006 турниридан кейин бутсаларини михга илди. Суарес узоқ вақт сардорлик боғичи билан майдонга тушиб, ватандошларининг 1993, 1996 ва 1998 йилларда Олтин Кубокни қўлга киритишларига катта ҳисса қўшди. Шунингдек, у Конмебол Кубоги доирасидаги 1999 йилда бўлган Бразилияга қарши финал баҳсида ҳал қилувчи роль ўйнаганди.

8. Муҳаммад ал Деайя, Саудия Арабистони (178)

Бу футболчи 1993-2006 йилларда миллий терма жамоанинг доимий аъзоси бўлган, 1996 йилда Осиё Кубогини қўлга киритган, 1994-2006 йиллар оралиғида барча ЖЧларида иштирок этган. Қизиғи шундаки, аввалига Муҳаммад гандболга қизиқиб қолган ва акасининг қистови билан футболга ўтган экан. Энди у Саудиянинг энг фидойи ўйинчиси.

7. Андрес Гуардадо, Мексика (179)

Гуардадо Қатар мундиалида Мексика терма жамоасининг мутлақ рекордчисига айланиб олди. «Бетис»да тўп сураётган 36 ёшли фахрий миллий жамоанинг етакчиларидан бири саналади, аммо ЖЧ-2022да атиги битта - Аргентинага қарши баҳс (0:2)да, шунда ҳам тўлиқ бўлмаган бир тайм ўйнади. Андрес «Атлас»даги парвозидан 4 ой ўтгач, миллий жамоага жалб этилганди.

6. Серхио Рамос, Испания (180)

«ПСЖ»да жисмоний ва спорт формасини тиклаб олганига қарамасдан, марказий ҳимоячи Қатар мундиалида иштирок этмади. Ўтган йили «Реал» унинг Европа чемпионатидан четда қолишига сабабчи бўлганди. Бу сафар Луис Энрике ЖЧ-2010, Евро-2008 ҳамда Евро-2012 турнирлари ғолибига таркибдан жой бермади.

5. Аҳмад Муборак, Уммон (183) 

Фаолияти давомида ўз юртидан ташқари, Саудия, Қатар, Қувайт ва БААда 14дан ортиқ клубларда тўп сурган уммонлик футболчи Қувайт терма жамоаси сафида 183та учрашув ўтказгач, 2019 йилда нафақага йўл олди. Аҳмад Муборак ўзининг энг ёрқин ўйинларини 2017Ғ18 йиллар мавсумидаги Форс кўрфази Кубоги турнирида намойиш этди. Ўшанда унинг жамоаси бегона юртда зафар қучганди.

4. Аҳмад Ҳассан, Миср (184)

Миср футболи афсонаси. Ҳассан миллий терма жамоа таркибида 8 марта Африка Миллатлар Кубоги мусобақаларида иштирок этиб, уларнинг нақ ярмида чемпионлик гаштини сурганди. «Фиръавнлар» 1998, 2006, 2008 ва 2010 йилларда қитъанинг тенгсиз жамоасига айланишган, Аҳмад эса бош ролни ижро этганди. Нуфузли совринни қўлга киритиш бобида ярим ҳимоячи билан тенглаша оладиган футболчи йўқ, терма жамоадаги ўйинлар сони бўйича ҳам. Ҳассаннинг бирдан-бир армони - ЖЧ!

3. Со Чин Энн,  Малайзия (195)

Балки бу ном Малайзиядан ташқаридаги мухлисларга таниш эмасдир. Лекин атиги бир нафар футболчи миллий терма жамоа сафида ундан кўпроқ учрашувда майдонга тушган, холос. Малайзиялик марказий ҳимоячи 1969 йилда бош жамоа сафида илк учрашувини ўтказганди. Со 1972 йилдаги Олимпия Ўйинларида мамлакат шарафини ҳимоя қилди, 8 йилдан кейин унинг Осиё Кубоги турниридаги ишончли ўйини Жанубий Кореядек номдор жамоа билан жанговар (1:1) дурангни таъминлаганди. Со 1984 йилда Малайзия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади.

1-2. Криштиану Роналду, Португалия (196)

Жаҳон чемпиони унвони - Роналдунинг совринлар коллекциясида етишмаётган ягона йирик соврин. Қатар мундиали эса сўнгги имконият эди. Афсус, катта эҳтимол охирги имконият ҳам бой берилди. Бунга алоҳида тўхталиш шарт бўлмаса керак... Ҳозирда халқаро учрашувларда 118та гол билан тўпурарлар пешқадами бўлиб турган 37 ёшли футболчи ўйинлар сони бўйича ҳам яққол етакчи бўлиш учун бор куч-маҳоратини сарфлашига шубҳа йўқ. Агарда унга яна имконият берилса, албатта.

1-2. Бадр ал Мутва, Қувайт (196)

Январда 38 ёшини нишонлайдиган ал Мутва ҳамон яхши спорт формасида. У терма жамоадаги ўйинлар сонини 200тага етказиш умиди билан шижоат билан ишламоқда. Бадр ал Мутва терма жамоадаги иштирокини 2003 йилда, 18 ёшда бошлаганди. Шундан бери мунтазам равишда майдонга тушиб, 56та гол урди ва 2010 йилда Қувайтнинг 10-марта Форс кўрфази Кубогини қўлга киритишига муносиб ҳисса қўшди.

Равшан ИБРОҲИМ тайёрлади.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 22:55, 21.12.2022. Ўқилди: 2518 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
7 Локомотив Қувончбек Абраев 2
8 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
9 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2
10 Нефтчи Жамшид Искандеров 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.