Бугун 20 май, 2026 йил, чоршанба.

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4258]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2624]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2575]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2448]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2445]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2397]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2301]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2220]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2100]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2005]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Унинг исми ёдимда йўқ, қаердан келди?...»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Қатар-2022
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Сенсациялар мундиалининг нимчорак финалида Марокаш тўсиғидан ўта олмаган Испания терма жамоасининг бош мураббийи Луис Энрике шундай деганди:

 «8-рақам мени ҳайрон қолдирди. Номини эслай олмаяпман, узр... Тавба, бу йигит қаердан пайдо бўлди? Савияли ўйинчи. Уни ёқтириб қолдим». Бу илиқ фикрлар Аззидин Унаи шаънига йўлланган. Бир ярим йил аввал бу футболчи Франциянинг 3-дивизионида тўп сурарди.

«Страсбур» жой бермагач, 3-лигадаги «Авранш»га йўл олди

15 ёшли пайтида Аззидин қирол Муҳаммад VI академиясига йўл олиб, 3 йилдан сўнг Франциядан таклиф олди. Уни «Страсбур» ўринбосарлари таркибига чақиришганди. Шу тариқа 2018 йил июлида Унаининг фаолияти бошлангандек эди.

«Дастлабки шартномага имзо чеккач, кейинроқ профессионал шартномани расмийлаштирсалар керак, деб ўйлагандим. Уни локдаундан кейин имзолайман, деб ўйлагандим. Бироқ мен хатога йўл қўйгандим. Шунга қарамасдан, эътироз билдирмадим. Лекин Лига 1 ёки Лига 2да ўйнаш учун етарли қобилиятга эга эканлигимга амин эдим», - деганди Аззидин.

Бироқ Унаида олий лигалар жамоаларига ўтиш варианти йўқ эди. Шу боис, 3-дивизиондаги «Авранш» таклифини қабул қилди.

«Азиддин фақат юксак савияда ўйнаш учун яратилган, деган фикрдан йироқман. Лекин унинг иқтидорли ўйинчи эканлиги ҳар бир машғулотда яққол кўриниб турарди. Шу боис, у ўз ўрнини тезда топиб олишига шубҳа қолмади. Майдондаги самарали ҳаракатларидан ташқари, у ўта чидамли ўйинчи эди», - деганди «Авранш» бош мураббийининг ассистенти Корантен Бушар

«Унинг савияли ўйинчи эканлигини билардим. Лекин шу қадар тез юксак савияга эриша олади, деб ўйламагандим. Унаи Лига 1да, ЖЧда тўп сураётгани билан фахрланаман» - бу «Авранш» бош мураббийи Фредерик Рекулонинг дил сўзлари эди.

2021 йил майида «Авранш» 18 жамоа орасида 13-ўринни банд этиб, 3-лигадаги ўрнини базўр сақлаб қолди. Лекин 27та ўйинда 5та гол урган марказий ярим ҳимоячи ўзининг дриблинги ва меҳнатсеварлиги билан кўпчилик эътиборини тортди. Бироқ скаутларни бир оз ўйлантириб қўйган жиҳатлари ҳам йўқ эмасди.

«У кўпчиликнинг кузатувида эди. Аммо клублар таваккал қилишни истамадилар. Скаутларга Аззидин Лига 1 ёки Лига 2 учун нимжондек кўринганди», - дейди Бушар. Бироқ ўтган йилнинг ёзида «Анже» таваккалга қўл уриб, Унаи учун 350000 евродан воз кечди.

«Аззидинни кузатган клублар ичида фақат «Анже» Лига 1 вакили эди. У маҳоратли ўйинчи бўлсада, ўта озғин, нисбатан кучсизроқ эди. Шу туфайли жисмонан кучли рақибларга қарши тўп суриш осон эмасди. Лекин ўзига қатъий ишонган Аззидин Лига1 клубининг бошланғич таркибида ўйнашни уддалади. Менимча, олий дивизионга осонликча мослаша олди», - деди марокашлик касбдошимиз Жильда Крозон.

«Унаини кўпчилик яхши билмайди, аммо у майдондаги энг яхши ўйинчи». 2021 йил ёзида «Анже»даги, 2022 йил қишида терма жамоадаги дебютларини нишонлади

Август ойида Унаи «Лион»­га қарши 15 дақиқа ўйнади, гол уриб, «Анже»нинг йирик ғалабасини (3:0) таъминлади. Ўша мавсумда у 32 марта майдонга (16таси бошланғич таркибда) тушди. Воҳид Халилхожич уни АМК турнирига чақирганида, кўпчилик ҳайрон бўлганди. 10 январдаги Ганага қарши гуруҳ бос­қичи баҳсида Аззидин терма жамоадаги дебютини 90 дақиқа тўп суриш билан нишонлади.

ЖЧ-2022нинг саралаш бос­қичидаги Конго ДРга қарши ўйинда Унаи дублга, Марокаш йирик (4:1) ғалабага эришди ва Қатар йўлланмасини қўлга киритди.

«Мана шу ўйин ҳаммасини ўзгартириб юборди. Бунгача Аззидин Марокашда ҳам кўпчилик билмайдиган ёш ўйинчи эди. Кутилмаганда, бир думалаб, «кумир»га айланди-қолди», - дейди Крозон.

Ёзда «Севилья» Унаи учун 12 млн. бермоқчи бўлганди, лекин Аззидин «Анже» билан 4 йиллик янги шартномани имзолади.

«Бош мураббий Жераль Батикль унга катта умид боғлаганлигини, Унаи етакчи ўйинчи бўлиши шартлигини айтганди. Шогирди мавсумнинг старт учрашувидаёқ бу ролга тайёр эканлигини намойиш этди», - дейди Крозон.

Тўғри, «Нант»га қарши кечган ўша баҳс нурсиз (0:0) дуранг билан тугаган, бироқ Унаи «Тоттенхэм» ва «Ньюкасл»нинг собиқ ўйинчиси бўлмиш Мусса Сиссокога умуман имкон қолдирмаганди: «Ўйиндан кейин Сиссоко Аззидинни билмаганини тан олди. Унинг эътирофи Марокашдан таслим бўлган Луис Энрикеники билан бир хил эди. Унаи - ҳеч ким билмайдиган, «кўринмас», аммо майдондаги энг зўр ўйинчи».

Ҳозирда Унаи Лига 1нинг Лионель Мессидан кейинги энг зўр дриблингчиси. «Анже» ярим ҳимоячиси 37та, аргентиналик даҳо эса 47та самарали алдамчи ҳаракатни амалга оширишган. Қатар мундиали снайперларининг сардори - Килиан Мбаппе 3-ўринда (27) бормоқда.

Ҳа, жорий мавсумда «Анже»нинг ишлари юришмаяпти, жамоа 15та учрашувда атиги 2та ғалабага эришди ва сўнгги ўринда бормоқда. Жумладан, Унаи ҳам талаб даражасида ўйнай олмаяпти.

Аззидин «Анже»да ЖЧдагидек тўп сура олмаяпти. У ва Софьян Буфал мундиал арафасидаги «Лилль»га қарши баҳсни ўтказиб юборишди, жамоа 8-мағлубиятини қабул қилди ва клуб бош мураббийни истеъфога чиқарди.

Августда Марокаш терма жамоаси тизгини Воҳид Халилхожичдан Волид Реграгига ўтган бўлсада, Унаининг нуфузи пасаймади: Африка учун тарихий мақомдаги мундиалнинг барча учрашувларида у бошланғич таркибда майдонга тушди.

Испанияга қарши нимчорак финал беллашувида Аззидин барча футболчилардан кўпроқ югурди - 119-дақиқада ўз ўрнини жамоадошига бўшатиб бергунга қадар 14,7 км. масофани ортда қолдирганди. «Бу йигит бутун ўйин давомида тинмай югурди. Шунча югуриб, ҳолдан тоймаганига ҳайронман», - деганди Луис Энрике ҳайрат билан.

«Бугун биз камдан-кам учрайдиган ишни амалга оширдик. Жамоамиз иқтидорли ёшлардан тузилган, турнирда янада узоқроққа бора оламиз. Ўйиндан кейин Марокашдаги, Европа ва Африкадаги байрам танатаналарини томоша қилдик. Мухлислар кўчаларни тўлдириб юборишган. Биз бу билан фахрланамиз» - деганди Унаи пенальтилар сериясидаги ғалабадан ке­йин.

«Аззидин - жамоамизнинг муҳим ўйинчиларидан бири. У ўта юқори маҳорат соҳиби, тўп учун курашга киришганида, ҳеч ким уни тўхтата олмайди. У янада кўпроқ манфаат келтиришга қодир», - дейди ҳимоячи Наиф Агер.

«Мен билан юз берган воқеа - эртакдаги мўъжиза! Бир ярим йил аввал 3-дивизионда ўйнаб, ЖЧда тўп суришни тасаввур ҳам қилолмасдим. Меҳнатларим зое кетмади. «Анже»га ўтишим терма жамоадан чорлов олиш имкониятини берди», - дейди Аззидин.

«Унаи ҳозир юксак эътирофга сазовор бўлди. У ажойиб, ёқимтой ўйинчи. Мухлислар айнан унга ўхшаган футболчилар ўйинларини томоша қилиш учун стадионларга келадилар. Аззидин ҳайратомуз тўп суришда давом этишидан умидворман», - дейди Бушар.

Мазкур эътирофдан кейин Аззидин Унаи ва унинг аҳил жамоадошлари ярим финалгача етиб келишди ва нафақат марокашлик мухлислар қалбидан, балки футбол олами тарихидан ҳам муносиб жой олишди.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:30, 28.12.2022. Ўқилди: 2632 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик