Бугун 6 июнь, 2026 йил, шанба.

Клопп «Реал» президентлиги сайлови олдидан Рикельмега ўз исмидан фойдаланишга рухсат берди [0]

«Реал» собиқ мураббийи: «Барча муваффақиятсизликларда Мбаппени айблаш нотўғри» [0]

Альварес «Атлетико»дан кетмаслиги мумкин — вазият мураккаблашмоқда [0]

Рим Гран-приси. Бугун 5 нафар таэквондочимиз жанг қилади [0]

Тухель: «Арсенал» дунёнинг энг яхши жамоасига қарши муносиб курашди» [0]

«Манчестер Юнайтед» «Барселона» футболчиси бўйича сўров юборди [0]

Гакпо Слотнинг «Ливерпуль»дан бўшатилгани ҳақидаги фикри билан ўртоқлашди [0]

Браим Диаснинг нима сабабдан «Реал»ни «Ювентус»га алмаштиришни истамаётгани маълум бўлди [0]

Леау «Милан»дан кетганидан кейин қаерда ўйнамоқчи эканлигини айтди [0]

«Урган 49 та голимнинг деярли ҳаммаси Лео туфайли»: Давид Вилья Месси билан ўтган йилларини эслади [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кашфиётлар: Бир чақнаш эффектими ёки муносиб ворис?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мана, чемпионат тугади ва энди 1|8 финал босқичидан ўрин олган ўйинда бутун Португалия учун янги қаҳрамон ролида гавладанган «Бенфика»нинг 21 ёшли вундеркинди Гонсалу Рамуш билан яқинроқ танишиш вақти келди. Қизиқ, унинг жасорати (6:1 ҳисобида якунланган баҳс­да «хет-трик»ка эришганди) - бир чақнаш эффектими ёки йигитча чиндан ҳам, Роналду издоши бўлиш салоҳиятига эга?

Йигитча қаердан келди?

Гонсалу Рамуш - «Бенфика» тизимидан порлаб чиққан навбатдаги марказий ҳужумчи. Бўйи - 185 см. 21 ёшли йигитча Португалия жанубидаги Ольян шаҳарчасида туғилган. Гонсалу - «Фаренсе» клуби собиқ вингери Мануэль Рамушнинг ўғли. У кенг доирада айнан ЖЧ-2022 1|8 финалидан кейин танилди. Бироқ қизиқувчанроқ мухлислар Рамушни олдинроқ кашф этишганди ўзлари учун. Ҳужумчи футбол таълимотини маҳаллий «Ольяненсе» клубида ола бошлаган, 13 ёшида эса «Бенфика» тизимига ўтган. Йигитча Лиссабон муҳитига тезда мослашиб, ҳам клуб, ҳам терма жамоа тизимида деярли барча ёш тоифаларини бир текисда забт этди. Гонcалу биринчи марта U-19 тоифасидаги Европа чемпионатида баралла овоз чиқарди - 3та ўйинда 4та гол. Шунингдек, ёшлар ўртасидаги Евро-2021 саралаши доирасидаги 10та учрашувда қатнашиб, 12та гол билан энг яхши тўпурарга айланди. Бироқ финал раундининг ўзида Португалия термаси асосий футболчилари қаторига киролмади 1|4 финалда итальянлар дарвозасини нишонга олиб, жамоаcига катта ёрдам берган бўлсада. 

Гонсалунинг клуб футболидаги тараққиёт йўлига келсак, иқтидорли ҳужумчи мавсум-2019|2020да асосан «Бенфика» ёшлар жамоасида ўйнади. Муҳими, 8та гол билан ёшлар ўртасидаги ЧЛ бош тўпурари бўлди. Ўша турнир гуруҳ босқичида атиги 2та гол урган Рамуш «плей-офф» раундларида кетма-кет «дубл»га эришиб, жамоасининг финалга чиқишида катта роль бажарди. У ҳал қилувчи ўйинда ҳам яна бир «дубль» расмийлаштирди, аммо «Бенфика» ёшлари якунда «Реал» ўринбосарларига бас келолмадилар (2:3), барибир. Айнан ўша мавсум иқтидорли ҳужумчини жиддийроқ ўйинларда ҳам синаб кўришга тушдилар. Аниқроғи, Рамуш «Бенфика» тизимидаги 4та ёш тоифасида кўриниш берди, жумладан, асосий жамоада ҳам. Эътиборлиси, унинг катталар таркибидаги дебюти ҳам худди Швейцария термасига қарши кечган ўйиндаги каби эффектли чиққанди - «Авес» дарвозасига охирги 3 дақиқада 2та гол.

Гонсалу ЖЧга қадар умумий ҳисобда «Бенфика» тузилмасидаги жамоаларнинг жами 135та расмий ўйинида қатнашиб, 55та гол урди ва яна 19тасига ассистентлик қилди. Асосий жамоа сафидаги статистикаси ҳам чакки эмас - 80та ўйинда 38та голга ҳисса қўшди. Ҳа, бу фамилия­си Холанд ёки Мбаппе бўлмаган футболчи учун жуда яхши кўрсаткич. Қолаверса, Гонсалу кўп қиррали футболчи, ҳар ҳолда, қисқа фао­лиятида ҳужумнинг барча позицияларида ўйнаб чиқишга улгурди. 2019 йилнинг ёзидаёқ Рамушга «Бавария»­нинг қизиқаётгани ҳақида хабарлар чиққани ҳам бежиз эмас. Тўғри, йигитча ўшанда «Бенфика»да қолишни маъқул кўрди ва ҳозир бундан афсусланмаётган бўлса керак.

«Бенфика» ишончи ортидан

«Бенфика» ёз-да икки асосий ҳужумчиси - Дарвин Нуньес ва Харис Сеферович билан хайрлашди. Клуб Гонсалу трансфери бўйича ҳам аниқ таклифлар олганди. Жумладан, «Саутгемптон» португалиялик учун 25 миллион фунт стерлинг беришини маълум қилди. Қолаверса, «Лидс», «Эвертон», «Атлетико» ва «Валенсия» клублари ҳам Рамуш масаласида лиссабонликлар билан алоқага чиқишди. «Бенфика» раҳбарияти эса кетганлар ўрнини клуб тарбияланувчиси билан тўлдиришга қарор қилиб, йигитчага катта ишонч бағишлади. Гонсалунинг ўзи ҳам жамоадан кетмоқчи эмасди: «Биринчидан, амалда шарт­номам бор, иккинчидан, энди 21 ёшдаман. Қолаверса, «Бенфика»да ҳали ҳаммасини исботлаганимча йўқ. Камида яна 1-2 мавсум шу ерда қолганим маъқул. Шуларни ўйлаб, агентим илгари сурган таклифларни рад этдим». Бу қарор самараси дарҳол билинди - чемпионатнинг дастлабки 11та ўйинида 9та, ЧЛ саралашида  4та ва гуруҳ босқичида 1та гол. Бундан ташқари, 6та самарали узатма. Айнан шу натижалар туфайли Фернанду Сантуш Португалия термаси таркибида Рамушга ҳам жой ажратди. Эътиборлиси, Гонсалу миллий жамоадаги деб­ютини ЖЧ старти арафасида, Нигерия термасига қарши «ўртоқлик»да нишонлади. Яна бир эффектли қўшилиш - 66-дақиқада майдонга тушган янги ҳужумчи ўз ҳисобига 1тадан гол ва самарали узатма ёзиб қўйиш асносида мураббийлар штаби ишончига кирди.

ЖЧ-2022га келсак, Рамуш Швейцария термасига қарши ўйинга қадар 2 марта майдонга тушди - 88-дақиқа (ганаликлар билан ўйин) ва 82-дақиқа (уругвайликлар билан ўйин)да. Эътиборлиси, у ҳар икки ҳолатда Роналду ўрнини эгаллади. Қисқаси, Сантуш «плей-офф» ўйинида Криштиануни захирада қолдириб, Рамушга ишонч билдиришини ҳеч ким кутмаганди.

Роналду билан таққослаш ноўрин

Гонсалу Рамуш ҳам ўта универсал футболчи. Бироқ уни Роналду билан таққослаш тўғри эмас. Чунки йигитча мутлақо бошқача услубда ўйнайдиган ҳужумчидир. Дейлик, кўпинча тор масофада ўзини яхши сезади ва иккинчи тўл­қин ҳужумига қўшилишни хуш кўради. Яна майдоннинг ярмигача қайтишга мо­йил. Роналдуга ўхшаш томони - тўпни яхши олиб юради ва шунинг учун «Бенфика»да «сеҳргар» лақабини олган.

Равшан ИБРОҲИМ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:58, 06.01.2023. Ўқилди: 1630 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик