Бугун 6 июнь, 2026 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 35-тур

01/01 06:00 Ньюкасл - Брайтон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бундай Рэшфорди бор жамоага Роналду ҳақиқатда-да керак эмас эди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Маркус Рэшфорд ҳозирда "Манчестер Юнайтед"нинг ҳақиқий юлдузидир. ЖЧ-2022дан бери ҳужумчи кетма-кет олтита ўйинда гол урди ва клубнинг 13 йил ичида саккизта уй учрашувида гол урган биринчи футболчисига айланди. Рэшфорднинг жадал ривожланиши Эрик тен Хагнинг "Манчестер Юнайтед"га келиши билан боғлиқ. Нидерландиялик мураббий аста-секин ҳужумчини энг яхши формага келтирди ва энди унинг майдондаги махсулдорлигидан завқланмоқда.

Қандай қилиб Эрик тен Хаг Маркус Рэшфордни "Манчестер Юнайтед" етакчисига айлантирди?

Евро-2020дан кейин Рэшфорднинг ўйинида пасайиш бўлди. Европа чемпионатида у бирорта самарали ҳаракат қилмади ва Италия билан финалда пенальтилар сериясида гол ура олмади. 2021/2022 йилги мавсум бошида ҳужумчи елкасидан олган жароҳати туфайли уч ойни ўтказиб юборди. Мавсум олдиндан айтиб бўлмайдиган даражада ноаниқ бўлиб чиқди: барча мусобақаларда 32 та ўйинда ва атиги бешта гол урди.

Ёзда Эрик тен Хаг “Манчестер Юнайтед”ни қабул қилиб олгач, ҳаммаси ўзгарди. АПЛнинг 2-тури олдидан ҳужумчининг “ПСЖ”га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар фонида бош мураббий англиялик футболчи “Манчестер Юнайтед”да қолишини айтди. Орадан 10 кун ўтиб, 3 август куни Рэшфорд январдан бери илк бор гол урди ва бу “Ливерпуль” дарвозасига ғалаба келтирувчи гол эди. Форвард октябрь ойи охирида ўз муаммолари ҳақида нималар деган эди:

“Бир муддат руҳий муаммолар билан курашдим. Улар менинг ўйиним туфайли эмас, балки майдон ташқарисида содир бўлган воқеалар туфайли пайдо бўлди. Журналистларнинг вазифаси майдонда бўлаётган воқеалар ҳақида гапириш эканлигини тушунаман, лекин футболчилар ҳар бир учрашув олдидан тўғри тайёрланаши ва кераксиз ташвишлардан қутилиши муҳим. Ўтган мавсумда мен бундай қила олмадим".

Бундан ташқари, ҳужумчи "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Тен Хаг билан ишлаш тафсилотлари ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди: “У фақат тўғри зоналарда бўлишимни, гол уришимни, майдонда юқори позицияларда прессинг қилишимни хоҳлайди. Агар сиз энг яхши кунларни ўтказмасангиз ҳам, ушбу тамойилларга риоя қилишга ҳаракат қилишингиз керак”.

Жаҳон чемпионатидан олдин Рэшфорд жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида 8 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг ажойиб формаси Гарет Саутгейтга Англия терма жамоасида қайсидир маънода ёрдам берди: у ерда форвард Эронга битта гол ва Уэльс билан ўйинда дубл қайд этди.

2022 йилги Жаҳон чемпионатида кўрганларидан сўнг, Тен Хаг Рэшфорд ҳақида оптимистик фикр билдирди: "Мен бирон бир аниқ рақамга боғланиб қолишни хоҳламайман. Рэшфорд бу мавсумда АПЛда 20 та гол уришга қодир. Мавсум давомида бир ҳужумчини йўқотдик, уни алмаштиришимиз керак. Айнан Рэшфорд таркибни кенгайтирибгина қолмай, жамоага сифат олиб келиши шарт. "Манчестер Юнайтед"да талаблар юқори".

Шу билан бирга, жамоадаги тен Хаг учун асосий нарса - интизом. Ҳужумчи ўйинига қарамай, уни "Вулверхэмптон"га қарши баҳсда захирада қолдирди. Бир кун олдин ҳужумчи ухлаб қолиб, машғулотга кечикиб қолган ва бунинг учун дарҳол товон тўлаган. Жаҳон чемпионатидан бери Маркус “Манчестер Юнайтед” сафида 6 та ўйинда 7 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Аммо тег Хаг уни қадрлайдиган асосий нарса иш эмас. Мураббий бир неча бор ҳужумда динамик, фаол прессинг ўйинчиси кераклигини айтди. Шунинг учун у Роналдуни эмас, Рэшфордни “Тоттенхэм”га қарши ўйинда майдонга туширган эди.

Эрик тен Хаг қўл остида 25 та ўйинда Рэшфорд 15 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Форвард ҳеч бир мураббий қўл остида бундай кўрсаткични қайд этмаган. Мисол учун, Ральф Рангник билан англиялик 22 ўйинда атиги иккита гол урган. Энг муҳими, Рэшфорднинг ҳаракатлари “МЮ”га натижа бермоқда ва у бундан мамнун.

Киритилди: 16:11, 13.01.2023. Ўқилди: 4716 марта. Фикрлар: 22 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик