Бугун 20 май, 2026 йил, чоршанба.

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4376]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2698]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2624]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2606]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2492]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2446]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2409]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2272]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2148]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2130]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЖЧларида Жанубий Америка – Европа рақобати

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Қатар-2022
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Аргентина миллий жамоаси Қатар мундиали финалида Франция миллий жамоасини доғда қолдириб, тарихда 3-марта жаҳон кубоги соҳибига айланганини биласиз.

Билмасангиз, улар 1978 ва 1986 йилларда ҳам жаҳон футбол форумида чемпионликни қўлга киритишган. Лекин қуйидаги таҳлилий мақола Аргентина термаси эмас, балки ЖЧдаги Жанубий Америка - Европа рақобати хусусида.

КОНМЕБОЛ - УЕФА - 12:10

Аввало, алоҳида эслатиш керак, КОНМЕБОЛ, яъни Жанубий Америка вакили ЖЧда нақ 20 йиллик танаффусдан кейин ниҳоят, яна тахтга кўтарилди. Лекин жами чемпионлик мақоми бўйича УЕФА (Европа) ҳамон олдинда. Оддий айтганда, тарихдаги 22та мундиалда европаликлар 12 марта, Жанубий америкаликлар 10 марта ғалаба нашидасини суришган. Ҳозирча бошқа конфедерацияларда жаҳон кубоги йўқ. Чемпион жамоалар сони бўйича ҳам Европа олдинда: 12та кубок 5та мамлакат - Германия, Италия, Франция, Англия ва Испанияга тегишли. КОНМЕБОЛ ҳисобидаги 10та олтин медални эса 3тагина жамоа (Бразилия, Аргентина ва Уругвай) таъминлаган.

КОНМЕБОЛ - УЕФА - 29:15

Буниси финаллар ҳисоби. Аргентина термаси Қатарда 6-марта ҳал қилувчи ўйинда қатнашган бўлса, францияликлар 4-финалда майдонга тушишди. Финалларнинг умумий статистикаси бўйича эса УЕФА вакиллари деярли икки баравар олдиндалар. Европаликларнинг бу масаладаги устунликлари 1950 йилдан кейин (ўшанда финал охирги марта Жанубий Американинг икки жамоаси ўртасида кечганди) бошланган. Умуман, ЖЧ тарихидаги 22та финалдан атиги 2таси (1930 ва 1950 йиллар)да Европа вакили иштирок этмаган. Жанубий америкаликлар эса нақ 9та ҳал қилувчи баҳсни ўтказиб юборишган. Айниқса, 21-асрда ўртадаги фарқ тобора катталашмоқда: 2006 йилдан буён КОНМЕБОЛ атиги 2та финал кўрди (ҳар иккиси Аргентина термасига тегишли - 2014 ва 2022 йиллар). Жанубий Американинг финаллар масаласидаги энг яхши даври 1986-2002 йиллар оралиғига тўғри келади. Яъни бу орадаги 5та финалда ҳам УЕФА - КОНМЕБОЛ жанги кузатилди. 2та соф КОНМЕБОЛЧА ҳал қилувчи баҳс эса турнир тарихининг илк даврида бўлганди (1930 ва 1950 йиллар). Қолаверса, Европада нақ 10та финалчи бор. Жанубий Америка ҳисобидаги барча финаллар эса яна ўша 3та чемпион жамоага тегишли.

ГУРУҲДАН ЧИҚИШ  ҲОЛАТИ

Европа - Жанубий Америка рақобати хусусида гап кетганида, икки қитъа ЖЧда нечтадан вакил билан иштирок этганини ҳам эътиборга олиш зарур, албатта. Ҳар ҳолда, КОНМЕБОЛ ҳеч қачон 6тадан кўп йўлланмага эга чиққан эмас. Фақат 2 марта - 1930 ва 2014 йилги ЖЧ-(Бразилия термаси мезбон сифатида квота олганди)да Жанубий Америка 6та терма билан қатнашган. Европанинг вакиллиги эса мунтазам ўзгариб турган. Хусусан, 1982 йили турнир иштирокчилари сони 24тага оширилганидан буён УЕФА ҳар сафар 13-14-15та йўлланма олмоқда. Ўша йилдан эътиборан Жанубий Америка камида 4та, кўпи билан 5та квотага эга бўлган. 1998 йили ЖЧ иштирокчилари сони 32тага оширилганидан кейин ҳам ҳолат унча ўзгармади. Боз устига, Уругвай ва Аргентина термалари турнир қаторасига иккинчи марта Европада ташкиллаштирилишига эътироз ўлароқ, иштирокдан бош тортгач, Жанубий Америка ЖЧ-38да энг кам вакил билан қатнашганди.

Гуруҳ босқичида икки томон жамоалари нечоғли муваффақиятли қатнашганини илова шаклида берилган тасвирдан билиб олиш мумкин. Фақат 2010 ва 2014 йиллардаги мундиал Европа учун нисбатан омадсиз бўлди - ҳар икки ҳолатда 13та жамоадан 6таси «плей-офф»­га чиқди. 1986-2006 йиллар оралиғи энг самарали даврдир - Европанинг 9-10тадан вакили гуруҳ раундидан кейин ҳам курашда қолди. Қатарда эса «кўҳна қитъа» одатдаги режадан четга чиқди - гуруҳдан «атиги» 8та жамоа чиқди. Жанубий Америка бу борада унча муваффақиятли эмас - гуруҳ босқичида мунтазам равишда жамоаларни йўқотади. Дейлик, КОНМЕБОЛ вакиллари 1986 йилдан буён атиги 3 марта (1986, 1990 ва 2010 йилларда) «плей-офф»га йўқотишсиз йўл олишди. Шунинг баробарида 3 бора катта муваффақиятсизликка учрашди: 1994 ва 2022 йилларда Жанубий Америка 4та вакилидан 2тасини, 2002 йили эса 5тадан 3тасини гуруҳ раундидаёқ йўқотди. Этиборли томони, Қатарда Жанубий Америка ҳам, Европа ҳам гуруҳ босқичида нисбатан кўп йўқотишга учради. Нима, бу учинчи куч курашга шайланаётганидан далолатми?

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 09:02, 15.01.2023. Ўқилди: 2620 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик