Бугун 6 июнь, 2026 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 35-тур

01/01 06:00 Ньюкасл - Брайтон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Португалия эмас, Жорже Мендеш термаси!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

ЖЧ-2022дан катта хафагарчилик билан қайтган Португалия миллий жамоасида иқтидорлар етарлидан ҳам кўп.

Яна бир томони, «Европа Бразилияси»да таниқли агент Жорже Мендеш мижозлари катта ўрин тутишади. Қатар мундиалидан олдин sports.ru сайти фойдаланувчиларидан бири айнан шу жиҳатга эътибор қаратганди. Эҳтимолки, Фернанду Сантушга «бир агент мижозлари билан» қабилида иш тутгани ҳам қимматга тушгандир...

Мундиал арафасида ёзилган мақолада Португалия миллий жамоаси таркибидаги 26 нафар футболчидан 16 нафари ҳуқуқини Жорже Мендеш бошқарувидаги Gestifute агентлиги ҳимоя қилиши ёзилган. Тўғри, ке­йинчалик таркибда бир қатор ўзгаришлар ҳам кузатилди. Шунга қарамай, ушбу кутилмаган ва қизиқарли статистик маълумотлар билан танишиб чиқсак бўлади. Зеро, жамоадаги Мендеш мижозлари сафи ҳали янада кенгаши мумкин.

*** Португалия миллий жамоаси дарвозабонлари гуруҳи фақат Мендеш мижозларидан шакллантирилган. Ҳужум чизиғида ҳам шу агент билан ҳамкорлик қиладиганлар яққол устунликка эгалар. «Бегона»лардан бири - «Бенфика» вакили Рафа Сильва. Тўғри, Португалиянинг Onsoccer агентлиги мижози саналган бу футболчи якунда ЖЧга боргани йўқ. Умуман, жамоада фақат Диогу Далот ва Рикарду Орта (Proeleven), Тьягу Жало (Invictus Team), Рафаэль Геррейру (Wasserman), Нуну Мендеш ва Бруну Фернандеш (MRP.Position-number), Жоау Мариу (P&P Sport Mangement), Вильям Карвалью (Media Base Sport) бошқа агентлик хизматидан фойдаланишади. Ярим ҳимоячи Жоау Пальиньяда эса агенти йўқ.

*** Жорже Мендеш билан ҳамкорлик қилаётган португалиялик юлдузларнинг тўлиқ рўйхати анча узун аслида. Таҳлил учун олинган йиғиндан четда қолганлар: Фабио Виейра («Арсенал»), Ренату Саншеш («ПСЖ»), Андре Сильва («РБ Лейпциг»), Нелсон Семеду, Гонсало Гуэдеш, Даниэль Поденсе («Вулверхэмптон»), Франсишку Тринкау («Спортинг»), Рикардо Перейра («Лестер). Тўғри, шулардан Андре Сильва якунда Фернанду Сантушнинг ЖЧ учун якуний таркибидан жой олди. Қисқаси, ҳозирги ҳолатда Португалия термасини фақат Мендеш мижозларидан шакллантириш имконияти бор.

*** Ишдан кетишга улгурган бош мураббий ҳақида. Transfermarkt сайтида Фернанду Сантуш агенти борасида маълумот йўқ. Аммо Gestifute агентлиги мижозлари орасида унинг жойини мамнуният билан эгаллашга номзодлар етарли. Ҳар ҳолда, Жозе Моуриньо, Нуну Эшпириту Санту, Сержиу Консейсао, Бруну Лаже ва Руи Фария (узоқ вақт Моуриньо ассистенти сифатида ишлаган) каби мутахасислар Мендеш билан ҳамкорлик қилишади.

Изоҳ: ушбу мақола ЖЧдан олдимнги йиғинга чақирилган футболиларга қараб ёзилган. Яъни Мендешнинг Португалия термасидаги таъсир даражаси мунтазам ўзгариб туради. Дейлик, ҳимоячи Пепе ЖЧ-2022дан сўнг миллий жамоа билан хайрлашди, лекин таркибга бошқа «мендешчилар» қўшилишлари табиий жараён.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 10:04, 17.01.2023. Ўқилди: 2251 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик