Бугун 28 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бухоро 10 17
5 Бунёдкор 9 16
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 9 12
9 Қизилқум 9 12
10 Хоразм 9 12
11 Сурхон 9 11
12 Андижон 9 10
13 Қўқон-1912 9 8
14 Динамо 9 8
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Танловга: Овозимни Аҳмад Убайдуллаевга бераман!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ёшлар лигаси ўйинларига негадир журналистлар ҳамда ёшлар ва ўсмирлар термаларимиз мураббийлари боришмайди. Кўп бора бунга гувоҳ бўлганман. Мана ҳозирда Евстафеев Ўзбекистон U22ни қабул қилиб олган. Нимагадир бу термага 3 ёш кичкиналарни жалб қилмоқда. Жуда ҳайрон қолдим. Нима мундиалда Мексика қаҳрамонлари ўзидан 3 ёш катталардан зўр ўйнай олишадимикан? Билмадим, натижани ўзингиз кўрдингиз. Энг осон гуруҳдан базўр чиқишди!

Непалга кетган таркибга қарар эканман, Ёшлар лигаси юлдузларини кўрмадим! Омад Тайлоқов, Шаҳзодбек Нурматов йиғинларга жалб этилганди, голлар ҳам уришганди. Омад Тойлоқов “Динамо”да ёшлар жамоасида, Олий лигада ҳам ўйнаб келмоқда. Бу футболчи “Баркамол Авлод”да ҳам яхши паслари билан ҳаммани ўзига жалб қилганди. Ёшлар лигасида тўлиқ ўйнамоқда диспетчер! Шаҳзод Нурматов “Метталург”нинг асосий таркибда ўрнини топди, голлар урмоқда. Бу бола “Динамо”да ўйнаб юрган пайтлари ҳам унда бир нима борлигини билардим. Ўзига хос бомбардир ва манимча, ўз тенгилари орасида энг зўр хужумчи!

Турғун Қобилов — универсал футболчи. Ҳимоя ва ярим ҳимояда бирдек ўйнай олади. Асосий таркибда ўз ўрнини топишга ҳаракат қилмоқда. Куни кеча ҳам “Локомотив” дарвозасини ишғол қилипти.

Искандар Холмирзаевга ўтган йили Убайдулаев асосий таркибда имкон бераётганди. Бу йил эса балким рақобат кучлилигидандир асосийга кира олмаяпти. Бу йил ёшлар лигасида анча ўйинлари очилган.

Фаррух Сайфиев. Ўтган йили Ёшлар лигаси чемпиони бўлган бу футболчи вазиятга қараб позициясини ўзгартиради. Баъзида ўнг қанот, баъзида марказда диспетчерлик билан банд бўлади.

Салим Мустафоев – мен тавсия этаётган футболчилар орасида энг таниқлиси бўлса керак. Чап қанот қиролида ўзига бўлган ишонч жуда катта. Хуллас, Ёшлар лигасида бу футболчилар жуда чиройли голлар уришмоқда. Бу футболчлар Осиё чемпионатига бориши шарт! Евстафеев Мексика қаҳрамонларини ёшига мос келадиган U19га тўлиқ юборса ҳам бўлади. Зеро айнан U19 — Аҳмад Мусаев жамоаси кейинги Олимпиада учун курашади!

Энди бош жамоамизга тўхталсам. Абрамов кетгани яхши бўлди. Лекин ўрнига Қосимов... билмадим. Агарда Жанубий Кореяга уйда ютқазиб қўйсак, ўз жойини Убайдуллаевга бўшатиб бериши, керак деб ўйлайман. Чунки айнан Убайдуллаевнинг ҳимоявий тактикаси билан мундиалга бора оламиз. Ўзбекистондан бошқа номзод мутахассисларни кўрмаяпман. Убайдуллаев дейишимга бир қанча сабаблар бор. Лондон Олимпиадасида 3 ва 4-ўринларни эгаллаган Жанубий Корея ва Япония бундан 3 йил олдин ўтказилган 19 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида финалга чиқа олмаганди. Ўша чемпионатда Убайдуллаев жамоаси вице-чемпион бўлганди. Ўшанда ҳамма футболчиларимиз ўринбосарлар таркибида ўйнашарди. Абрамов эса асосий таркибга ўтган ўйинчилар билан ҳатто кучли тўртликка ҳам кира олмади.

Ҳурматли “абрамовчилар”. Россия-2018 га ҳам айнан Убайдуллаев шогирдлари курашишса керак. Хуллас, Аҳмад Убайдуллаев Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи бўлиши керак!

Жасур Қосимов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:31, 16.08.2012. Ўқилди: 6563 марта. Фикрлар: 64 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Нефтчи Стипе Перица 5
4 Сурхон Чинеду Стефан 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Бухоро Шерзод Эсанов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
9 Нефтчи Алишер Одилов 3
10 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик