Бугун 29 сентябрь, 2024 йил, якшанба.

      • 28.09.2024 00:00
      • Вальядолид
      • 1:2
      • Мальорка
      • 28.09.2024 17:00
      • Хетафе
      • 2:0
      • Алавес
      • 28.09.2024 19:15
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Леганес
      • 28.09.2024 21:30
      • Реал Сосьедад
      • 3:0
      • Валенсия
      • 29.09.2024 00:00
      • Осасуна
      • 4:2
      • Барселона
      • 29.09.2024 17:00
      • Сельта
      • -:-
      • Жирона
      • 29.09.2024 19:15
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Севилья
      • 29.09.2024 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 30.09.2024 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 01.10.2024 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Лас-Пальмас
      • 28.09.2024 16:30
      • Ньюкасл
      • 1:1
      • Манчестер Сити
      • 28.09.2024 19:00
      • Арсенал
      • 4:2
      • Лестер
      • 28.09.2024 19:00
      • Брентфорд
      • 1:1
      • Вест Хэм
      • 28.09.2024 19:00
      • Эвертон
      • 2:1
      • Кристал Пэлас
      • 28.09.2024 19:00
      • Ноттингем Форест
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 28.09.2024 19:00
      • Челси
      • 4:2
      • Брайтон
      • 28.09.2024 21:30
      • Вулверхэмптон
      • 1:2
      • Ливерпуль
      • 29.09.2024 18:00
      • Ипсвич
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 29.09.2024 20:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 01.10.2024 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Саутгемптон
  • Суперлига
      • 28.09.2024 17:00
      • Бунёдкор
      • 2:2
      • Насаф
  • «A» Серия
      • 28.09.2024 18:00
      • Удинезе
      • 2:3
      • Интер
      • 28.09.2024 21:00
      • Женоа
      • 0:3
      • Ювентус
      • 28.09.2024 23:45
      • Болонья
      • 1:1
      • Аталанта
      • 29.09.2024 15:30
      • Торино
      • -:-
      • Лацио
      • 29.09.2024 18:00
      • Рома
      • -:-
      • Венеция
      • 29.09.2024 18:00
      • Комо
      • -:-
      • Верона
      • 29.09.2024 21:00
      • Эмполи
      • -:-
      • Фиорентина
      • 29.09.2024 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Монца
      • 30.09.2024 23:45
      • Парма
      • -:-
      • Кальяри

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Ливерпуль 6 15
2 Манчестер Сити 6 14
3 Арсенал 6 14
4 Челси 6 13
5 Астон Вилла 5 12
6 Фулхэм 6 11
7 Ньюкасл 6 11
8 Брайтон 6 9
9 Ноттингем Форест 6 9
10 Тоттенхэм 5 7
11 Ман. Юнайтед 5 7
12 Брентфорд 6 7
13 Борнмут 5 5
14 Вест Хэм 6 5
15 Эвертон 6 4
16 Лестер 6 3
17 Кристал Пэлас 6 3
18 Ипсвич 5 3
19 Саутгемптон 5 1
20 Вулверхэмптон 6 1

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
6-тур Арсенал 4-2 Лестер
6-тур Брентфорд 1-1 Вест Хэм
6-тур Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
6-тур Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
6-тур Челси 4-2 Брайтон
6-тур Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Сўровнома

  • U-23 терма жамоамизнинг Олимпиададаги муваффақиятсизлигида ким кўпроқ айбдор?

  • Натижалар | Жами овоз: 4781 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Испания Ла-Лигаси: Икковлон бўлишадиган пул

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

18 август, шанба куни Испания чемпионатида янги мавсум старт олади. Турнирнинг бош интригаси константага айланган — "Реал"  ёки "Барселона"? НТВ+Футбол телеканали шарҳловчиси Кирилл Дементьев championat.com порталидаги блогида эски эртакнинг янги талқини бўйича ўз хулосаларини баён этди. Уни таржима қилиб, сиз билан баҳам кўришга аҳд қилдик.

Испанча янги мавсум кутилмаганда жуда эрта — 18 августда старт олмоқда. Европада аввалдан янги мавсум тонгида дастлабки хўроз қичқириғи билан французлар уйғонишади, уларнинг миллий рамзи ҳам шуни тақозо қилади. Сўнг керишганча немислар, сўнгра инглизлар уйғонса,  футбол "баҳори" (аслида кузи) Европа жанубига Испания ва Италияга йўл олади. Менимча, бу — Испания чемпионати Бундеслига ва Премьер лигадан аввал бошланган тарихдаги илк ҳолат бўлса керак. Ҳаттоки Испания Суперкубоги — эски мавсумдан янгисига кўприк бўлиб хизмат қилувчи турнир ҳам чемпионат давомида ўйналадиган бўляпти. Испания бу билан нима демоқчи? Бу ерда турли талқинлар юзага қалқиб чиқади. Янги чемпионатга мамлакат Европа чемпиони ва клубларнинг коэфффицентлар жадвали етакчиси мақомида киришади. Бу эса фактнинг ўзидан ҳам юқори нарса — аслида ҳам шундайку!

Трансфер дарчаси ҳамон очиқ, баландпарвоз транферлар бўлиш эҳтимоли сақланмоқда, бироқ умумий тенденция шундоққина кўриниб турибди: испанлар белни маҳкамроқ боғлашган. Айни вақтгача олий дивизион клублари 65 миллион евро сарфлаб, 116 миллион (www.transfermarkt.de маълумотларига кўра) қўлга киритишган. Таққослаш учун: Англиянинг сарфлари — 313 млн., Италияники — 281, Францияники — 197 (биргина "ПСЖ"нинг ўзига 100 "лимон" тегишли), Германияники — 178. Испанияда "бозор-ўчар" учун масъул бўлган "Реал" ва "Барселона" ўзларини жуда камтарона тутишмоқда, қолган клубларнинг эса шунчаки ортиқча пули йўқ. Ўтган йили ўзини катта ўйинчи сифатида таништирган "Малага" ҳам ҳозир фақат сотув билан банд. Касорланинг "Арсенал"га ўтиши бу — нафақат андалусияликлар учун, бутун чемпионат учун ҳам йўқотишдир. Чунки икки бош юлдузлар тўплами доирасидан ташқарида юлдузлар тобора йўқолиб бормоқда. Ўз-ўзидан маълумки, бундай вазиятда "Реал" ва "Барселона" билан баслаша оладиган клуб қолмайди.

"Барселона" кўп мавсумлардан буён мавсумни чемпион эмас, чемпионликка номзод сифатида бошлайди. Бу вазифа эса жамоа учун янгилик. Шу вақтгача интрига қуйидагича тус оларди: "Барселона" ўз ўйини кўрсата турса бас, "Реал" эса қора тер тўкиб етакчига тенглашиш ҳаракатида бўлар эди. Бу дафъа "Барселона" энди қандайдир янгилик ўйлаб топиши керак, чунки Гвардиоланинг вориси Тито Виланова ўта мураккаб вазиятда. Ҳозирча "Барса" "Валенсия"дан чап қанот ҳимоячиси (ёки яримҳимоячиси) Хорди Альбани сотиб олиб, битта муаммоли позицияни "ямади". Янги марказий ҳимоячи харид қилиш учун бўлган уринишлар ҳозирча бесамар кетмоқда: Тиаго Силвани "ПСЖ" эгаллаб олди, Хави Мартинес эса "Барса"дан кўра "Бавария"га ўтишга яқин. Ўтган мавсум эса ҳимоя чизиғи жиддий мустаҳкамланишга муҳтож эканлигини кўрсатиб бўлган. "Реал"да кўзга ташланарли кадрлар муаммоси йўқ ҳисоби, таркиб ҳам Моуриньо истаганидан-да қуюқ. Шу сабабли жамоани Педро Леон ва Олтинтўп тарк этди, Гаго "Валенсия"га жўнатилди, ана-мана дегунча Нури Шахинга ҳам йўл қоғози ёзиб беришса керак. Клубнинг энг жарангдор хариди Лука Модрич бўлиши мумкин, қолганига Моуриньонинг айни таркибдан жуда кўнгли тўқ. Ҳақиқатан ҳам бу таркиб янада тараққий этиши мумкин. Мақсад ва вазифалар равшан: чемпионат ва чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш, бундан камига "Реал" рози эмас. "Қирғоқдан туриб" Моуриньо жамоаси яққол фаворит кўринмоқда, қизиқ, бундай вазиятда "Барселона" ўзини қандай тутар экан? Бошламасига, каталониялик футболчилар ўзларига ўтган мавсумда халақит берган қолипдан қутилиб олишлари талаб этилади.

Бошқа жамоалар қатнашадиган иккинчи рақамли испания чемпионатида эса кучлар тақсимоти ҳозирча тўлалигича аниқ эмас. Абадий учинчи "Валенсия" мавсумни янги ва ёш мураббий қўл остида, сезиларли харидларсиз бошлайди. Боз устига, клубнинг йўқотишлари ҳам кўргулик даражасида эмас — клуб Вилья, Сильва ва Матадан жудо бўлишни бошидан кечирган экан, Хорди Албанинг кетишини ҳам қандайдир ҳази қила олади. Гагодан Меҳмед Тўпалнинг ўрнини босиш талаб этилади, Хорди Альба ўрнига эса "Депортиво"дан Андрес Гуардадо сотиб олинди. Хуллас, гап фақат таркибдагина эмас, Маурисио Пеллегринонинг ишлашига боғлиқ бўлиб турибди. "Малага"га нима бўлади — бу саволнинг ҳозирча жавоби йўқ, бироқ рўйхатдаги кейинги жамоалар ҳам маълум бир муаммолар гирдобида. Европа Лигаси ғолиби "Атлетико" бразилиялик Диегони ушлаб қололмади — у "Вольфсбург"га қайтиб кетди, ҳимоячилар Алехандро Домингес ва Переа ҳам клубни тарк этишди, Годинга ҳам туманли альбиондан жиддий қизиқиш бор. Жамоанинг анъанавий муаммоси — мавсум стартинининг барбод бўлиши ҳам турибди. Агар Диего Симеоне бу аждаҳони енга олса, "Атлетико" чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун курашиши мумкин.

Ўтган мавсумнинг кашиёти Марсело Бьелсанинг "Атлетик"и бўлди ва шукрки, мураббийни Бильбаода қолдиришга кўндира олишди. Бироқ баскларга икки етакчи ўйинчининг йўқотилиши соя ташламоқда: энг яхши тўпурар Фернандо Льоренте жамоадан кетишни афзал кўрмоқда. Льоренте 28 ёшни уриб қўйди, ўзини катта клубда синаб кўришнинг айни вақти. Иккинчи эҳтимолли жудолик — Хави Мартинес. Европанинг энг муҳим универсалларидан бири ҳам суперклубда тўп суриш учун пишиб етилди. "Барселона" уни ҳимоя марказида кўришга ошуфта, лекин топ-классдаги таянч ярим ҳимоячисига муҳтож "Бавария" вакиллари ҳам жуда тиришқоқ чиқиб қолишди. Мартинеснинг ўзи ҳам Бильбаони Мюнхенга алмаштиришга тайёр, клублар нарх борасида якдил тўхтамга келиб олишса бас. "Атлетик"нинг комплектланиш хусусиятларидан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, бундай икки устуннинг ўрнини боса оладиган захира топиш амалда мумкин эмас. Айниқса Льорентенинг ўрнини. Дарҳақиқат, энг ёрқин ва ўзига хос жамоа чекинса жуда  ачинарли ҳол бўлади, бироқ ҳаёт ўзининг қаттол қонуниятларини барчага бирдек ўтказади.

ИСПАНИЯ ЧЕМПИОНАТИ. 1-ТУР
18 август 
22:00 Сельта — Малага 
00:00 Севилья — Хетафе 
02:00 Мальорка — Эспаньол 
19 август
22:00 Атлетик Б — Бетис 
22:00 Реал М — Валенсия 
00:00 Барселона — Реал Сосьедад
02:00 Леванте — Атлетико М 
20 август 
22:00 Депортиво — Осасуна 
00:00 Райо Вальекано — Гранада 
02:00 Сарагоса — Вальядолид.

Манба: championat.com
Киритилди: 01:00, 17.08.2012. Ўқилди: 6711 марта. Фикрлар: 47 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.