Бугун 27 февраль, 2026 йил, жума.

      • 26.02.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 2:2
      • Монако
      • 26.02.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Бенфика
      • 26.02.2026 01:00
      • Ювентус
      • 3:2
      • Галатасарой
  • Суперлига
      • 27.02.2026 18:00
      • Бухоро
      • 1:0
      • Қўқон-1912
      • 27.02.2026 18:45
      • Андижон
      • 4:0
      • Сўғдиёна
      • 27.02.2026 19:00
      • Пахтакор
      • 2:0
      • Қизилқум
      • 28.02.2026 18:45
      • Нефтчи
      • -:-
      • Машъал
      • 28.02.2026 19:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Сурхон
      • 28.02.2026 19:15
      • Динамо
      • -:-
      • Навбаҳор
  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • -:-
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Наполи
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • -:-
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 22-тур

01/01 06:00 Мальорка - Севилья

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Шўртан» 3-ўринга кўтарилиб олди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Иккинчи даврани кетма-кет ғалаба билан бошлаган Эдгар Гесс бошчилигидаги “оқ бўрилар” ўз майдонларида чемпионатнинг иккинчи қисмини муваффақиятсиз бошлаган Андижоннинг “Андижон” жамоасини қабул қилди.

Ушбу учрашувга мезбонлар жанговор таркиби билан тайёргарлик кўрган бўлсалар, Александр Аверьянов учрашувдан олдин таркиб борасида муаммога дуч келди. Сабаби, биринчи даврани “Шўртан” таркибида ўтказган ва иккинчи даврада “Андижон” таркибига бориб қўшилган Отабек Валижоновнинг сариқ карточкалари сони тўртта етганлиги сабабли бугунги учрашувни ўтказиб юборган бўлса, ўнг қанот ярим ҳимоячиси Рустам Аъзамов эса жароҳат олганлиги туфайли бу баҳсга ташриф буюрмади.

Шунингдек, ҳуқуқий жиҳатдан “Шўртан”га тегишли бўлган ва икккинчи даврада “Андижон” жамоасига ижарага берилган Мўйдин Мамазулумов “Бунёдкор” ва “Навбаҳор” жамоаларига қарши бўлиб ўтган учрашувларда “Футбол-МЕД” тиббий текширувларидан ўта олмай, ушбу баҳсларни ўтказиб юборганди. Лекин, футболчи қисқа муддат ичида барча муолажаларни ўтказди ва собиқ жамоасига қарши майдонга тушишга рухсат олди.

Учрашувдаги дастлабки хавфли вазият 7-дақиқада содир этилди. Ўнг қанотда Таина Соро Иброҳим Отахоновни хато қилишга мажбур этди ва тўпни эгаллаб олиб, олдинга ташланаётган Ботир Қодирқуловни тўп билан таъминлади. Ботирнинг рақиб жарима майдончасига кирар-кирмас йўллаган зарбаси салгина ноаниқ кетди.

8-дақиқада ҳимоячилардан қайтган тўпни эгаллаб олган Лазиз Убайдуллаев уни рақиб жарима майдончаси ичида турган Игорь Таранга томон оширди, лекин меҳмонлар дарвозабони яхши ҳаракат қилиб, тўпга ўз вақтида чиқиб келди ва уни эгаллаб олишга муваффақ бўлди.

13-дақиқада Игорь Таран Вячеслав Пономарёвдан тўпни қабул қилиб олиб рақибнинг тўрт ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвоза томон зарба бераётган паллада ҳимоячилар унга қаршилик қилиб, тўпни ўз жарима майдончаларидан узоқлаштиришга муваффақ бўлишди.

15-дақиқада чамаси 25 метрлардан белгиланган жарима тўпини Вадим Афонин тўппа-тўғри рақиб дарвозаси томон йўллаганди, аммо Юрий Цой катта қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

17-дақиқада ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига кириб борган Ботир Қодирқуловнинг йўллаган кучли зарбасини “Андижон” жамоасининг дарвоза устуни қайтариб қолди.

20-дақиқада Александр Мерзляковнинг чап қанотдан ошириб берган тўпини Вадим Афонин боши билан Игорь Таранга ўтказиб юборди. Таран гарчи бир ҳимоячи қаршисида турган бўлишига қарамай, рақиб дарвозасини ишғол этишда муаммога дуч келмади – 1:0

24-дақиқада Ҳамза Каримов Мўйдин Мамазулумовга нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳакам эса чамаси 26-28 метрлардан майдон эгалари дарвозаси томон жарима тўпи белгилади. Расул Раҳмоновнинг жаримадан йўллаган кучли зарбаси Михаил Наумов қўриқлаётган дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди.

29-дақиқада Александр Мерзляков чап қанотдан тўпни рақиб жарима майдончасига ошириб берди. Ҳимоячилар эътиборидан четда қолган Фарҳод Тожиев боши билан тўпни рақиб дарвозаси томон йўллади, лекин Цой қайтариб қолди. Қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Ботир Қодирқулов эса ҳисобни 2:0га етказди.

30-дақиқа эса ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг тўп Қодирқуловга келиб тушди. Ботир эса кучли зарба билан рақиб дарвозаси томон зарба берди, лекин Цой бир амаллаб тўпни қайтариб қолди. Қайтган тўпга Игорь Таран бош билан зарба берди, бироқ “Андижон” посбони бу сафар тўпни эгаллаб олди.

43-дақиқада Расул Раҳмонов бир рақибини ортда қолдириб, чамаси 25 метрлар узоқликдан рақиб дарвозаси томон кучли зарба берди, лекин унинг зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.

44-дақиқада ҳимоячилар томонидан етказиб берилган тўпни ўзига бўйсиндириб олган Фарҳод Тожиев рақиб жарима майдончасига ёриб кирди. Гарчи Маматказин Тожиевни таъқиб қилган бўлса-да, Фарҳод кучли зарба билан рақиб дарвозасини ишғол этмоқчи бўлди. Бироқ, Юрий Цой бир амаллаб тўпни қайтариб қолди.

Шу тариқа, ўйин тизгинини ўз қўлида ушлаб турган ва катта ташаббусга эга бўлган майдон эгалари биринчи бўлимни 2:0 ҳисобида якунлашди.

Иккинчи бўлимни ҳам ҳужумкор руҳда бошлаган майдон эгалари 48-дақиқада яна бир хавфли вазиятни юзага келтиришди. Ботир Қодирқулов томонидан ошириб берилган тўпни чап қанотдан қабул қилиб олган Патрик Агбо кучли зарба билан рақиб дарвозаси томон йўллади, лекин, Юрий Цой бу сафар ҳам маҳорат кўрсатиб, тўпни катта қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.

52-дақиқада “Шўртан” футболчилари ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Игорь Таран чиройли тарзда Таина Сорони тўп билан таъминлади. Соро эса рақиб жарима майдончасига ёриб кириб, қулай вазиятда турган Фарҳод Тожиевга тўпни ташлаб берди. Тожиев эса қийинчиликсиз рақиб дарвозасига учинчи голни киритди – 3:0.

55-дақиқада Расул Раҳмоновнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Мақсуд Ҳайитов Михаил Наумов дарвозаси томон йўллади – 3:1.

57-дақиқада Игорь Таран рақиб жарима майдончасига ёриб кирди ва кучли зарба билан рақиб дарвозасини ишғол этмоқчи бўлди, аммо Цой қайтарди, қайтган тўпга эса Агбо аниқ зарба бериб, ҳисобни 4:1га етказди.

60-дақиқада Аббос Амонов ошириб берган тўпни Тожиев эгаллаб олиб, рақиб жарима майдончасида ҳимоячиларни алдади ва тўпни Таранга ташлаб берди. Игорь эса деярли бўш қолган дарвозага тўпни аниқ йўллаб, ҳисобни яна-да йириклаштирди – 5:1

68-дақиқада Игорь Таран тўпни Аббос Амонов, Амонов эса Фарҳод Тожиевга ошириб берди. Лекин, хотиржалик билан тўпни ўзига ўнглаб олган Фарҳод зарба беришда бироз хатоликка йўл қўйди – унинг йўллаган зарбасини дарвоза устидан ўтиб кетди.

77-дақиқада Аббос Амонов тўпни Таранга, Таран эса уч ҳимоячини чалғитиб рақиб жарима майдончасида бўш турган Ильнур Хазигалиевга ташлаб берди. Жорий мавсумда биринчи марта майдонга тушган Ильнур эса жамоасининг олтинчи голини киритди – 6:1

86-дақиқада Вячеслав Пономарёвнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини Игорь Таран рақиб дарвозаси томон йўллади, лекин бу сафар “Андижон” жамоасини дарвоза устуни муқаррар голдан қутқариб қолди.

Шу тариқа, катта устунликка эга бўлган “оқ бўрилар” рақибларини йирик ҳисобда мағлуб этишиб, ўз очколари сонини яна 3тага оширишди.

Олий лига. 16-тур
“Шўртан” - “Андижон” 6:1
17.08.2012 й. 16-тур. Ғузор.
Ҳакамлар: В. Цейтлин, Ж. Саидов, А. Миронов (ҳаммаси Тошкент)
“Шўртан”: М. Наумов, А. Алиққулов, Т. Соро (А. Амонов 58), И. Таран, Л. Убайдуллаев (П. Агбо 46), В. Афонин (И. Хазигалиев 64), В. Пономарёв, А. Мерзляков, Ҳ. Каримов, Б. Қодирқулов, Ф. Тожиев.
“Андижон”: Ю. Цой, Ж. Ўрунов (И. Аҳмедов 47), А. Ғуломхўжаев, М. Ҳайитов, И. Отахонов, М. Тошматов (Л. Солиев 33), Б. Абдураҳимов, М. Мамазулумов (Л. Мдивнишввили 70), И. Ибрагимов, И. Маматказин, Р. Рахмонов.
Голлар: Игорь Таран, 20, Ботир Қодирқулов, 28, Фарҳод Тожиев, 52, Мақсуд Хаитов, 55, Патрик Агбо, 58, Игорь Таран, 61, И. Хазигалиев 77,
Назоратчи: Р. Мўминов.
Ёшлар лигаси: 3-1

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 22:59, 17.08.2012. Ўқилди: 4642 марта. Фикрлар: 32 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.