Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Англия 1-тур: Ўзгача услубдаги ўша АПЛ

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Бошқача бўлиши мумкин эмас. Англия яна ўзининг бетакрор сюрпризлари, кутилмаган бурилишлари ва янги юлдузлари билан телевизорларимизда! Табриклаймиз.

Аввало “Арсенал”дан бошлаган маъқул. Робин ван Персисиз қолган “Арсенал” мухлислари учун илк турда қандайдир янги хиссиётлардан умид қилишга асослари етарли эди. Санти Касорла, Лукаш Подолски ва Журу жамоа ўйинига янги чизгилар бериши кутилганди. Йўқ, мезбонлар бутун учрашув давомида тўпга эгалик қилган бўлсалар-да, вазиятлардан унумли фойдалана олмадилар. Умуман “тўпчилар”нинг зарбалари нишонга аниқ етиб бормаётганини ҳам таъкидлаш жоиз. Ўйин давомида 25 дан ортиқ рақиб дарвозасини томон зарба берган Венгер шогирдлари атиги уч маротаба “Сандерленд” дарвозабонини ишлашга мажбур қилишди холос. Янгиларга келсак, Касорла ва Подолски илк дақиқалардан майдонга тушди. Касорла бир нечта қулай тўп узатишлари билан ёдда қолган бўлса германиялик полякнинг омади юришмади. Унинг ўрнига иккинчи бўлимда Журу майдонга чиқарилди. Франция чемпиони ўйинга актив қўшила олди, аммо у ҳам Касорланинг моҳирона тўп узатишини дарвозага аниқ йўлай олмади. “Арсенал” мавсумни голсиз дуранг билан бошлади.

Ўтган мавсумда АПЛ нинг энг яхши мураббийларидан бири бўлган Роджерсни олиб келган “Ливерпуль” эса мавсумни ўта омадсиз бошлади. “Вест Бромвич” меҳмони бўлган “марсисайдлик”лар йирик ҳисобда мағлубиятга учрадилар. Қизиғи, “Ливерпуль” мураббийи ва етакчи футболчиси – Аллендан айирган “Суонси” эса кутилмаганда ҳақиқий голлар шоусини тақдим этди. Меҳмонда тўп сурган бўлишига қарамасдан уэльсликлар бир нечта фтуболчилар билан кучайган “КПР” ни 5:0 ҳисобида енгдилар. Танишинг янги юлдуз – Мичу! Дарвоқе, Испания чемпионатига қизиқсангиз, ушбу футболчини жуда яхши биласиз. Ўтган йили “Райо Вальекано”ни елкасида кўтариб юрган ушбу ярим ҳимоячи жуда кўп голларга муаллифлик қилганди. Айтганча, “Суонси” ни ушбу мавсумда Лаудруп бошқараётганини ҳам таъкидлаш жоиз.

АПЛ га яна бир юлдуз Бундеслигадан келди. Ўтган мавсумни “Ҳамбург”да ўтказган хорватиялик ҳужумчи Петрич Лондондаги дебютини “а ля Погребняк” усулида бошлади. У “Норвич” дарвозасига икки гол киритиш билан бирга бир голга ҳаммуаллифлик қилди. “Фулҳэм” ҳам бешта гол билан мавсумни бошлади. Боя эслаганимиз Погребнякнинг янги жамоаси “Рединг” эса тўрт йиллик танаффусдан сўнг АПЛ даги дебютини дуранг билан бошлади. Умуман бугун майдонга тушган ҳар иккала дубютант ҳам майдонни очкосиз тарк этмади.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Асосий қаҳрамонлар энди майдонга тушиб келишмоқда. Ҳозирги паллада “Ньюкасл” Боашнинг “Тоттенҳэм”ини қаблу қилаётган бўлса, Манчестер жамоалари эртага ва индинга майдонга тушадилар.  

 

РЕДИНГ – СТОК СИТИ 1:1

Голлар: Ла Фондр (90 пенальтидан) – Кейтли (34)

ВЕСТ ҲЭМ – АСТОН ВИЛЛА 1:0

Гол: Нолан (40)

КПР – СУОНСИ 0:5

Голлар: Мичу (8, 53), Дайер (63, 71), Синклэйр (81)

ФУЛҲЭМ – НОРВИЧ 5:0

Голлар: Дафф (27), Петрич (42, 54), Качаниклич (67), Седуэлл (87, пенальтидан)

ВЕСТ БРОМВИЧ – ЛИВЕРПУЛЬ 3:0

Голлар: Гера (43), Одемвинге (64 пенальтидан), Лукаку (77)

АРСЕНАЛ – САНДЕРЛЕНД 0:0     

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:58, 18.08.2012. Ўқилди: 5261 марта. Фикрлар: 30 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик