Бугун 28 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бухоро 10 17
5 Бунёдкор 9 16
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 9 12
9 Қизилқум 9 12
10 Хоразм 9 12
11 Сурхон 9 11
12 Андижон 9 10
13 Қўқон-1912 9 8
14 Динамо 9 8
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Миржалол Қосимов: «Ҳужумчи гол уриши керак»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Репортажлар
A A A

«Бунёдкор» — «Нефтчи» учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида «Бунёдкор» устози қатнашди.

— Аввало, барча ўзбек халқини ва Сиз азиз журналистларни муборак ҳайит байрами билан муборакбод этмоқчиман. Ўйинга келадиган бўлсак, ҳар иккала жамоа аъзолари томонидан чиройли ва шиддаткор футбол намойиш этилди. Икки бор тезкор гол киритдик. Шунга қарамасдан рақиб довдираб қолгани йўқ. Бунга ўзимиз сабабчи бўлдик, деган бўлардим. Чунки 2:0дан сўнг босимни янада ошириш учун кетма-кет ҳужумлар уюштирдик. Бироқ Саҳоб Жўраев, Виктор Карпенко ва Лутфулла Тўраев тўпни рақибга олдириб қўйишди. «Нефтчи» футболчиларига эса бу ҳол қўл келди. Умуман олганда, ўйин тўлиқ бизнинг назоратимиз остида ўтди. «Нефтчи»нинг интизомли ўйини ва қарши ҳужумларга тезкор ўтиши менга ёқди, — деди Миржалол Қўшоқович.

— Илҳом Шомуродовнинг бугунги ўйинига қандай изоҳ берган бўлардингиз?
— Нафақат бугунги ҳаракатлари, балки “Андижон” билан ўйинда ҳам у рақиб дарвозасига йўл топа олмаяпти. Ҳужумчининг вазифаси — гол уриш! Бошқа ҳужумчиларимизга ҳам сўнгги зарбаларни беришда нимадир етишмаётгандек...

— «Бунёдкор»нинг икки нафар легионери — Славолюб Жоржевич ва Дэвид Карни захирада ўтиришибди. Шундан келиб чиқиб, бу танловларни хато десак бўладими?
— Ҳар қандай ўйинчи олинаётганида унга юз фоиз кафолатни ҳеч ким бера олмайди. Албатта, жамоага фойдаси тегадиган, маҳаллий ўйинчилардан бир бош баланд бўлган легионер танланади. Буни хато деёлмайман. Карни танланаётганида олдимда жудаям қисқа вақт бўлган холос. Унинг ҳозирги ҳолати маҳаллий ўйинчилардан юқори эмас.

— Интернет нашрларида «Бунёдкор» футболчилари ЎФФга арз қилиб боришгани ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлди. Эмишки, 3 ойдан бери ўйинчиларга ойлик маошлари тўланмаётганмиш. Шу ростми?
— Мен ойлигимни ўз вақтида оляпман, футболчиларим белгиланган вақтда ойликларини олишяпти. Бу борада ҳеч қандай гап бўлиши мумкин эмас. Мен терма жамоа билан Иордания сафарида эдим. Шу пайтда футболчилар ЎФФга боришгани рост. Бироқ умуман бошқа масалада, яъни шартнома бандлари бўйича мурожаат этишган. Ҳайит байрамидан сўнг ҳаммамиз йиғилиб, ўзаро гаплашиб оламиз.

— Терма жамоамизнинг Иорданияда ўтказган ўртоқлик учрашувлари ва ушбу қисқа йиғин ҳақида нима дея оласиз?
— Истагандимки, терма жамоа етакчиларининг ушбу йиғинда иштирок этишларини. Чунки термамизнинг келажаги бўлмиш бир неча ёш футболчилар жалб этилишганди. Ёшлар тажрибали ўйинчилар орасида юриб, терма жамоа муҳитини ҳис қилишларини хоҳлагандим. Бироқ Одил Аҳмедов жароҳат олиб келолмади. Анзур Исмоиловнинг боши ёрилган эди. Виталий Денисовни клуби билан муаммолари борлиги учун йиғинга чақирмай туришимни сўради. Ташкилотчиларнинг эътиборсизлиги натижасида Тошкент-Деҳли-Манама-Амман йўналиши бўйича парвоз қилишга тўғри келди. Шу жиҳат манзур келмади. Лекин иорданияликларга ваъда берганимиз ва иккита ўйинга келишиб қўйганимиз учун сафарга отланавердик. Ўтказилган учрашувлардан ўзимга керакли хулосаларни чиқариб олдим. Ёшларнинг кўпчилиги яхши таассурот уйғотишди. Масалан, Шохруҳ Гадоев шу савияда ўсаверса, эртами-кеч ундан кучли футболчи етишиб чиқади.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 22:04, 18.08.2012. Ўқилди: 4898 марта. Фикрлар: 23 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Нефтчи Стипе Перица 5
4 Сурхон Чинеду Стефан 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Бухоро Шерзод Эсанов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
9 Нефтчи Алишер Одилов 3
10 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик