«Челси» мавсумни ғалаба билан бошлади
Бундан бир неча дақиқа олдин Англия Премьер-лигаси 1-туридаги “Уиган” – “Челси” ўйини ўз ниҳоясига етди.
Ўйин тақдири дастлабки дақиқалардаёқ ҳал бўлиб улгурди. 2-дақиқада Бранислав Иванович “аристократлар”ни олдинга олиб чиқди. 7-дақиқада эса Фрэнк Лэмпард белгиланган 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантирди.
2:0 ҳисоби ўйин ўйин охиригача ўзгармай қолди ва Роберто Ди Маттео шогирдлари АПЛнинг 2012/2013 мавсумини ишончли ғалаба билан бошлашди.
АПЛ. 1-тур
УИГАН – ЧЕЛСИ – 0:2 (0:2)
Голлар: 0:1 – Иванович (2), 0:2 – Лэмпард (7, пенальти).
Уиган: Ал Хабси, Бойс, Колдуэлл, Рамис, Фигероа, Макартур (Уотсон, 80), Ж. Маккарти, Мэлоуни (Й. Гомес, 49), Алькарас, Ди Санто (Коне, 67), Мозес.
Челси: Чех, Давид Луиз, Бертран, Терри, Э.Коул, Оби Микел, Лэмпард, Э. Азар (Оскар, 64), Иванович, Мата (Мейрелеш, 82), Торрес.
Огоҳлантиришлар: Колдуэлл (11), Давид Луиз (35), Макартур (57), Лэмпард (81).
Манба: www.sports.ru
Киритилди: 21:10, 19.08.2012. Ўқилди: 5414 марта. Фикрлар: 61 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар