Бугун 30 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛ клублари томонидан нишонга олинган беш футболчи. Уларнинг умумий нархи 200 миллион евро

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Икки бразилиялик ўспирин, италиялик марказий ҳимоячи, "Челси" нишони ва 60 миллион фунтлик "Арсенал" орзуси. Буларнинг барчаси ҳали рўёбга чиқмаган, аммо амалга ошиши мумкин бўлган трансферлар саналади. Қуйида уларнинг кимлиги ҳақида билиб оласиз. Трансферлар ойнаси ёпилишига эса 4 кун қолди.

Виктор Роке

"Вест Хэм" Бразилиядан Рокени сотиб олишга ҳаракат қилмоқда. Аммо жамоа устози Дэвид Мойес ўз шогирди бўлган Лукас Пакетадан етарлича фойдалана олмаяпти. Шундай бир пайтда Виктор Роке учун 12,3 миллион фунт таклиф этиш, ўта кулгули туюлади. Чунки "Атлетико Паранаэнсе" 17 ёшли ҳужумчисини 35 миллиондан камига қўйиб юбормаслигини билдирган. Роке учун "Барселона", "Манчестер Юнайтед", "Ньюкасл" ва "ПСЖ" ҳам ошиқ бўлиб қолган. Бундай жамоалар ичида ютиб чиқиш ҳам осон бўлмайди, албатта.

Жоржо Скальвини

Жан Пьеро Гаспирини жамоаси катта юлдузларни етиштиришни давом эттиради. "Аталанта"дан доимо яхши футболчилар етишиб чиққан. Шундайлардан бири 19 ёшли марказий ҳимоячи Скальвинидир. У 12 ёшидан бери ушбу жамоада ҳаракат қилади. Италиялик учун "Тоттенхэм" ва "Интер" кураш олиб боради. Аммо бу осон эмас. Чунки "Аталанта"нинг футболчи учун сўраётган нархи 40 миллион еврони ташкил этади.

Матеуc Франcа

Ушбу истеъдод учун курашда "Арсенал", "Ньюкасл", "Кристал Пэлас" ва "Эвертон" бор. Афсуски, "Фламенго" президенти Маркуш Брош Франсани сотмаслигини билдирган. Аммо кимки, ёш ҳужумчи учун 30 миллион фунт тўлашни истаса, ўйлаб кўрилиши мумкин. Франса яқин йилларда катта юлдуз бўлиши тахмин қилинган. Чунки у ҳам олдинги, Винисиус Жуниор, Лукас Пакета ва Рейниер йўлидан кетмоқда.

Мало Гюсто

"Лион" президенти Жан-Мишель Ауласнинг бу борадаги фикри умуман ўзгармаган - Мало Гюсто сотилмайди! У камида ёзгача жамоада қолади. "Челси" эса ҳимоячига 17 миллион фунт таклиф этганди. Француз клуби эса Гюсто учун 35 миллион талаб қилмоқда. Ҳа, "Челси"нинг бунга кучи етади. Аммо олдинда Гюсто трансферидан муҳимроқ ишлар ҳам кутиб турибди. Бу борадаги вазият эса ҳали ҳам ноаниқлигича қолмоқда.

Мартин Субименди

Хави жамоаси Субименди хариди учун бел боғлаган. У Серхио Бускетс ўринини эгаллаши айтилмоқда. Аммо бу учун "Барселона"да пул бўлмаса керак. Чунки "Реал Сосьедад" ўз футболчисига 52,8 миллион фунт товон пули қўйган ва ундан камига сотишни ўйлаётгани йўқ. Субимендига талабгорлар орасида "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" ҳам бор. Саволлар эса очиқлигича қолмоқда. Субименди масаласи келаси 4 кун ичида ҳал бўлади.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 11:12, 28.01.2023. Ўқилди: 3802 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик