Италия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси, Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби ҳимоячиси Доменико Кришито, россиялик журналистлар билан суҳбатда Италия терма жамоасига яна чақирилишидан умид қилаётганини айтиб ўтди.
Эсингизд бўлса, ЕВРО-2012 турниридан олдин футболчи Италияда авж олган навбатдаги коррупцион можарога аралашган дея гумон қилиниб, Италия прокуратураси томонидан терговга чақирилган ва бунинг натижасида Италия терма жамоаси сафида ЕВРО ўйинларида қатнашишдан маҳрум бўлганди.
"Мен ЕВРО олдидн терма жамоа машғулот лагерини тарк этганимдан бери ҳали Чезаре Пранделли билан гаплашмадим.
"Менга ушбу воқеалар қаттиқ таъсир қилди. Ҳайриятки. ҳаммаси ортда қолди. Эндиликда яна ўз ватаним терма жамоаси сафида ўйнашни истайман. Қачонлардир бош мураббий мени яна терма сафига чақиради деб умид қиламан, дейди футболчи"
"Яқинда Италияга бориб ўша иш юзасидан терговчилар билан учрашдим. Улар менинг айбим йўқлигини ва бўлиб ўтган воқеаларга менинг алоқам йўқлигини айтишди. Эндиликда ўзимни эркин ҳис қилмоқдаман. Терма жамоа сафида аввалгидек ўйин кўрсатишимга ишонаман", дея Кришитонинг сўзларидан парча келтирмоқда Sports.ru сайти.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).