Бугун 8 февраль, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 07.02.2026 00:45
      • Верона
      • 0:0
      • Пиза
      • 07.02.2026 22:00
      • Женоа
      • 2:3
      • Наполи
      • 08.02.2026 00:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Торино
      • 08.02.2026 16:30
      • Болонья
      • -:-
      • Парма
      • 08.02.2026 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Удинезе
      • 08.02.2026 22:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Интер
      • 09.02.2026 00:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Лацио
      • 09.02.2026 22:30
      • Аталанта
      • -:-
      • Кремонезе
      • 07.02.2026 01:00
      • Лидс
      • 3:1
      • Ноттингем Форест
      • 07.02.2026 17:30
      • Ман. Юнайтед
      • 2:0
      • Тоттенхэм
      • 07.02.2026 20:00
      • Борнмут
      • 1:1
      • Астон Вилла
      • 07.02.2026 20:00
      • Арсенал
      • 3:0
      • Сандерленд
      • 07.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Вест Хэм
      • 07.02.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 1:2
      • Эвертон
      • 07.02.2026 20:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:3
      • Челси
      • 07.02.2026 22:30
      • Ньюкасл
      • 2:3
      • Брентфорд
      • 08.02.2026 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 08.02.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 07.02.2026 01:00
      • Сельта
      • 1:2
      • Осасуна
      • 07.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 07.02.2026 20:15
      • Барселона
      • 3:0
      • Мальорка
      • 08.02.2026 01:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Эльче
      • 08.02.2026 18:00
      • Алавес
      • -:-
      • Хетафе
      • 08.02.2026 20:15
      • Севилья
      • -:-
      • Жирона
      • 08.02.2026 20:15
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Леванте
      • 08.02.2026 22:30
      • Атлетико
      • -:-
      • Бетис
      • 09.02.2026 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 07.02.2026 17:00
      • Индонезия
      • 5:5
      • Эрон

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3580]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2723]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1944]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1819]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1758]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1490]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1484]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1393]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1368]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1256]

Мбаппе 5,9 млн евро миқдоридаги қарзи учун "ПСЖ" офисига суд ижрочиларини юборди [10]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [9]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [9]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [9]

Левандовски Ла Лига тўпурарлар пойгасида кучли бешликка қайтди [9]

"Барселона" Суперлига лойиҳасидан расман чиқди [6]

Месси - Goal талқини бўйича МЛСнинг энг яхши футболчиси [6]

Ханси Фликнинг "машинаси" тўхтамаяпти: "Барселона"нинг ғалабали серияси 6 та ўйинга етди [4]

Пеп Гвардиола "футболга эътибор қаратиш" кераклиги ҳақидаги фикрларни олқишлади [4]

Футзал, Осиё кубоги-2026. Эрон пенальтилар сериясида Индонезияни енгиб, чемпионга айланди [4]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 23 55
2 Милан 23 50
3 Наполи 24 49
4 Ювентус 23 45
5 Рома 23 43
6 Комо 23 41
7 Аталанта 23 36
8 Лацио 23 32
9 Удинезе 23 32
10 Болонья 23 30
11 Сассуоло 23 29
12 Кальяри 23 28
13 Торино 24 27
14 Женоа 24 23
15 Кремонезе 23 23
16 Парма 23 23
17 Фиорентина 24 18
18 Лечче 23 18
19 Пиза 24 15
20 Верона 24 15

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Верона 0-0 Пиза
24-тур Женоа 2-3 Наполи

Навбатдаги ўйинлар. 24-тур

08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе
10/02 00:45 Рома - Кальяри
19/02 00:45 Милан - Комо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Француз «Аталанта»си

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Франция 1-Дивизиони
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Ланс» - «ПСЖ»нинг мавсумдаги илк мағлубияти сабабчиси. Жамоа 19-турдан кейин 44 очко тўплаган ҳолда 2-ўринда бормоқда, гегемон билан ўртадаги фарқ - атиги 3 очко.

Энг қудратли факт: Франция чемпионатлари тарихида фақат битта жамоа 17та ўйинда «Ланс»дан кўпроқ очко жамғарган ва 2-ўринни эгаллаган. Бу 1959|1960 йиллар мавсумидаги «Ним» жамоаси. Агар ўша даврда ғалаба учун берилган 2 очкони 3 деб ҳисобласак, «Ним» 41 очко жамғарган ва Раймон Копа ҳамда Жюст Фонтен каби афсоналарнинг буюк «Реймс»ига ета олмаганди. Энди мавсум сюрпризи янги гегемонни тахтдан ағдаришга уриниб кўради.

Ўзаро беллашувда жамоа буни уддалади, 1 январь куни «ПСЖ»ни 3:1 ҳисобида маҳв этиб, фантастик серияни давом эттирди: мавсум бошидан бери қадрдон «Болларт-Делелис» майдонидаги 10 учрашувда 10та ғалабага эришди. «Арсенал» «Эмирейтс»да «Ньюкасл» билан нурсиз дурангга имзо чеккач, «Ланс» топ-чемпионатлар вакиллари орасида ўз майдонида бирорта очко йўқотмаган ягона жамоага айланди.

Тасаввур қилинг: камтарин «Ланс»нинг мухлислари 5 ойдан бери стадионда фақат ғалаба гаштини суришмоқда. Хўп майли, ЖЧ давридаги паузани ҳисобга олмасак, тўрт ойдан бери. Аммо бу ҳам - ғаройиб эртак!

Хуллас, «Ланс» ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлиш вақти келди - жамоа бундай эътиборга арзийди.

«Ланс»ни французлар «Аталанта»си дейишади. Нима учун?

2022 йил бошида «Аталанта» бир қатор ўртамиёна жамоаларни илҳомлантириб, футболни ўзгартиргани ҳақида ҳикоя қилгандик. Рецепт: алоҳида прессинг, мураббий ҳар қандай ўйинчидан муҳимроқ шахс, 3-4-3 схемаси, мукаммал жисмоний тайёргарлик ва ўзига хос тактик ишланмалар.

«Ланс» ҳеч қачон изчиллик даъво қилмагани боис, дастлабки белги (алоҳида прессинг) ҳал қилувчи омил бўла олмаслиги хусусида баҳслашиш мумкин. Жамоа бу усулдан муайян рақибга мослашишда фойдаланади ва уни ҳудудий прессинг билан биргаликда қўллайди. 

Лекин иккиламчи белгилар - тактик схема, жисмоний тайёргарлик, ҳужумчилар ротацияси ва қанот ҳимоячиларининг рейдлари 3 йилдан бери «Ланс» услубининг асосий белгилари бўлиб келмоқда.

«Ланс» қандай ўйнайди? Асосий омил - ишончли ҳимоя, позицион футбол белгилари ҳам йўқ эмас

Дастлабки тезисда ҳаммаси оддий: жамоа Лига1да бошқа жамоаларга нисбатан озроқ гол ўтказиб юборади (11та), топ-чемпионатлар доирасида фақат «Барселона», «Ювентус» ва «Ньюкасл» ундан яхшироқ натижага эга. 

Жамоанинг марказий ҳимоя чизиғи ажойиб учликдан иборат: марказни 190 см.ли Кевин Дансо қўриқлайди, қанотларга 184 см.ли Факундо Медина ва 180 см.ли Жонатан Градилар масъул. Эътиборлиси, Дансо «иккинчи қават»да ўзи ва қанотдаги касбдошлари учун тер тўкади, улар эса ўзларининг тезкор ҳаракатлари билан сусткаш Дансонинг камчиликларини бартараф этадилар.

Рақиб жарима майдончаси остонасида Флориан Сотока ва Секо Фофаналар муҳим ролларни ижро этишади. Сотока классик «симёғоч»дан чизиқлараро тўп сурадиган ўйинчига айланди, энди у тўпни энг қулай вазиятга етказиш учун бўшлиқни излайдиган жамоанинг ғоявий етакчиси.

Белгилаб қўямиз: позицион ҳужум бобида «Ланс» ҳозирча мақташга арзийдиган ўйинни кўрсата олмади. Муҳими, у шунга интилмоқда, ривожланиш бор.

Ижобий ўзгаришни Франк Эс амалга оширди. У йогани ёқтирадиган ҳалол мураббий

«Ланс» , шубҳасиз, мураббий жамоаси. У Франк Эс билан Лига1га кўтарилди, 3 мавсумдан бери элитада муваффақиятли тўп сурмоқда.

Бу 51 ёшли мутахассиснинг дастлабки жиддий лойиҳаси. Ваҳоланки, Эс шу йил мураббийлик касбида 20 йиллик юбилейини нишонлайди. Мураббий 2003-2006 йилларда «Майен» ҳаваскорлар клубида, 2006-2012 йилларда «Ренн» ўсмирлар жамоаларида ишлади. 2013,2017 йилларни «Лорьян»да, 2017|2020 йилларда «Ланс» ўринбосарларида ишлаб, 2020 йил февралида Филипп Монтанье ўрнига асосий жамоага бош мураббий этиб тайинланди. Ўшанда жамоа Лига2дан чиқиш учун курашаётган эди, аммо 7та ўйинда битта ғалабага эришган ва элитага чиқа олмаганди.

Кейин ишлар юришиб кетди: жамоа Эс билан қаторасига 2та ғалабага эришди ва 2-ўринга кўтарилди. Кейин пандемия туфайли чемпионат тўхтатилди ва кейинчалик 28-турдан кейинги натижалар якуний деб қабул қилинди. Шу тариқа «Ланс» Лига1 аъзосига айланди. 

«Ланс» ўз таркибидаги ўйинчиларнинг феъл-атвори, юриш-туриши ва фаолияти жиҳатидан ўта ранг-баранг жамоа

Масалан, Секо Фофана ўта ноёб услуб соҳиби, Флориан Сотока эса эртаксимон фаолият йўлини босиб ўтган, дарвозабон Брис Самба эса тўпни битта қўли билан тутиб олишга қодир! Ишонмайсизми? Тўғри, бу ўта қалтис трюк. Лекин Брис учун эмас. У ҳатто «ПСЖ»га қарши ўйинда ҳам бу ноёб иқтидорини намойиш этди.

Факундо Медина - хавфли провокатор. Фитначиликни у хуфёна амалга оширади, «олқишлар»ни Диего Коста эшитади. Агар аргентиналик футболчи Нидерландияга қарши ЖЧнинг 1|4 финалида майдонга тушганида, рақиб жамоанинг камида битта ўйинчиси албатта қизил карточка оларди.

Жонатан Гради - «мактаб кўрмаган» ҳимоячи. 21 ёшида профессионал футболга қадам қўйганида, майдондаги сусткашлиги ҳатто Лига2 талабларини ҳам қониқтирмасди. Ҳозир учқур марказий ҳимоячиларнинг бири. 

Хуллас, «Ланс» аъзолари ҳақидаги ҳикояни узоқ давом эттириш мумкин. Лекин самарадорлик борасида бош мураббий шогирдларидан қолишмайди. 2022 йил кузида клуб муҳим ўзгаришларни амалга оширди: бош директор ва спорт директори вазифаларини адо этиб келган Флоран Гизольфи «Ницца»га ўтиб кетди. Клуб янги мутахассисни таклиф этиш ўрнига Франк Эснинг ваколатини кенгайтириб қўя қолди ва унинг шартномаси муддатини 2027 йилга қадар узайтирди.

Франциядагилар клубдаги қўшимча юмушлар Эс учун оғирлик қилишидан хавотирдалар. Бироқ мураббий янада кўтаринки кайфият билан ўз вазифасини, аниқроғи, вазифаларини адо этмоқда. Бу эса ҳатто бетараф мухлисларни ҳам «Ланс» ва унинг навқирон мураббийи фаолиятига қизиқтириб қўяди.

СОДИҚ СОБИР тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 12:30, 31.01.2023. Ўқилди: 1612 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 13
2 Милан Кристиан Пулишич 8
3 Комо Нико Пас 8
4 Наполи Расмус Хейлунд 8
5 Комо Анастасиос Дувикас 8
6 Ювентус Кенан Йылдыз 8
7 Верона Гифт Орбан 8
8 Милан Рафаэл Леау 7
9 Интер Хакан Чалханоглу 7
10 Болонья Риккардо Орсолини 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.