Бугун 17 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 12 7 9 28
2 Италия 8 4 11 23
3 АҚШ 6 8 5 19
4 Нидерландия 6 5 1 12
5 Австрия 5 7 3 15
6 Швеция 5 5 1 11
7 Швейцария 5 2 3 10
8 Германия 4 7 6 17
9 Франция 4 7 4 15
10 Япония 4 5 9 18
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирни ғалаба билан якунлади! [54]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [38]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [37]

Трубин: "Кўпчилик мени гол урганим учун танийди" [22]

«Трубин ҳужумда ўйнамайди». Моуриньо — «Бенфика»нинг ЕЧЛда «Реал»га қарши бўладиган ўйини ҳақида [22]

Абдуқодир Ҳусанов: "Энг қийин ҳужумчи? Эслай олмайман!" [21]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [19]

"Насаф" биринчи бўлимдан сўнг "Шаржа"ни мағлуб этмоқда (видео) [10]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [8]

"Ан-Наср" президенти: "Ямал ва Педри учун исталган суммани тўлашга тайёрмиз" [8]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Роналду Саудияда қандай яшаяпти?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Криштиану Роналдунинг Саудия Арабистонидаги фаолияти ажойиб бошланмади. Португалиялик “ПСЖ”га қарши дубл қайд этган бўлса-да, дастлабки икки расмий ўйинда самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.

“Ан-Наср” бундан унчалик хавотирга тушмаётганга ўхшайди – бундай номдор футболчининг Саудия Арабистонига келганидан клуб ҳам, бутун маҳаллий футбол ҳам фойда кўрган. “Бу футбол тарихидаги энг яхши футболчилардан бирига қараш имкониятидир. Бу клубимиз, Саудия Арабистони ва бутун минтақа учун тарихий лаҳзадир”, - дейди “Ан-Наср” ходимларидан бири.

Криштиану ўзига хос иқлим шароитида қандай машқ қилади? У Ар-Риёдда қандай яшайди? У бошқа супер юлдузларни олиб келадими? TheAthletic нашри буни таҳлил қилишга ҳаракат қилди ва бугун сизларга ушбу мақолани ҳавола қиламиз.

Саудия Арабистонида жазирама иссиқ бўлгани учун машғулотлар камроқ ўтказилади , маҳаллий футболчилар эса Европа футболчиларидан ажралиб туради

"Эспаньол"нинг собиқ бош мураббийи Висенте Морено ўтган июл ойида "Аш Шабаб"ни бошқарганди. Висентени энг кўп ҳайратга солган нарса иссиқ эди.

“Роналду қандай мослашишини билиш жуда қизиқ. У тушдан кейин машқ қилиши керак, чунки ёзда эрталаб буни қилиш мумкин эмас. Кўча 50 даража иссиқ бўлади. Бир қарашда, бу унчалик муҳим эмас, лекин агар Роналду кўп йиллар давомида бир режимда яшаган бўлса, унда уни қайта шакллантириш осон бўлмайди”, - дейди Морено.

Ҳаддан ташқари юқори ҳарорат туфайли Саудия клублари одатда кунига бир мартадан ортиқ машғулот ўтказмайди. 2021 йилда Саудия Арабистони ёшлар терма жамоаси бош мураббийи ёрдамчиси бўлган Серхио Пиернаснинг айтишича, бу мураббийлар жамоасини қуришни қийинлаштирмоқда.

“Машғулотлар тушдан кейин соат 15:00 атрофида бошланади. Иссиқ мавсумда жамоалар 18:00 ёки 19:00 да машғулотларга чиқишади. Бу машғулотлар динамикасига катта таъсир қилади - клубларда жамоа механизмларини автоматлаштиришга шунчаки вақтлари йўқ.

Инфратузилма яхши савияда, лекин ҳамма ҳам маҳаллий футболчилар ҳам гап фақат машғулотларда эмаслигини ҳали тушунмаяпти. Улар қўшимча иш, уйқу, тикланиш ва овқатланиш мажбурий машғулотлар каби муҳимлигини тушунишмайди. Бундан ташқари, тил тўсиғи ҳам бор маҳаллий ўйинчиларнинг аксарияти инглиз тилини билишмайди. Бу ерда Криштиану қийин шароитда яшашга мажбур бўлади”, дейди у.

Моренонинг айтишича, Роналду кўплаб хорижликлар яшайдиган Ар-Риёднинг қўриқланадиган ҳудудларидан бирида яшаши мумкин

“Ар-Риёдда қўриқланадиган мини-шаҳарлар бор. У ерда ғарбий ҳаёт тарзини олиб борадиган кўплаб чет элликлар яшайди.

Шаҳарнинг ўзи жуда катта - Мадриддан тахминан уч баравар катта. Ўзининг жойлашуви бўйича у Европа метрополисларидан жуда фарқ қилади”, - дейди Висенте.

Учрашувлар олдидан “Ан-Наср” футболчилари Ар-Риёд дипломатик округидаги беш юлдузли меҳмонхоналардан бирида учрашади. Келганидан кейинги дастлабки ҳафталарда Роналду ҳашаматли меҳмонхонада яшади, аммо клуб унга катта янги уй беришни режалаштирмоқда.

Бир куни ажойиб воқеа юз берди, шаҳар маъмурияти португалиялик ўз оиласи билан хавфсиз харид қилиш учун савдо марказларидан бирини ёпди. Пиернаснинг гапида жон борга ўхшайди. У ерда Криштиану “кўпикда” яшашга мажбур бўлади.

Чемпионат даражаси ҳақида нима дейиш мумкин?

Скаутлик агентликларидан бирининг маълумотларига асосланиб, "Ан-Наср"ни чемпионшипда ўйнайдиган "Сандерленд" ва "Лутон" билан бир даражага қўйди. Саудия элита футбол чемпионати футбол сифати бўйича дунёда 58-ўринни эгаллайди.

“Саудия Арабистони бўлажак жаҳон чемпионларини мағлуб этган ягона жамоадир. Улар гуруҳдан чиқа олишмади, аммо барча ўйинларда охиригача курашиб, нимага қодир эканликларини кўрсатишди. Даража яхши. Саудия Арабистонининг иккита энг йирик клуби "Ал-Ҳилол" ва "Ан-Наср" худди "Реал" ва "Барселона"га ўхшайди. Ҳар икки клуб ЖЧ-2022га жами 26 футболчидан 18 нафарини жўнатишди”, - дея қўшимча қилади Пиернас.

“Ан-Наср”да бошқа супер юлдузларни кутишимиз керакми?

Сўнгги пайтларда Эден Азарнинг "Ан-Наср"га келиши ҳақида миш-мишлар фаол тарқалмоқда. "Реал Мадрид" Саудия Арабистонида бўлганида, бош мураббий Руди Гарсия белгиялик футболчига "Ан Наср" футболкасини совға қилган, уни мухлислар трансфер белгиси сифатида қабул қилишган. Аммо жамоа Эден билан шартнома имзолашни режалаштирмаяпти ва Азарнинг ўзи ҳали ўтишга тайёр эмас.

Баъзи мухлислар "Ан-Наср" Роналду атрофида супер жамоа қурмоқчи, деган қарорга келишди. Бироқ, Тhе Athletic нинг клубдаги манбалари бундай ривожланиш эҳтимоли жуда паст эканлигини аниқ айтишди.

Манбалардан бири шундай деди: “Криштиану ажойиб футболчи эди, аммо клуб “Ан-Наср”нинг кўргазмали жамоага айланишини хоҳламайди. Клубда пул бор, лекин уни аҳмоқлар бошқармайди. Криштианунинг асосий вазифаси клубни ривожлантириш".

Ҳозирча Роналду ўз ишини жуда яхши бажармоқда. Португалиялик бутун дунёга "Ан-Наср" деган клуб борлигини билдириб қўйди.

Киритилди: 23:06, 31.01.2023. Ўқилди: 5296 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.