Бугун 28 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бухоро 10 17
5 Бунёдкор 9 16
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 9 12
9 Қизилқум 9 12
10 Хоразм 9 12
11 Сурхон 9 11
12 Андижон 9 10
13 Қўқон-1912 9 8
14 Динамо 9 8
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Усмон Тошев: «Шишелов роса гол уришни истагани учун, пенальтини у тепганди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Репортажлар
A A A

“Насаф” – “Бухоро” (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида қаршиликлар устози ОАВ ходимлари саволларига жавоб қайтарди.
 
— Ўйин кутилганидек осон кечмади. Рақибимиз ҳам имкон борича бизга қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилди. Ўйиндан олдин ўз дарвозамиз дахлсизлигини сақлаган ҳолда камида иккита тўп киритишни мақсад қилгандик. Бунга эришдик. Аммо ўйин давомида бундан ташқари яна бир неча бор гол уриш имконияти бўлди. Шунга қарамай натижада кўнглим тўлди.
 
— Жиямуродов сўнгги пайтларда майдонга туширилмаяпти?
—Нафақат Жиямуродов бошқа бир ҳимоячимиз Шерзод Аъзамовда ҳам жиддий жароҳат мавжуд. Аъзамов яқин кунларда жарроҳлик столига ётқизилади. Жиямуродов ҳам айни пайтда Тошкентдаги шифохоналардан бирида соғлигини тиклаш билан банд.
 
— Шишелов бугун пеналтини аниқ амалга ошира олмади. Умуман жамоада “штат”даги пенальтичи ким?
— Аслида Геворкян бу вазифани бажариши лозим эди. Аммо Шишелов бу кеча гол уриш учун роса ҳаракат қилди. Аммо омади келмади. Лекин мен ушбу ҳужумчидан кўнглим тўқ. Жуда талабчан ва ҳаракатчан ҳужумчи. Умид қиламанки, у ҳали бизга кўплаб ўйинларда ёрдам беради.
 
— “Бухоро” ўз майдонида ҳужумкор ўйин кўрсатиши аниқ. Жавоб ўйнида жамоангиз қарши ҳужумда ҳаракат қиладими ёки...
— Йўқ. Биз жавоб ўйинида ҳам худди бугунгидек ўйин кўрсатамиз. “Бухоро”га қарши қарши ҳужумда тўп тепиш режамизда йўқ.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 08:07, 23.08.2012. Ўқилди: 4971 марта. Фикрлар: 17 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Нефтчи Стипе Перица 5
4 Сурхон Чинеду Стефан 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Бухоро Шерзод Эсанов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
9 Нефтчи Алишер Одилов 3
10 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик