Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Эл-классико" бошланмоқда. Суперкубок олдидан

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўтган йилги суперкубок финали, ёдингиздан кўтарилмагандир. Фабрегаснинг "Барса" таркибидаги илк ўйини, ўйин охиридаги жанжал. Моуриньо-Виланова можроси...Озил ва Вильянинг майдондан четлатилиши. Майли, бу ўйинни эслашнинг ҳозир мавриди эмасдир. Аммо, бугун "Реал" ҳам, "Барса" ҳам ўтган йилги баҳслардан фарқли равишда, бошқача куч билан майдонга чиқиши аниқ.

Моуриньо бундан бир оз аввал берган интервьюсида Испания суперкубоги учун бўладиган баҳсдан кўра, 1-турда "Валенсия" қарши кечадиган баҳс биз учун муҳим деганди. Ҳозир кўриб турибмизки, у алдамаган экан. "Валенсия" қарши баҳс натижаси, "Реал" юлдузларининг кайфиятини кўтариши керак эди. Айнан мана шу ўйиндан сўнг, Моур ўз шогирдларининг жисмоний ва психологик ҳолатини текшириб олиши керак эди. Шундай ҳам бўлди. Тито Виланова эса янги синовдан қанчалик муваффақиятли ўтишини, жамоанинг ўйин услуби қанчалик ўзгарган, ўзгармаганини бугун билиб оламиз.

Тайёргарлик.

Эсингиздами, ўтган йилги суперкубок олдидан юзага келган ҳолат. Мавсумолди тайёргарлик жараёнини кўнгилдагидек ўтказа олмаган "Барселона" ҳақида кўп гапирилганди. Жамоа юлдузлари Лионель Месси, Давид Вилья, Хавьер Маскеранолар мавсумолди йиғинида иштирок этмай, тўғри суперкубок финалидан олдин сафга келиб қўшилганди. "Реал"да эса, аксинча, бу борада ҳаммаси жойида эди. АҚШ турнесида барча спарринг рақибларини тор-мор этган мадридликлар, финалга ўзгача кайфиятда йўл олган эдилар. Умуман мавсумг тайёргарлик жараёнидан, футболчиларнинг жисмоний ҳолатидан келиб чиқсак, ўтган йилги финалда "Реал"нинг имконияти юқорилиги ҳақида ҳамма гапирганди. Аммо, финал барча кутилган башоратларни, таҳминларни йўққа чиқарди. Якуний ҳисоби билан эмас, майдондаги ўйин сифати ва жараёни билан.

Бугунги баҳсга ким қандай тайёргарлик кўрди? Кимнинг жисмоний ҳолати қандай? Бу ҳақда ҳар ким ҳар хил тасаввурга эга. Жамоаларнинг мавсумолди тайёргарлик жараёнини кузатганлар ҳам буни айтиб бера олмаса керак, грандларнинг дастлабки турда кўрсатган ўйинлари ҳам, финалнинг қандай ўтишига, жамоаларнинг тайёргарлиги мана бундай дейишга ҳам асос бўла олмайди. Сабаби оддий, бу - "Эл Классико". Жамоаларнинг жисмоний, психологик ҳолатидан қатъий назар майдонда ҳақиқий жанг кўрамиз.

Имкониятлар. 50-50

Ҳали бу жамоалар ҳақида ушбу мавсум бошидан етарлича тасаввурга эга бўлмай, уларнинг имкониятларини чамалаш албатта, нотўғри. Шунчаки бир оз бўлсада, имкониятларни чамалаб кўриш учун етарлича ҳулосага ҳам эмасмиз.

"Барселона" таркиб бўйича муаммо деярли йўқ. Бугун сафга Давид Вильянинг қайтарилишини кўпчилик кутмоқда. Вилановада ҳужумчилар борасида муаммо йўқ. Давид Вилья ёки Алексис Санчеслардан бири қанотдан жой олиши кутилмоқда. Яна бир қанотга эса, ёки Фабрегас, ёки бўлмасам, айнан "Реал" билан ўйинларда қанотда тўп суришга одатланган Андрес Иньеста ҳаракат қилиши мумкин. Сосьедад билан ўйинда заҳирадан майдонга туширилган Иньеста ёмон таассурот қолдирмади. 

"Реал" таркибида ҳам таркиб борасид муаммо йўқ. "Валенсия" қарши баҳсда заҳирадан майдонга туширилган Карим Бензема бугун асосий таркибда майдонга туширилиши эъҳтимоли юқори. Албатта, Жозе Моуриньо бугун таркиб танлашда ва майдонда футболчиларни жойини тақсимлашда ўз ҳамкасбига ўзига ҳос совға тайёрлаши эъҳтимоли йўқ эмас. 

Интервью.

Тито Виланова:

Бизни жуда муҳим ўйин кутиб турибди. Мен учун бу учрашув жиддий синов. Албатта, биз кубокни "Реал"га бой берсак, осмон узилиб ерга тушиб колмайди. Аммо, мен ғалаба қозонишдан бошқаси ҳақида ўйлай олмайман. "Барселона" ким билан ўйнашини ва нима учун ўйнашини жуда яхши билади. Ўйлайманки, биз бири биридан чиройли ва муросасиз икки ўйин гувоҳига айланамиз.

Жозе Моуриньо:

"Реал" учун ушбу кубокни қўлга киритиш жуда муҳим. "Барселона" ҳужумкор тактикада ўйнашига, кетмағкет ҳужумлар қилишига шубҳам йўқ. Аммо, бизда ҳам ҳужум қилишда етарлича тажрибали футболчилар бор. Ҳар иккала ўйинда ҳам мухлислар очиқ ва шиддатли ўйин кузатишади, бунга шубҳам йўқ. Биз "Валенсия" билан бўлиб ўтган ўйиндан сўнг, ўзимиз учун керакли ҳулосалар чиқариб бўлдик. Навбатдаги баҳсда камроқ хато қилишга ва кучли рақибга имкон бермасликка ҳаракат қиламиз".

Таркиблар. Stadion.uz таҳмини.

Барселона: Вальдес - Алба, Пике, Пуйоль, Алвеш, Бускетс, Хави, Иньеста, Фабрегас, Санчес, Месси

Реал: Касильяс - Рамос, Албиоль, Арбелоа, Марсело, Хаби Алонсо, Хедира, Ўзил, Ди Мария, Роналду, Бензема

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:52, 23.08.2012. Ўқилди: 7641 марта. Фикрлар: 79 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик