Бугун 28 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бухоро 10 17
5 Бунёдкор 9 16
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 9 12
9 Қизилқум 9 12
10 Хоразм 9 12
11 Сурхон 9 11
12 Андижон 9 10
13 Қўқон-1912 9 8
14 Динамо 9 8
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Фан-клуби бошлиғи машинасини миллий рамзлар билан безади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мустақиллик байрами ва Ўзбек футболининг 100 йиллиги тантаналари арафасида Тошкентда Ўзбекистон байроғи белгилари ва миллий футбол рамзлари билан безатилган автомобил пайдо бўлди. “Олам.Уз” интернет-нашри бу машинани “Патриот-мобил” деб атаган.

Ўзбекистон Мустақиллигининг 21-йиллигига бағишлаб безатилган “Лаcетти”нинг фотолари 22-август куни Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот котиби Санжар Ризаевнинг твиттерида ҳам пайдо бўлган. Ризаевнинг ёзишича, бу автомобил Ўзбекистон терма жамоалари фан клуби бошлиғи Абдураҳмон Фозиловга тегишли.

“Лаcетти” эгасининг сўзларига кўра, ғоя ўзига тегишли ва у бу ишни – машинани давлат байроғи рангларида бўяшни сўнгги бир неча йилдан бери Мустақиллик байрами арафасида амалга ошириб келади. Фозиловнинг айтишича, унинг бу автомобилини кўрган бошқа ҳайдовчилар ҳам ундан бу ишни қаерда қилганини сўраб, ўз автомобилларини ҳам шундай безатиш мақсадида телефон рақамларни ҳам ёзиб олишмоқда.

Фозиловнинг айтишича, автомобилнинг бундай кўринишига йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари, одатда, тўғри муносабатда бўлишмоқда. Бироқ бир муддат аввал бу масалада кичик муаммо келиб чиққан. “Машинамни тўхтатган ДАН ходими менинг машинамдаги бу безаклар реклама эканлигини айтиб, бунинг учун ҳужжатлар сўради. Мен на йиғлашни, на кулишни билмай қолдим. Нақ 45 дақиқа баҳслашиб турдик”, – дейди Фозилов.

Муаммо “Лаcетти”ни жарима майдончасига олиб кетиш учун келган эвакуатордан келган инспекторнинг аралашувидан сўнг барҳам топган. “Келган инспекторлар мени тўхтатган йўл назоратчиси билан баҳслашиб кетишди. Улар меники каби машиналарни жарима майдончасига жўнатиш эмас, аксинча, қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш кераклигини айтишди”, – дея қўшимча қилди “Патриот-мобил” эгаси.

Маълумот ўрнида, айни вақтда Тошкент бўйлаб Ўзбекистон байроғини ўрнатиб олган машиналар нисбатан кўпайган. Бу ҳолат 1 йил аввал – Ўзбекистон Мустақиллигининг 20 йиллиги арафасида айниқса кенг тус олган, унда айнан 20 йилликка атаб чиқарилган байроқчалар деярли ҳар бир автомобил, жамоат транспортида пайдо бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йилнинг 31 август куни Ўзбекистон ўз мустақиллиги эълон қилганига 21 йил тўлади.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 02:34, 24.08.2012. Ўқилди: 5600 марта. Фикрлар: 16 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Нефтчи Стипе Перица 5
4 Сурхон Чинеду Стефан 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Бухоро Шерзод Эсанов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
9 Нефтчи Алишер Одилов 3
10 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик