Бугун 14 февраль, 2026 йил, шанба.

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [5867]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4241]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3787]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [3489]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3463]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3462]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3072]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2655]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2553]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [1965]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 26 57
2 Манчестер Сити 26 53
3 Астон Вилла 26 50
4 Ман. Юнайтед 26 45
5 Челси 26 44
6 Ливерпуль 26 42
7 Брентфорд 26 40
8 Эвертон 26 37
9 Борнмут 26 37
10 Ньюкасл 26 36
11 Сандерленд 26 36
12 Фулхэм 26 34
13 Кристал Пэлас 26 32
14 Брайтон 26 31
15 Лидс 26 30
16 Тоттенхэм 26 29
17 Ноттингем Форест 26 27
18 Вест Хэм 26 24
19 Бёрнли 26 18
20 Вулверхэмптон 26 9

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Челси 0-0 Лидс
26-тур Эвертон 0-0 Борнмут
26-тур Тоттенхэм 0-0 Ньюкасл
26-тур Вест Хэм 0-0 Ман. Юнайтед
26-тур Астон Вилла 0-0 Брайтон
26-тур Кристал Пэлас 0-0 Бёрнли
26-тур Манчестер Сити 0-0 Фулхэм
26-тур Ноттингем Форест 0-0 Вулверхэмптон
26-тур Сандерленд 0-0 Ливерпуль
26-тур Брентфорд 0-0 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

01/01 06:00 Манчестер Сити - Ньюкасл
01/01 06:00 Тоттенхэм - Арсенал
01/01 06:00 Сандерленд - Фулхэм
01/01 06:00 Кристал Пэлас - Вулверхэмптон
01/01 06:00 Вест Хэм - Борнмут
01/01 06:00 Ноттингем Форест - Ливерпуль
01/01 06:00 Челси - Бёрнли
01/01 06:00 Брентфорд - Брайтон
01/01 06:00 Астон Вилла - Лидс
01/01 06:00 Эвертон - Ман. Юнайтед

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ватанимиз шаънини улуғлаганлар эл-юртимиз ардоғида

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Ёзги олимпиада
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 24 август куни Оқсаройда Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтган ХХХ ёзги Олимпия ўйинларида медалларни қўлга киритган спортчиларимиз ва уларнинг устоз-мураббийларини қабул қилди.

– Биз бугун Лондон шаҳрида бўлиб ўтган ХХХ ёзги Олимпия ўйинларида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган спортчиларимизни қутлаш ва тақдирлаш учун тўпландик, – деди давлатимиз раҳбари. – Дунёда спорт соҳасида ўтказиладиган мусобақалар кўп. Лекин улар орасида Олимпия ўйинлари юксак нуфуз ва алоҳида ўринга эга. Шунинг учун Олимпия ўйинларида қатнашиш ҳар бир спортчи учун катта шарафдир. Лондон Олимпиадасида иштирок этиб, Ўзбекистонимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган йигит-қизларимизга, уларнинг устоз ва мураббийларига, бутун жамоамиз аъзоларига чуқур миннатдорлик билдириш менга катта мамнуният бағишлайди.

Юртимиздаги миллионлаб спорт мухлислари Олимпиада ўйинларида мардона курашган спортчиларимизни нафақат экран орқали кузатиб борди, балки уларга чин қалбдан мадад тилаб турди, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Албатта, бундай нуфузли мусобақаларда муносиб қатнашиш, ғолибликка эришиш осон эмас. Агар бугунги кунда дунёда 7 миллиард аҳоли яшаётганини ва улар орасида фақат ўн ярим минг нафар одам бу мусобақаларда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритганини эътиборга оладиган бўлсак, мазкур ўйинларнинг нақадар кучли рақобат муҳитида ўтганини англаш, сезиш қийин эмас, деб таъкидлади Президентимиз.

Лондондаги мусобақаларда спортчиларимиздан 4 нафари совриндор, 14 нафари ўз йўналиши бўйича кучли саккизликка кирганини алоҳида таъкидлаш ўринлидир. Беллашувларда эркин кураш бўйича учинчи бор Олимпиада олтин медалини қўлга киритган Артур Таймазов, бронза медаллар билан тақдирланган дзюдочи Ришод Собиров, машҳур боксчимиз Аббос Атоев ва эркин курашчи Сослан Тигиев муросасиз ва шиддатли курашларда ғолиб чиқиб, юксак маҳорат ва матонат намунасини кўрсатгани барчамизга қувонч ва ғурур бағишлади.

Машҳур полвонимиз, икки карра жаҳон чемпиони Артур Таймазовнинг Олимпиада чемпиони деган шарафли номга учинчи марта сазовор бўлгани алоҳида таҳсинга лойиқ. Бу маҳоратли спортчимизнинг Сидней Олимпиадасида кумуш медалга сазовор бўлганини ҳам инобатга оладиган бўлсак, у тўртта Олимпиадада зафар қозониб, тўртта медални қўлга киритган. Жаҳон спорти тарихида бундай юксак ютуқларга эришганлар камдан-кам бўлган.

Эсингизда бўлса, бундан тўрт йил муқаддам, Пекин Олимпиадасидан кейин мана шу залда ўтказилган учрашувда мен Артурга миллионлаб мухлислар ва бутун халқимизнинг истаги сифатида навбатдаги Олимпиадада ўзининг учинчи олтин медалини қўлга киритишини тилаган эдим, деди Ислом Каримов. Бугун Артур эл-юртимизнинг ана шу юксак ишончини оқлаб, Ватанимизга тарихий ғалаба билан қайтгани барчамизга улкан мамнуният етказади. Бундай самимий миннатдорлик сўзларини бугунги тадбиримизда иштирок этаётган икки карра Олимпия ўйинлари совриндори, икки карра жаҳон чемпиони Ришод Собиров ва икки карра Олимпия ўйинлари совриндори Сослан Тигиев, икки карра жаҳон чемпиони Аббос Атоев ва бошқа спортчилар ҳақида ҳам айтиш мумкин. Қўлга киритилган бундай буюк ғалаба ва ютуқлар ҳаётга кириб келаётган, машҳур спортчилар сафига киришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган ёш, навқирон авлодимизга ўрнак ва ибрат бўлиши билан эътиборлидир.

Давлатимиз раҳбари энди барчамизнинг, аввало, спорт жамоатчилиги, соҳа мутасаддилари олдида 2016 йилда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган ўттиз биринчи ёзги Олимпиада ўйинларига жиддий тайёргарлик кўриш вазифаси турганлигини таъкидлади. Лондон Олимпиадаси якунларини чуқур таҳлил қилиш ва ундан тегишли сабоқ ва хулоса чиқариш, Олимпия ўйинларида энг юқори натижаларга эришган давлатлар тажрибасини ўрганишга алоҳида эътибор бериш зарурлигини, бу ишни бугундан, ҳозирдан бошлаш лозимлигини қайд этди.

Олимпиадада қатнашган барча йигит-қизларимизни, ғалабаларни қўлга киритишга муносиб ҳисса қўшган, ёш спортчиларни тарбиялаган устоз-мураббийларни, бутун команда аъзоларини яна бир бор табриклаб, барчангизга бахт ва омад, янги-янги зафарлар ва ютуқлар тилайман, деди пировардида Ислом Каримов.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 14 август куни қабул қилинган “Лондон шаҳрида бўлиб ўтган ХХХ ёзги Олимпиада ўйинларида юксак натижаларга эришган спортчиларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Олимпиада ўйинларида эришган ютуқлари билан Ватанимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътибори ва нуфузини оширишга қўшган катта ҳиссаси учун бронза медаллари соҳиблари бўлган Ришод Собиров ва Сослан Тигиев “Ўзбекистон ифтихори”, Аббос Атоев “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвонлари билан тақдирланди.

Лондон Олимпиадаси чемпиони Артур Таймазов юртимизнинг спорт соҳасидаги шон-шуҳратини юксалтириш ишига қўшган улкан ҳиссаси, Олимпиада ўйинларида юксак натижаларга эришгани учун “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланди.

Президентимиз спортчиларга давлатимизнинг ана шу юксак мукофотларини топширди.

Давлатимиз раҳбари Артур Таймазовга машҳур курашчимизнинг Ўзбекистон байроғини баланд тутиб турган олтин суви юритилган ҳайкалчасини совға қилди.

Артур Таймазов, Ришод Собиров, Аббос Атоев, Сослан Тигиев, мураббий Аҳрол Рўзиев Президентимиз Ислом Каримовга спортни ривожлантириш ва спортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида кўрсатаётган доимий эътибори ва ғамхўрлиги учун самимий миннатдорлик изҳор этдилар. Спортчиларимиз бундай ғамхўрликка жавобан келгуси халқаро миқёсдаги йирик ва нуфузли мусобақаларда ҳам Ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишларини таъкидладилар.

ЎзА

Манба: www.uza.uz
Киритилди: 07:52, 25.08.2012. Ўқилди: 9403 марта. Фикрлар: 12 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 17
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 13
4 Ливерпуль Юго Экитике 10
5 Челси Жоао Педро 10
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
7 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 9
9 Ньюкасл Бруно Гимараэс 9
10 Астон Вилла Олли Уоткинс 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.