Бугун 14 июнь, 2026 йил, якшанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • 1:1
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • 2:0
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 1 3
3 Туркия 1 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия
1-тур Австралия 2-0 Туркия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қишки трансфер ойнасида амалга ошмай қолган харидлар ҳақида нималарни биламиз?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Аксарият мамлакатларда қишки трансфер ойнаси аллақачон ёпилган. Бироқ январь ойидаги натижалар ҳаммани ҳам қониқтиравермайди - бу футболчиларга ҳам, клубларга ҳам тегишли. Кўпгина битимлар муваффақиятли расмийлаштирилди, аммо баъзи келишувлар оғзаки бўлиб қолди. Баъзи клублар ҳеч нарсасиз қолиб кетишди, ўйинчилар хоҳлаган бўлсаларда, ўз жамоасини алмаштира олмадилар. Қуйида январь ойидаги амалга ошмаган трансферлар ҳақида батафсил маълумот берамиз.

Милан Шкриньяр («ПСЖ»га ўтмаган)

«Интер» ҳимоячиси Милан Шкриньярнинг «ПСЖ»га ўтиши, унинг шартномаси муддати тугашини ҳисобга олсак, деярли амалга оширилгандек туюлганди. Парижликлар 27 ёшли марказий ҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи эканликларини очиқчасига эълон қилишди. Клублар музокара олиб бораётганини футболчининг ўзи ҳам тасдиқлади. Словакнинг бир оёғи аллақачон Парижда эди, бироқ охир-оқибат келишув барбод бўлди. «Нерадзуррилар» футболчини қўйиб юборишмади, чунки унга муносиб ўринбосар топилмади. Ҳикоя яхши якунланмади, Франция чемпиони жуда орзу қилинган ҳимоячисидан маҳрум бўлди ва Шкриньяр «Интер»да энди сардорлик боғичидан ҳам маҳрум бўлди.

Софьян Амрабат («Барселона»га ўтмаган)

«Фиорентина» ярим ҳимоячиси Софьян Амрабатнинг «Барселона»га ўтиши билан боғлиқ вазият қисқа бўлсада кинога ўхшарди. «Бинафшаранглар» спорт директори Даниеле Праденинг сўзларига кўра, ҳаммаси эрталаб соат 10 да бошланган ва ярим тунда тугаган. ОАВ хабарига кўра, футболчининг агентлари каталонияликларни «Фиорентина»га ўзлари учун мос келмайдиган таклиф билан чиқишга кўндиришган. «Бинафшаранглар» марокашликни машғулотларга келмаганидан кейин бошқа жамоага қўйиб юбормоқчи эди. Италияликлар ўз позициясида туриб, 26 ёшли ярим ҳимоячини таркибдан чиқариб юборишди. Энди мавсум охиригача Амрабат Флоренцияда қолади. Бунга биргина узр сўраш кифоя бўлди.

Хулиан Араухо («Барселона»га ўтмаган)

Трансфер ойнаси ёпилишига яқинроқ «Барселона» Эктор Белеринни «Спортинг»га қўйиб юборди. Унинг ўрнига каталонияликлар «Лос-Анжелес Гэлакси» ҳимоячиси Хулиан Араухони қўлга киритмоқчи эди. Томонлар ҳамма нарсани келишиб олдилар, аммо келишув амалга ошмади. «Кўк-анорранглилар» трансферга 18 сония кечикишди ва 21 ёшли ҳимоячисиз қолди, бироқ у аллақачон ушбу трансферга тайёр эди. Айтганча, шунга ўхшаш ҳолат 2017 йилда «Лестер» билан содир бўлганди. Ўшанда «тулкилар» Адриен Силвани рўйхатдан ўтказиш билан 14 сония кечикишган. Иккала ҳолатда ҳам ФИФА трансферларни рўйхатдан ўтказмаган. Қоидалар ҳамма учун бир хил бўлиши керак.

Николо Дзаньоло («Милан»га ўтмаган)

«Рома» ярим ҳимоячиси Николо Дзаньоло билан боғлиқ вазият Италияда қишки трансферлар вақтида энг кўп муҳокама қилинган воқеалардан бири бўлди. Футболчи Рим клубини тарк этиш истагини билдирган, бироқ кетолмаган. 23 ёшли ярим ҳимоячи учун асосий даъвогарлар «Милан» ва «Борнмут» эди. Футболчи миш-мишларга кўра, у билан шартнома шартларини келишиб олган «россонерилар»га тезроқ ўтишни истади. Аммо инглизлар римликларга яхшироқ таклиф юборишганди. Италиялик футболчи АПЛ аутсайдерига ўтишдан бош тортди. Шундай қилиб, ҳаммаси самарасиз уринишлар билан тугади. Дзаньоло якунда раҳбариятнинг танқиди ва мухлисларнинг ғазабидан бошқа ҳеч нарсага эриша олмади.

Хаким Зиеш («ПСЖ»га ўтмаган)

Парижликлар қишда жуда омадсиз кўринди. Аввалига улар «Интер»дан Шкриньяр трансфери учун рад жавоби олишганди. Кейин Франция чемпиони «Челси» вингери Ҳаким Зиешнинг трансфери бўйича келишувда муваффақиятсизликка учради. «ПСЖ» ҳаммасига «кўклар» айбдор эканлигини айтди. Миш-мишларга кўра, лондонликлар Энцо Фернандес учун «Бенфика» билан музокараларга шунчалик кўп эътибор қаратишганки, улар Зиешнинг кетиши учун парижликларга бир неча бор нотўғри расмийлаштирилган ҳужжатларни юборишган. Инглизлар барча хатоларни тузатганда, аллақачон кеч эди. «ПСЖ» яна ҳеч нарсасиз қолди. Марокашлик футболчи Грэм Поттердан ўйин вақти учун кафолатни олган бўлсада, «Челси»ни тарк этиш ниятида эди.

Мойзес Кайседо («Арсенал»га ўтмаган)

Январь ойида «Арсенал» «Брайтон» вингери Леандро Троссардни 24 миллион евро эвазига сотиб олди. Бу футболчининг бош мураббий Роберто Де Зерби билан жанжаллашиб қолгани туфайли рўй берди. Трансфер ойнаси ёпилиши арафасида «канонирлар» ярим ҳимоячи Мойзес Кайседони «Брайтон»дан олмоқчи бўлишди, аммо якунда у билан ҳеч нарса содир бўлмади. 21 ёшли ярим ҳимоячи учун «канонирлар» Троссарнинг нархидан кўпроқ суммани таклиф қилишди, аммо «Брайтон» раҳбарияти бунга у қадар ишонмади. Эквадорлик футболчи ижтимоий тармоқларда мухлислар билан хайрлашишга шаъма қилувчи постларни жойлаштирди, бироқ охир-оқибат у жамоасида қолди. Де Зерби Кайседо у учун муҳим футболчи эканлигини айтди.

Янник Карраско («Барселона»га ўтмаган)

«ПСЖ»да бўлганидек, «Барселона» ҳам қишки трансфер ойнасида ҳеч нарсани тартибга сола олмади (ёки қила олмади). Каталонияликларнинг мақсадларидан бири «Атлетико» вингери Янник Карраско эди. Аввалига «кўк-анорранглилар» футболчини Мемфис Депай учун келишувга қўшишни хоҳлашди, бироқ «матрасчилар» бунга рози бўлишмади. Улар тўғридан-тўғри ўйинчилар алмашинувига ҳам рози бўлишмади. «Барселона» 29 ёшли бельгиялик футболчини сотиб олишга тайёр эди, бироқ мадридликлар учинчи марта каталонияликлар таклифини рад этди. Карраско «Барса»га ўтишга рози бўлди, аммо трансфер амалга ошмади. Эҳтимол, ёзда бирор нарса қилиш мумкин.

Киритилди: 13:57, 09.02.2023. Ўқилди: 1512 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Қатар Буалем Хухий 1
3 Мексика Хулиан Киньонес 1
4 Мексика Сантьяго Хименес 1
5 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
6 Марокаш Исмоил Сайбари 1
7 Бразилия Винисиус Жуниор 1
8 Чехия Ладислав Крейчи 1
9 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
10 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик