Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Реал Мадрид"ни бошқарган британиялик мураббийлар. Улар ким эканини биласизми?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"Реал" дунёнинг энг катта клуби. У бой тарихга эга. Юз йилдан ошиқ вақт давомида фақат тўртта Буюк Британиядан бўлган мутахассис клубни бошқарган. Қуйида уларнинг кимлиги ва тақдири ҳақида сўз боради.

Артур Жонсон

"Реал" ташкил топганда марказий ҳужумчи бўлган Артур, 1910 йилда клубга расмий бош мураббий қилиб тайинланади ва бу ўринда 10 йил давомида фаолият юритади. Айнан у жамоани оқ рангдаги формада ўйнашини танлаган эди. Бу ранг инглизларнинг "Коринтиан" клубидан ўзлаштирилади. Эл-класикодаги илк голга муаллифлик қилган Жонсон, жамоани беш марта мамлакат чемпионига айлантиради. Шунингдек, унинг даврида "Реал" Қирол кубоги мусобақасида зафар қучган. Жонсон аслида Ирландия пойтахти Дублинда дунёга келади. Аммо Буюк Британия Ирландияни босиб олгач, Жонсон ҳам чет элда инглиз миллатига мансуб инсон сифатида қаралади. У Испанияга кетишдан олдин муҳандис сифатида заводда ишлаган. Жонсон футболни ҳозирги кўринишга келишида катта рол ўйнаган. У айрим қоидаларни ёзиб чиққан ва футболга "мураббий" тушунчасини киритган. Унинг ғояларисиз, балки ҳозир биз билган футбол бошқачароқ бўлиши ҳам мумкин эди. Жонсоннинг ақли билан футбол тартибсиз спорт туридан курашга бой ва қоидаларга эга соҳага айланди. Шу жиҳатдан олиб қараганда, Жонсоннинг футбол дунёсидаги хизматлари беқиёсдир.

Роберт Ферт

Жонсон "Реал"дан 1920 йилда кетади. Орадан 12 йил ўтиб, жамоа бошқарувига яна бир инглиз мутахассис келди. Роберт Ферт "Реал"га "Расинг" клубидан келади. У ўзининг илк мавсумида жамоани чемпион қилади. Аммо Фертнинг Испания пойтахтидадаги умри икки йилга чўзилди холос. Унинг жамоаси 1934 йилда кубок финалида "Атлетик"ка имкониятни бой бергач, Ферт ишдан кетади. Гарчанд қисқа давр мобайнида испан футболида барҳ урган бўлсада, Фертнинг номи "Реал" тарихида ўчмас из қолдирди.

Майкл Кипинг

Инглиз ҳимоячиси узоқ вақт давомида "Фулхэм" шарафини ҳимоя қилди. 1939 йилда Иккинчи Жаҳон уруши бошланади. Шу сабабли Кипинг футболдан кетишга мажбур бўлади. Орадан тўққиз йил ўтиб, у яна футболга қайтди. Аммо ўйинчи бўлиб эмас, балки мураббий сифатида. Унинг "қироллик клуби"даги фаолияти муваффақиятли кечмади. Икки мавсум давомида Кипинг жамоани учинчи ўриндан тепага олиб чиқа олмаганди. У 78 та ўйиндан кейин, 1950 йилда истеъфога чиқарилади. Орадан яна 9 йил ўтиб Кипинг Англиянинг энг пастки лигасидаги "Пул Таун" клубини бошқара бошлайди. Ҳа, ҳозир Карло Анчелоттини бундай тасаввур қила олмаймиз. Аммо йигирманчи аср ўрталарида шундай бўлган.

Жон Тошак

Ҳали ҳам ҳаёт бўлган афсоналаридан бири Жон Тошак футболчилик даврларини "Кардифф Сити" ва "Ливерпул"да ўтказади. Уэльслик ҳужумчи 1978 йилда "Суонси Сити"га бош мураббий қилиб тайинланган. Бу клубда катта муваффақиятга эришгач, Тошак "Спортинг" ва "Реал Сосьедад"да фаолият юритди. "Реал" эса унинг хизматларига 1989 йилда эҳтиёж сезиб, уни пойтахтга олиб келди. "Реал" бу даврга келиб, кучли клубга айланиб улгурганди. Тошак эса буни янада мустаҳкамлади ва клубга бешинчи Ла-лига титулини олиб келди.
У кейинги мавсумдаёқ ёмон старт туфайли ишдан ҳайдалади. Орадан ўн йил ўтгач, вақтинчалик мураббий сифатида Тошак "Реал"га қайтган эди. Аммо унинг клубдаги иккинчи даври биринчисига қараганда анча ёмон кечган. Охир-оқибат раҳбарият билан жанжаллашиб қолган мутахассис, ишдан кетади. Тошак 2018 йилга қадар мураббийлик фаолиятини давом эттириб, 2021 йилда футболдан кетганини эълон қилди.

 

 


Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: planetsport.com
Киритилди: 14:17, 09.02.2023. Ўқилди: 1474 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Нефтчи Алишер Одилов 2
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
8 Локомотив Қувончбек Абраев 2
9 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
10 Андижон Мартин Боакье 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик