Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • 2:1
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 2:1
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • 1:0
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • 3:1
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • 0:4
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • 3:1
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 2:0
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • 2:1
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • 2:1
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Рома

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Пахтакор 5 12
3 Бунёдкор 5 10
4 Насаф 5 10
5 Бухоро 5 10
6 Навбаҳор 5 9
7 Локомотив 5 7
8 Хоразм 5 7
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 5 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 5 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив
5-тур Хоразм 2-1 Динамо
5-тур Навбаҳор 2-1 Машъал
5-тур Насаф 1-0 Андижон
5-тур Пахтакор 3-1 ОКМК
5-тур Қизилқум 0-4 Нефтчи
5-тур Сурхон 3-1 Бухоро

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Std.uz Паралимпия ўйинларини ёритишга шай!

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Паралимпиада
Рукн: Янгиликлар
A A A

Эртага, 29 август куни Лондонда XIV Паралимпия ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтса, 30 августдан бошлаб мусобақаларга старт берилади. Аслида бу мусобақага британияликлар асос солишган. Шунинг учун ҳам мезбонлар Паралимпиадага янада жиддийроқ ёндашишмоқда.

Бугун, 28 август куни эса Лондонда Ўзбекистон Давлат байроғини кўтарилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон делегацияси, ташкилий қўмита аъзолари, Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси вакиллари иштирок этишади.

Буюк Британияга Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг матбуот хизмати бошлиғи Шавкат Жалилов ҳам йўл олган. Биз бу ҳамкасбимиз билан доимий алоқада бўлиб турибмиз. Насиб қилса, Шавкат ака сайтимиз учун махсус мақолалар, кундаликлар ёзиб турадиган бўлди, бу ҳақда келишиб олдик.

— Бугунга келиб дзюдо, енгил атлетика ва сузиш мусобақаларида ўзбекистонлик спортчиларнинг имкониятлари юқори баҳоланяпти. Дзюдочимиз дунё рейтингида 4-ўринда. У 31 август куни татамига чиқади. Насиб қилса, Истиқлол байрамига совға ҳозирламоқчи. Бундан ташқари 100 метрга югуришда қизимизнинг кўрсаткичлари юқори. Биринчи бўлиб пауэрлифтингчилар мусобақаларга киришадилар. Уларнинг имкониятлари бироз пастроқ-ку, лекин улардан ҳам умид бор. Насиб этса натижалар яхши бўлиши керак, — дейди Шавкат Жалилов.

Дастлабки куни - 30 август куни спортнинг 11 тури бўйича мусобақалар ўтказилиб, сузиш, дзюдо, пауэрлифтинг, велотрек ҳамда пневматик қуролдан ўқ отиш каби спорт турларида жами 28 та комплект медаллар ўйналади.

Ўзбекистон делегацияси аъзолар орасида биринчи бўлиб мусобақаларга пауэрлифтингчиларимиз киришадилар. Эркаклар ўртасидаги беллашувларда Яшин Шобердиев (48 кг.), аёллар мусобақасида эса Елена Аббасова (56 кг.) ғолиблик учун баҳс юритадилар.

“Биласизми, инсон ўзига берилган имкониятдан самарали фойдаланиш чораларини кўриши лозим. Мусобақада биринчи ёки охирги бўлиб чиқиш мен учун унчалик ҳам аҳамияти йўқ. Асосийси, ўзингизга бўлган ишонч ва жисмоний тайёргарлик. Албатта, биз биринчилардан бўлиб мусобақаларга киришишимизни олдиндан билар эдик ва шунга яраша ҳам жисмоний, ҳам руҳий тайёргарлик кўрдик. Спортда олдиндан бирон бир натижага эъришишни башорат қилиб бўлмайди. Шуни аниқ айтаманки, ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиш учун бор маҳоратимни ишга соламан” –дейди Елена Абасова.

“Албатта, ҳар қандай мусобақада ҳам биринчи бўлиб майдонга тушиш катта маъсулият ҳисобланади, – дейди Яшин Шобердиев. Чунки, мусобақада қандай натижага эришишингиз нафақат ўзингизга, балки бутун жамоага ҳам қандайдир таъсири бўлади. Бу эса спортчига руҳий босим бўлади. Ёш бўлганлигим боис бошида бироз ҳаяжон бор эди. Лекин бу ўткинчи холат. Аниқроғи, бу ҳолатдан иложи борича тезроқ чиқиб кетиш керак. Мен мураббийларим ҳамда рухшунос шифокоримиз кўмагида бу ҳолатдан чиқишга муваффақ бўлдим. Мақсадим, Паралимпия ўйинларида муносиб иштирок эътиб, ватанимга ёруғ юз билан қайтиш”.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ҳар икки спортчимиз ҳам биринчи бор Паралимпия ўйинларида иштирок этаётганликларига қарамай, ўз олдиларига юқори мақсадларни қўйганликлари қувонарли ҳол. Аслида, тўрт йилликнинг энг йирик спорт байрамидан бирига йўлланмани қўлга киритишнинг ўзи ҳам қаҳрамонлик ҳисобланади. Дастлабки кунги натижалар қандай бўлишидан қатъий назар, “Лондон-2012” Паралимпия ўйинларида ватанимиз шарафини ҳимоя қиладилар барча спортчиларимизга мусобақалар давомида омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Манба: www.stadion.uz.

Паралимпия ўйинлари бошланганидан кейин Шавкат Жалилов Лондондан кундаликлар, интервьюлар юбориб туради. Сайтимизда ўзбекистонлик спортчиларнинг натижалари онлайн тарзда бериб борилади.

Киритилди: 13:38, 28.08.2012. Ўқилди: 5427 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик