Бугун 29 сентябрь, 2026 йил, сешанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 134 53 45 232
2 Япония 41 68 63 172
3 Жанубий Корея 21 26 44 91
4 Ўзбекистон 12 17 13 42
5 Таиланд 10 8 12 30
6 Қозоғистон 9 13 23 45
7 Баҳрайн 9 3 3 15
8 Эрон 8 15 10 33
9 КХДР 7 5 5 17
10 Малайзия 6 4 9 19

"Манчестер Сити" 114 та қоидабузарлик иши бўйича судда курашишга тайёр [0]

Клопп Грецияга қарши мағлубиятдан сўнг мухлисларнинг ҳуштаги ҳақида: "Балки кимдир баланд овозда нафас чиқарган ёки астма билан касаллангандир" [0]

Анчелотти: "Танқид менинг келажак ҳақидаги тасаввуримга қандай таъсир қилиши мумкин? Нолга тенг" [0]

"МЮ" мухлислари "Манчестер Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Мисли кўрилмаган саноат фирибгарлиги, молиявий допинг" [0]

Мбаппе Чемпионлар Лигасининг учта ўйинидан четлаштирилди [0]

Аичи–Нагоя-2026: Ўзбекистон 9-кунда 4та медални қўлга киритди [0]

"ПСЖ"нинг собиқ футболчиси: "Зидан атиги тўрт кунлик машғулот йиғинида ажойиб жамоани шакллантирди" [0]

Зидан ким билан бир жамоада ўйнашни хоҳларди? [0]

"МЮ"нинг собиқ футболчиси Роналдунинг Мессидан қандай устун эканлигини тушунтирди [0]

Шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчилари давлат мукофотлари билан тақдирланди [0]

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1893 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2150 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 29.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      08:00 Олимпийские игры. Зал славы: Афины-2004.
      09:00 Снукер. Второй раунд.
      11:00 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      15:30 Снукер. Второй раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Женщины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:15 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      21:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      22:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на трудность. Финал. Мировая серия. Копер.
      23:00 Снукер. Третий раунд.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Обзор.
      02:00 Трейлраннинг.
      03:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      03:45 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      04:30 Снукер. Третий раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Андижон»нинг бугунги 2та рақиблари ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Андижон
Рукн: Янгиликлар
A A A

“Андижон” 15 февралда Анталиядаги йиғини доирасидаги сўнгги назорат учрашувларини ўтказади. Бу сафар ҳам жамоа олдингидек бир кунда иккита ўйинда майдонга тушади.

Дастлаб Россия биринчи дивизион қатнашчиси Москванинг “Родина” клуби спарринг-рақиб вазифасини бажарса, куннинг иккинчи ярмида Молдаванинг “Петрокуб” жамоасига қарши майдонга тушишади. Рақиблар ҳақида таништириб ўтамиз.

Дастлаб “Родина”га тўхталадиган бўлсак, бу клуб Россия биринчи дивизионида 12-ўринни эгаллаб турибди. Эътиборлиси, “Родина” ва “Родина-2” жамоалари биргаликда Туркияга келишган.

6 февралдан Анталиядаги йиғинини бошлаган “Родина” шу пайтгача учта назорат ўйинида қатнашди. Дастлаб 9 февраль кунининг биринчи ярмида “Родина-2” “Борац” жамоаси билан 1:1 ўйнади. Тушликдан сўнг “Родина”нинг асосий жамоаси “Чайка”га қарши майдонга тушди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Эртасига, 10 февралда “Родина” яна ўртоқлик учрашувини ўтказди. Бу сафар “Бунёдкор” рақиб бўлди ва унда россияликлар ягона гол эвазига ғалаба қозонди.

“Родина” клубини мухлисларга яхши таниш бўлган Дмитрий Парфёнов бошқаряпти. 48 ёшли мутахассис ўтган йилнинг ёзидан ушбу клубда бош мураббий сифатида фаолият кўрсатмоқда. Ундан олдин “Арсенал” Тула, “Урал”, “Тосно”, “Текстильшик” ва Россия U-18 терма жамоасида фаолият олиб борган. Зукко ишқибозлар уни айниқса “Спартак”даги ўйинлари орқали яхши эслаб қолишган.

Умуман олганда, “Родина” клубининг мураббийлар штаби собиқ футбол юлдузлари билан жамланган десак, муболаға бўлмаса керак. Масалан, Парфёновни ёрдамчиларидан бири Юрий Ковтун бўлиб, уни ҳам ишқибозлар “Спартак” ва Россия терма жамоасидаги ўйинлари орқали яхши билишади. Бу икки тандем футболчи сифатида “қизил-оқлар” сафида тўп суришган ҳамда мураббийликда ҳам бирга ишлаб келишмоқда.

Бундан ташқари, россиялик яна бир собиқ футбол юлдузи Владимир Бесчастних ҳам “Родина” да меҳнат қиляпти. У клубда ҳужумчилар билан ишлайдиган махсус мураббий сифатида қайд этилган. Чунки Бесчастних футболчилик фаолиятида таниқли ҳужумчилардан бири бўлганди. Хуллас, “Родина”ни сиз яхши билган россиялик собиқ юлдузлар бошқариб бормоқдалар.

“Андижон”нинг охирги рақиби Молдованинг “Петрокуб” жамоасидир. Мамлакат Суперлигасида айни пайтда мусобақа жадвалида “Шериф”дан сўнг 2-ўринни эгаллаб турибди. 2019 йилда Молдова Кубогини қўлга киритган. Европа Лигаси саралаш баҳслари қатнашчиси. Суперлигада 2015 йилдан буён иштирок этиб келмоқда.

Ушбу клубга 56 ёшли Иван Табанов бош мураббийлик қиляпти. Унинг мураббийлар штабида мухлисларимизга таниш бўлган Денис Романенко фаолият олиб бормоқда. Ёдингизда бўлса, у ўз вақтида юртимизда “Динамо” ва “Навбаҳор” дарвозаларини қўриқлаган. Айниқса, наманганликлар сафидаги фаолияти орқали кўпчиликка танилганди. Ҳозирда Романенко “Петрокуб”да дарвозабонлар мураббийи сифатида ишлаб келмоқда. Орада Молдова терма жамоасининг дарвозабонлар мураббийи бўлиб ҳам фаолият кўрсатган.

Дарвоқе, “Петрокуб” таркибида Руминия, Россия, Укрина ва Ирландиядан келган легионерлар бор.

Эслатиб ўтамиз, “Андижон” – “Родина” беллашуви Туркия вақти билан 11:00 (Тошкент вақти биалан 13:00) да бошланса, “Петрокуб”га қарши учрашув маҳаллий вақт билан 17:00 (Тошкент вақтига 19:00) га белгиланган.

"Андижон" матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 10:00, 15.02.2023. Ўқилди: 1350 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик