Бугун 27 февраль, 2026 йил, жума.

      • 26.02.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 2:2
      • Монако
      • 26.02.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Бенфика
      • 26.02.2026 01:00
      • Ювентус
      • 3:2
      • Галатасарой
  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • -:-
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Наполи
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • -:-
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Президентимиз «Бунёдкор» стадионига ташриф буюрди (ФОТО)

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Стадионлар
Рукн: Расмий хабарлар
A A A
«Бунёдкор»стадиони юқоридан кўриниши © ЎзА

Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов янги қуриб битказилган "Бунёдкор" стадиони ва унинг қошидаги "Бунёдкор" футбол мажмуасидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаби фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги хабар тарқатмоқда.

Футболни ривожлантириш, ўзбек футболининг ёрқин келажагини таъминловчи истеъдодли спортчиларни тарбиялаш мақсадида “Бунёдкор” футбол мажмуасида болалар ва ўсмирлар футбол мактаби барпо этилди. Ушбу мактаб келажакда халқаро майдонларда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир, иқтидорли ва истиқболли футболчиларни тарбиялаш учун мўлжалланган. Бу ерда ўқувчиларнинг пухта билим олиши, ўз иқтидор ва маҳоратини ошириши учун барча шароитлар яратилган.

Мазкур мактаб ўқувчилари бошланғич, тайёрлов, такомиллашув каби уч босқичда таҳсил олади. Болаларга тажрибали, профессионал мураббийлар таълим беради.

Мактаб мажмуаси ўқув-маъмурий корпус, ётоқхона, спорт зали, сув ҳавзаси, ошхона биноларини ўз ичига олган. Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг дам олиш хоналари, мажлислар зали мавжуд.

Синф хоналари ўқув дастурлари, локал тизим ва интернетга эга компютерлар билан жиҳозланган. Ҳар бири 2 ўқувчига мўлжалланган ётоқхоналарда барча шарт-шароит мавжуд.

Мактабдаги сузиш ҳавзасини сувга тўлдириш, иситиш, филтрлаш, тўкиш тизимлари тўлиқ автоматлашган, замонавий юқори технологик ускуналар билан таъминланган. Бу ерда тиббий бўлим ҳам мавжуд.

Президентимиз бу ерда таҳсил оладиган болалар ва ўсмирларнинг нафақат футбол бўйича маҳоратини оширишга, балки бошқа фанлар юзасидан ҳам билим ва кўникмаларини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини қайд этди. Бошқа таълим муассасалари билан ҳамкорликда ушбу мактаб учун махсус дастур тайёрлаш зарурлигини таъкидлади.

Замонавий спорт жиҳозлари билан таъминланган ушбу таълим даргоҳида яратилган кенг имкониятлар, машғулотларнинг юқори савияда, энг илғор усуллар асосида олиб борилиши ёш футболчиларнинг ўз кучи ва салоҳиятига бўлган ишончини ошириши, шубҳасиз.

Мамлакатимизда спортнинг барча турлари қатори футболни ривожлантириш, юксак маҳорат ва профессионал кўникмаларга эга ёш футболчиларни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2006-йил 1 майда қабул қилинган “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан Футболни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тузилган. Бугун ушбу жамғарма томонидан болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш, янги ўқув-машғулот масканлари, хусусан, сунъий қопламали майдонларни барпо этиш, футбол мактаблари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилаётир.

Президентимизнинг 2011-йил 19 январда қабул қилинган 2011-2013 йилларда республикада футболни ривожлантириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирларга оид қарори бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтиришга хизмат қилмоқда. Мазкур ҳужжатга мувофиқ, юртимизда янги стадионлар барпо этилмоқда, мавжудлари реконструксия қилинмоқда, болалар ва ўсмирлар футбол мактабларини замонавий спорт инвентарлари билан таъминлаш, малакали мураббийлар ва ҳакамлар тайёрлаш ишларини янада кучайтириш юзасидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Энг замонавий талаблар асосида қурилган “Бунёдкор” стадиони диёримиз бўйлаб изчил давом этаётган бунёдкорлик ишларининг амалдаги яна бир ёрқин ифодаси бўлди.

34 минг ўринли стадион трибуналарида томошабинлар учун мўлжалланган ўринлар пастки ва юқориги қаватларга бўлинган. Шунингдек, бу ерда ногиронлар учун мўлжалланган алоҳида сектор мавжуд.

Давлатимиз раҳбари стадионда хавфсизликни таъминлаш, томошабинлар маданияти масалалари хусусида алоҳида тўхталди.

Биз жаҳон сивилизациясига беқиёс ҳисса қўшган улуғ мутафаккир ва алломаларнинг авлодларимиз, бой маданиятга, эзгу қадриятларга эга халқмиз, деди давлатимиз раҳбари. Халқимизнинг ана шундай гўзал фазилатлари мана бундай стадионларда ўтказиладиган футбол учрашувлари, турли спорт мусобақаларида ҳам намоён бўлиши керак. Ким қайси жамоа ёки футбол клубига мухлислик қилишидан қатъи назар унда ўзаро ҳурмат, юксак маданият бўлиши даркор. Бу борада Ўзбекистон футбол федерацияси, футбол клубларимиз раҳбарлари, мутахассислар футбол мухлислари ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб бориши лозим. Бир сўз билан айтганда, юртимизда мухлислик маданиятини ҳам энг юқори даражага кўтаришимиз даркор.

“Бунёдкор” стадионида спортчилар ва мухлислар учун яратилган шароит ва қулайликлар энг замонавий талабларга жавоб беради. Хусусан, биринчи қаватда спортчилар, ҳакамлар, мураббийлар, футбол маъмурлари учун мўлжалланган хоналар, ошхоналар, матбуот анжуманлари зали, футбол клуби музейи мавжуд. Стадионнинг иккинчи қаватида учта ресторан, фитнес маркази барпо этилган.

“Бунёдкор” стадионининг муҳандислик таъминотига алоҳида эътибор билан ёндашилган. 11×7,5 метр ўлчамдаги иккита видео-табло мухлисларга футбол учрашувини ҳар томонлама кўриш имкониятини беради. Ёритиш ускуналари ФИФА талабларига тўла мос келади. Бу ерга ташриф буюрган мухлисларга маълумотларни тез ва сифатли етказиш имконини берадиган замонавий аудиосистема, рекламаларни намойиш қилиш учун футбол майдони четида видеоборт мосламалари ўрнатилган. Мусобақаларни тўғридан-тўғри эфирга узатувчи теле ва радиотрансляция тизими, шарҳловчилар хонаси халқаро стандартлар даражасида.

Ислом Каримов стадионда бир гуруҳ ёш футболчилар билан суҳбатлашди. Уларнинг орзу-интилишлари билан қизиқди, уларга ўз совғаларини тақдим этди.

Истиқлолимиз шарофати билан бундай муҳташам иншоотларни бунёд этиш имкониятига эга бўлдик. Бу барчамизни қувонтиради, деди давлатимиз раҳбари. Энг улуғ, энг азиз айёмимиз – Мустақиллик байрами арафасида қуриб битказилган, илгари тасаввур қилишимиз ҳам қийин бўлган ушбу янги замонавий футбол мажмуи барчамиз учун, бутун халқимиз учун ажойиб байрам совғаси бўлди.

Мустақиллигимиз берган имкониятларнинг ҳаётимиздаги ифодаси бўлган бундай кенг миқёсдаги қурилиш ишлари, спортни ривожлантириш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган бу каби иншоотлар баркамол авлодни тарбиялаш, эл-юртимиз фаровонлигини янада оширишга хизмат қилиши баробарида халқимиз буюк бунёдкорлик салоҳиятининг ҳам яққол намойишидир.

Манба: www.uza.uz
Киритилди: 03:11, 30.08.2012. Ўқилди: 13072 марта. Фикрлар: 45 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.