Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • -:-
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Болгария ва "Барселона" фаҳри - Христо Стоичков

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Мозий юлдузлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

  1994 йиларнинг қаҳрамонларини эслайдиганлар бўлса керак.  Болгариялик иқтидорли футболчилар авлодининг тимсоли, бугунги ҳикоямиз қаҳрамони - Христо Стоичков.

Христо Болгариянинг Пловдив шаҳрида туғилган ва унинг биринчи мураббийи маҳаллий "Марица" клубида профессионал фаолият олиб борган отаси бўлган.

Тўғри, отаси ўғлидан фарқли равишда дарвозабон позициясида ўйнаган. Футболчи Христо Стоичков фаолиятини “Марица” ёшлар жамоасида бошлаган бўлса ажаб эмас.

Болгария клублари учун ўйинлари (1982-1990)

Катталар футболида Стоичковнинг биринчи клуби "Чебар" эди, лекин у ерда Христо узоқ вақт қолмади ва 18 ёшида у Болгариянинг асосий футбол клуби - ЦСКА София таркибига бориб қўшилди.

ЦСКА таркибида Стоичков жамоавий ва якка тартибдаги барча маҳаллий унвонларни қўлга киритади ва 1990 йилда у Европа чемпионатларида энг кўп - 38 та гол урди ва "Олтин бутса" соҳибига айланди.

Айнан 1990 йилда Стоичков "Барселона"га кўчиб ўтди, кейинчалик у машҳур голландиялик мураббий Йохан Кройфф жамоасида ўйнай бошлаган. Кройфф 1989 йилнинг баҳорида, Кубок эгалари кубоги ярим финалида "Барселона" ЦСКА билан тўқнаш келганида, болгариялик футболчига эътибор қаратганди.

Испания клуби ҳар иккала ўйинда умумий 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди, бироқ айнан Стоичков "Барса" дарвозасига учта голни урган.

“Барселона” (1990-1995, 1996-1997)

Христо Стоичков номи биринчи навбатда "Барселона" билан биргаликда эсланади. Стоичков Европа футболида ўйнай олмайди, деб ишонган кўплаб мутахассисларнинг фикридан фарқли ўлароқ, Кристо Каталонияда ажойиб ўйин кўрсатди, клуб билан барча совринларни ютиб олди ва 1994 йилда энг яхши футболчиси учун бериладиган "Олтин тўп"ни қўлга киритди.

Қизиғи шундаки, умумий фикрга кўра, Стоичков 1992 йилда "Олтин тўп"ни олиши керак эди - у ўша мавсумда жуда ёрқин ўйнади. Аммо Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида овоз бериш якунланишидан бир неча кун олдин “Милан” ҳужумчиси Марко ван Бастен Швециянинг “Гётебург” дарвозасига 4 та гол урди ва бу билан кўплаб овозларни ўз томонига оғдириб олди.

Стоичков айниқса Ромарио клубга қўшилгандан сўнг ўзини намоён қилди, гарчи бу икки ҳужумчи бир-бирига мос келмайдиганга ўхшашсада.

Аммо бу икки футболчи бир-бирини ажойиб тарзда тўлдиришди, бу эса дунёдаги энг даҳшатли тандемлардан бирига айланди. Бу жуфтлик шу қадар яхши ўйнадики, Кройфф даниялик диспетчер Микаел Лаудрупни захирага олишга мажбур бўлди, чунки ўша пайтда хорижлик ўйинчиларга қаттиқ чегара қўйилган эди.

Бир йиллик танаффусдан сўнг, Стоичков Италиянинг "Парма" клубида ўйнаб келгач, англиялик Бобби Робсон мураббийлик қилган "Барселона"га қайтди. 1996-1997 йиллар мавсумида "Барселона" Испания чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади, аммо барча мумкин бўлган кубокларни қўлга киритди - Испания кубоги, Кубок эгалари кубоги, Испания ва Европа Суперкубоги.

Стоичков, гарчи у асосий таркибда майдонга тушмаган бўлса-да, 24та ўйин ўтказиб, 7та гол уриб, клубга катта ёрдам берди.

Луи ван Гал жамоага келиб қўшилганидан сўнг, Стоичков ниҳоят "Барселона" билан хайрлашди.

"Парма" (1995-1996)

А Сериядаги ягона мавсумида Стоичков ўз клубига 6-ўринни эгаллаб, УЕФА Кубогига йўлланма олишига ёрдам берди. Еврокубокларда ғолиб чиққан ва “Скудетто” учун курашган “Парма”нинг “олтин даври” аллақачон тугаган, шу боис клуб ўйинлари натижаси ҳам омадлироқ саналган.

Бошқа клублар (1997-2003)

“Барселона”дан кетгач Стоичков кўплаб давлатларда фаолиятини давом эттирди: у Саудия Арабистони, Япония, АҚШ клубларида ўйнади, ва “бутсани михга илиш”дан олдин ЦСКА Софияга қайтди.

Болгария терма жамоаси (1987-1999)

Стоичков терма жамоа таркибида иккита жаҳон чемпионатларида қатнашган - 1994 ва 1998 ва Евро-1996. Ўша Европа чемпионатида болгарлар Франция ва Испания билан гуруҳдан чиқиш учун курашган, аммо 4 очко билан улар гурухда 3 ўринни қўлга киритишди.

Стоичковнинг терма жамоадаги  чўққиси АҚШда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати бўлиб, у ерда Болгария ўз тарихидаги энг яхши натижани кўрсатиб, ярим финалга чиқди.

Стоичков Грецияга қарши дастлабки иккита голини киритди (4:0), Аргентинага (2:0) қарши ўйинда ҳисобни очди. Мексика билан 1/8 финалда унинг голи болгарлар учун ягона бўлди (1:1, улар пенальтилар сериясида ғалаба қозонишди), ниҳоят, Германия билан чорак финалда (2:1), болгарлар учун қийин кечаётган ўйинни ўзгартириб, ҳисобни тенглаштирди.

 Фақат Италия билан ярим финалда Стоичковнинг голи вазиятни ўзгартира олмади ва Роберто Баджонинг икки голи Италияга ғалаба келтирди.

Умумий ҳисобда Стоичков терма жамоа сафида 63 та ўйин ўтказиб, 37 та гол урган. 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:04, 17.02.2023. Ўқилди: 2257 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик