Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тўп шаклига ошуфта карточка

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Англия кубоги 4-раунди (1/16 финал)дан ўрин олган «Рек­хэм» (Бешинчи дивизион вакили) - «Шеффилд Юнайтед» жуфтлиги ғолибини аниқлаш учун 2та ўйин керак бўлди.

Бинобарин, жамоалар дастлабки учрашувда 3:3 ҳисобини қайд этди. Чинакам жанговар дуранг, хусусан, 2та гол финал ҳуштаги янграшига оз вақт қолган бир паллада урилди. Аввалига, 86-дақиқада Пол Маллин «Рекхэм»ни ҳисобда олдинга ўтказиб, жамоасини кейинги босқич томон яқинлаштирди. Бироқ 90+5-дақиқада «Шеффилд» ҳимоячиси Жон Иган 3-марта мувозанатни тиклаб, барча масалани такрорий учрашувга қолдирди. 7 февраль куни эса «Шеффилд Юнайтед» сусткашликка йўл қўймади ва 3:1 ҳисобида устун келиб, нимчорак финал йўлланмаси соҳибига айланди. Бироқ sports.ru сайтининг қуйидаги мақоласи такрорий баҳс эмас, муросасиз кечган биринчи тўқнашув жараёнида кузатилган нодир воқеа ҳақида.

Демак, «Рекхэм» - «Шеффилд Юнайтед» ўйинининг 19- дақиқасида меҳмон жамоа ярим ҳимоячиси Дэниэль Жеббисон ўйин қоидасини бузгани учун қизил карточка билан жазоланди. Фақат шуниси борки, ҳакам унга одатий эмас, думалоқ қизил карточка кўрсатди. Нима, футболда тўп шаклига ошуфта думалоқ карточка ҳам борми? У ва одатий «қизил» ўртасида моҳият бўйича қандай фарқ бор? Мазкур саволларга Refchat анжуманида оддийгина жавоб берилди: «Думалоқ ва овал шаклидаги карточкалар аввалига рангларни фарқлай олмайдиган футболчиларга ёрдам бериш учун жорий этилган. Шунингдек, бу ҳакам қоидабузарни зудлик билан жазолашда адашмаслиги учун ўйлаб топилган. Яъни футболчини майдондан четлаштиришга қарор қилган рефери шошилинчда чўнтагидан зарур карточкани осонгина топади, бошқача айтганда, рангига қараб олишига ҳожат қолмайди».

Қизиқ, ҳакамлар олдин ҳам думалоқ карточкадан фойдаланишганми? Ҳа. Бундай ҳолатлар ҳаттоки, ўтган асрнинг 90-йилларида ҳам кузатилган. Хусусан, Европанинг топ-чемпионатлари ўйинларида! Масалан, англиялик рефери Урия Ренни АПЛдан ўрин олган «Сандерленд» ва «МЮ» ўртасидаги учрашувда «қизил иблислар» сардори Рой Кинни айнан думалоқ карточка билан «сийлаган». Шунингдек, Пол Тирни ҳам вақтида «Халл Сити» вакили Том Хаддл­стоунни овалсимон «қизил» воситасида майдондан четлаштирган. Маълумот учун, Гарри Магуайр ва Гарет Барри каби афсоналар ўша вақт айнан «Халл Сити» сафида тўп суришарди. Рожер Истни эса думалоқ карточкадан фойдаланиш бўйича энг фаол реферилар қаторига қўшиш мумкин. Қизиғи, у бир сафар янглишиб, қоидани бузган Жон О~Ши ўрнига Уэс Браунга юмалоқ карточка кўрсатганди. Рожер Ист иккинчи марта АПЛ доирасидаги «Хаддерсфилд» - «Вест Бромвич» қарама-қаршилигида Кристофер Шиндлерни думалоқ «қизил»га муносиб кўрганди. Дин Уайтстоун эса 2010 йилнинг апрель ойида Чемпионшип учрашувида «Кристал Пэлас» вакили Нил Дэннзни тўп шаклидаги карточка билан майдондан «ҳайдаган». 2005 йили бўлган «Ньюкасл» - «Астон Вилла» учрашувида Кирон Дайер майдондаги тартибсизликларда фаол иштирок этгани учун юмалоқ карточка олган. Англия Лига кубоги тарихидан ҳам мисол бор: «Челси» ярим ҳимоячиси Марсель Десайи бош ҳакам Марк Холзини тўхтатиб қолишга ҳарчанд уринмасин, у ҳужумчи Жимми-Флойд Хасселбайнк­ни ўзгача карточкага муносиб кўрган, барибир.

Думалоқ қизил карточка бошқа спорт турларида ҳам борми? Ҳа. Дейлик, чим устида хоккей баҳсларида. Бу спорт турида ҳакамлар қоидабузарларни 3 хил карточка билан жазолаш ҳуқуқига эгалар:

* Учбурчак шаклидаги яшил карточка олган спортчи 2 дақиқага четга чиқади.

* Сариқ тусли тўртбурчак карточка қоидабузарлик даражасига қараб, спортчини 5-10 дақиқа ўйнаш имкониятидан маҳрум этади;

* Қизил рангли думалоқ карточка спортчи ўйин охиригача майдондан четлатилганини англатади. 

Масалан, чим устида хоккей бўйича Покистон терма жамоаси вакили Тариқ Азиз қизил карточка туфайли майдондан чиқиб кетган ва ке­йинчалик 6 ой муддатга дис­квалификация қилинган.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:32, 18.02.2023. Ўқилди: 1472 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.