Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 37
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 30
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сўнгги трансфер кунидан хабарлар (ОНЛАЙН)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Репортажлар
A A A

Бугун, 31 август - Европада ёзги трансферларнинг энг сўнгги куни. Марказий Европа вақти билан (GMT+1) соат 23:59да ёпилади. Шунинг учун бугун трансферлар энг қизийдиган кун, энг кўп трансферлар амалга оширилади.

Буни инобатга олган ҳолда, бугун амалга оширилаётган трансферларни сайтимиз орқали онлайн тарзда ёритиш боришга қарор қилдик.

Кимдан ҳам бошлардик, албатта, Алессандро Дель Пьеро! Австралия футбол федерацияси ҳужумчининг “Сидней" Билан шартнома имзолагани ҳақида хабар берди. 

Нейжел Де Йонг эса, ҳозир Миланда тиббий кўрикдан ўтмоқда. У энди “Милан” шарафини ҳимоя қилади. 

TalkSport даги ҳазилкашлар қўйидаги расмни қўйиб, "Майкл Оуэннинг телефони" деб қўйишибди. Тушунарли-а?


Рафаел ван дер Ваарт “Ҳамбург”га ўтишга яқин турибди. Эсингизда бўлса, футболчи бир неча йил аввал айнан шу клуб таркибида ўйнаганди. 

“Барселона” ярим ҳимоячиси Иброҳим Афеллай “Шальке 04” да ижара асосида тўп суради. Бу хабарни немис клуби расман тасдиқлади. 

 “МЮ” ижрочи директори Девид Гилл Руни борасидаги миш мишларни инкор қилди – Руни сотилмайди!
 
Манчестер Сити” Синклейр ва Майкондан ташқари “Бенфика” ярим ҳимоячиси Хави Гарсия учун таклиф тайёрламоқда. Шунингдек, “Фулҳэм”дан кетиши аниқ бўлган Клинт Дэмпси учун “Ливерпуль” ҳаракат қилиб кўради. 
 
Daily Mirror ҳалидан бери Хунтеларни Ливерпулда кўришганини ёзавериб хит қиворишди. Балки шунчаки, айлангани келгандир, дейдиган одам йўқ.

Инглиз нашрларининг хабарига кўра Жоуи Бартон “Марсель” билан келишувга эришиб бўлган. 

 “Сток Сити” клуби расмий твиттери Чарли Адам учун трансфер нархи аниқ бўлганини маълум қилмоқда, “Фулхэм” эса агар, Бербатов жамоа либосини киядиган бўлса, клуб тарихидаги энг баланд маош оладиган футболчига айланаркан – 5 миллион фунт йилига.  
 
ПСЖ” “Аякс” билан ван дер Вилл борасида келишиб олди ва ҳимоячи энди Парижда тўп суради. 
 
Арсенал” таян ярим ҳимоясини кучайтириш ниятида ва Сонгнинг уволи тутгўрлар Майкл Эссьен ва Мапу Янга-Мбива вариантлари кўриб чиқишмоқда.  Пак Чу Йонг эса "Арсенал"дан кетди. У ҳозир "Сельта" билан шартнома имзолаш учун Испанияга учмоқда. 
 
"Байер" клуби "Челси"нинг Андре Шюрле борасидаги таклифини рад этди. 20 миллионга ҳам кўнмади. Савдо давом этади. 

 
 
Манчинининг айтишича, "Манчестер Сити" бугуннинг ўзида бешта трансфер устида иш олиб борар экан. Нима ҳам дердик, пул бўлса чангалда шўрва...
 
"Фулҳэм" эса "ёнғоқнинг шарақлаши"га ишқибоз шекилли, бозорга шўнғиб кетди. Клуб "Сандерленд" ярим ҳимоячиси Киран Ричардссон билан уч йиллик шартнома имзолабди. 

 Франция матбуотининг маълум қилишича, "Тоттенҳэм" Уго Льорис борасида "Лион" билан келишиб олди. Франци терма жамоаси дарвозабони 15 миллион еврога баҳоланмоқда. 
 
 Твиттерда эса нега Эмил Хескини ҳеч ким безовта қилмаётганидан ҳайрон бўлишмоқда. Айтишларича, у мавсум бўйича нақ 5 та бурчак тўпи ишлаб бериши мумкин экан. 
 
Шу ўринда битта анекдот келиб қолди. "Мен жамоани қандай кучайтиришни билдим" дебди Нани Рунига. "Ие, кетмоқчимисан?" - сўрабди Руни.  
 
АПЛ да испанияликлар сони ошмоқда. Ярим ҳимоячи Пабло Эрнандес "Валенсия"дан "Суонси"га ўтди. АПЛ пешқадамимиз, деб Паблога турнир жадвалини кўрсатган бўлишса керак уэльсликлар. Содда Паблога эса Испаниядаги учинчи ўрин ёқмай қолган. 

"Бенфика" ҳужумчиси Хавьер Савиола эса "Малага"га ўтди. Шартнома муддати - ўзбекча. Яъни 1 йил! Кечаги қуръадан кейин, "Малага"нинг гуруҳи кучсизроқ туюлиб қолгандир-да...
 
 "Байер"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячиси Самед Йесил "Ливерпуль" футболчисига айланди, деб хабар тарқатди клуб расмий сайти.
 
Бразилиялик ёш ҳимоячи Бруно Увини "Наполи" билан беш йиллик шартномага имзо чекди. 
 
Арсен Венгер вақт машинаси орқали 2004 йилга қайтиб борибди ва Робин ван Перси билан 20 йиллик шартнома тузишга эришибди. 
 
Нани ростанам "МЮ" дан кетиши мумкин. SkyBet унинг "Зенит" га ўтиши борасидаги ставкаларни 1/5 дан, 1/3 га туширди. 
 
23 ёшли "Суонси" қанот ўйинчиси Скот Синклейр расман "Манчестер Сити"га ўтди. Айтишларича, "Суонси" футболчи учун 6.2 миллион евро олган, лекин аниқ сумма маълум эмас. Пулни санаб улгурганлари йўқ. 

 
"Шальке" бош директорининг айтишича, Хосе Мануэль Хурадо "Спартак"ка ўтишга яқин экан. 

 Sky таъкилашичат, Марко Борриелло "Женоа"га ўтишга рози бўлган, ҳозирда уч тараф шартнома шартларини келишмоқдалар. Алберто Жилардино эса, "Женоа"ни тарк этиб, "Болонья" футболчисига айланиб улгурди. 

 «Андижон»ни қабул қилиб олган Абдураимов футболчиларни тўплади: "Энди ҳаммасини энг бошидан бошлаймиз. Мана бу қўлимда турган матоҳ тўп дейилади" Орқароқдан бир футболчи сўз қотди: "Яқинроқдан кўрсак бўладими?". Узр мавзуга алоқаси йўқ, энди-да...

 BBC нинг айтишича, "Ливерпуль" Йосси Бенаюн борасида "Челси"га қўнғироқ қилиб, кейинроқ, айнишга ҳам улгурибди. Клубдагилар Клинт Дэмпсининг охир оқибат "Ливерпуль"га ўтишига ишонмоқдалар. 

 Талабларга биноан: Испаниялик журналистларнинг ёзишича, Галлиани Рикардо Кака учун "Реал"га ҳал қилувчи таклиф тайёрламоқда. Кейин сотиб олиш ҳуқуқи билан 12 миллион евролик ижара шартномаси! 

 Чарли Адамнинг "Сток Сити"га ўтиш нарҳи - 5 миллион евро экан. 

ПФЛ ходимининг шахсий твиттерида маълум қилишича, Боян Миладинович "Пахтакор-2"дан "Пахтакор"га ўтди. 

 Француз журналистларининг ёзишича, "Манчестер Сити" Янн Мвила юзасидан "Ренн"га таклиф билан чиққан. Кеча матбуотда "Ренн" футболчи учун 12 миллион кутаётгани ёзилганди, бу пул "Сити" учун пулмас-да энди, ўлар жойдами...

 Ватанпарварликни сайтимизнинг фаол ходими Азамат Муродовдан ўрганиш керак. У ёшлигидан (эътиборга олинг, шайхларнинг алоқаси йўқ) мухлислик қиладиган "Сити" бешта трансфер устида ишлаётган бир пайтда, Азамат твиттерда #uzb21 cўзини трендга чиқариш билан банд. "Бу байрам учун муносиб совға" бўларди дейди Азамат Муродов ўз шахсий твиттерида. 

 Диққат, АПЛ да расман тасдиқланган трасферлар: 
ЭНДИ КЭРРОЛЛ, "Ливерпул» дан «Вест Хэм»га, ЭСТЕБАН ГРАНЕРО «Реал»дан КПР га, КИРАН РИЧАРДСОН «Сандерленда»дан «Фулхэм»га,  СКОТТ СИНКЛЕР «Суонси»дан «Манчестер Сити»га, НАЙЖЕЛ ДЕ ЙОНГ «Манчестер Сити»дан «Милан»га, РАФАЭЛЬ ВАН ДЕР ВАРТ, «Тоттенхэм» дан «Ҳамбург»га ва ЧАРЛИ АДАМ «Ливерпул»дан  «Сток Сити»га. 
 
"Малага" Роке Санта Крус билан музокараларни кун охиригача ижобий ҳал қилиш ниятида.

 Усейн Болт "МЮ" билан 9.58 секундлик шартнома имзолади ва Халкнинг "Зенит"даги рекордини янгилади. 

Баъзи манбаларда "ПСЖ"га ўтгани атйилаётган ван дер Виллни эса "Арсенал" ва "Нюкасл" талашмоқда экан. Кутамиз.

 "Тоттенҳэм" Жоао Моутиньони 22 миллион еврога сотиб олгани ҳақида хабарлар чиқди. Лекин ҳали расман тасдиқлангани йўқ. Клубнинг бошқа бир футболчиси Денни Роуз эса ижара асосида "Сандерленд"да тўп сурадиган бўлди.

 БОМБА: Мадриднинг энг содиқ нашри Марса хабарига кўра, Карвалью, Кака ҳам "Реал"да қолади! Ўнта Де Йонг бир бўлиб битта Кака бўлолмас қўшиғи, миланликлар талабига биноан. 
 

1992 йил туғилган Акром Баҳритдинов "Андижон"дан "Навбаҳор"га ўтди. У 2008 йилги Ўзбекистон ўсмирлар термаси сардори эди.

"Арсенал"га тааллуқли манбанинг хабарига кўра Маруан Шамах ижара асосида "Малага"га ўтиши мумкин экан. Яна бир гап, суперкубок ўйинидан кейин ўз норозилигини намойиш қилган Сеск Фабрегаснинг "Арсенал"га қатиши мумкинлиги ҳақида АS хабарлар тарқатди. 

 Telegraph да ёзилишича "Ньюкасл" бозорни тарк этди. ВВС эса худди шундай хабарни "Арсенал" ҳақида тарқатмоқда. 

Моутиньо ҳақида ҳали "Порту"да ҳеч нарса дейишмаяпти. Шунингдек, Халк эртанги ўйинга заявка ҳам қилинган экан. ҳар икки футболчи "Зенит" қизиқиш доирасида экан ва Россияда трансфер ойнаси бир неча кун кечроқ ёпилишини эътиборга олсак, ҳар нарса бўлиши мумкин.

Жора Огонесян ўзбек қизига уйланмоқчи экан. Буниям қайсидир маънода трансферларга алоқаси бор, деб ҳисоблай қолайлик.  

 "Марсель"нинг 26 ёшли ярим ҳимоячиси Стеван Мбиа, Лондоннинг "КПР" клубида тўп сурадиган бўлди. 

Le Parisien ҳам қизиқ янгилик айтиб қолди. Бразилиялик ярим ҳимоячи Мигел Бастос "Лион"дан "Фулҳэм"га йўл олмоқда экан. 

Советский Спорт нашри "Локомотив" ва "Спортинг" клублари Дмитрий Сичев борасида музокараларга киришганликлари ҳақида хабар эълон қилди. Шу кунларда Сичевнинг "Мордовия"га кетаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Дарвоқе, ОНЛАЙН бугун соат 24.00 гача давом этади. 

 
SkySports маълумотига кўра "Тоттенҳэм" ўзини босиб тура олмаяпти. Моутиньони 22 миллионга қўлга киритган клуб энди, Фернандо Льорентега таклиф билан чиқмоқда. Бўлиши мумкин, сабаби, эрталаб, клубга тегишли магазинлардан бирида ишлайдиган сотувчи "9" рақамли либосга буюрта тайёрлаётганини ва у Испания ТЖ ҳужумчиси экани ҳақида гапирганди. Шунингдек, "тақачилар" Дос Сантосни "Мальорка"га сотмоқдалар.   

«Арсенал» ҳужумчиси Никлас Бендтнер фаолиятини Туриннинг «Ювентус» клубида давом эттиради. Бугун Турин клуби ўз расмий сайтида даниялик ҳужумчи Туринда эканини ва яқин вақт ичида «Кекса Синьора»лар билан шартнома тузишини маълум қилди.

Ҳозирча тинчлик. Латифа: "Арсенал"га қайтган Тьерри Анри совринлар сақланадиган махсус хонага кирди: "Уау, худди ўша пайтлардагидек!"

SkySportsнинг хабар беришича, "Интер" ва "Мансити" клублари Майкон борасида бир тўхтамга келдилар. Бразилиялик футболчи Британияга келмоқда.

Жованни дос Сантос "Мальорка"га ўтди. Шартнома тўрт йилга тузилган.

Le Parisienнинг хабарича, "Лион" клуби Мишель Бастос бўйича "Фулҳэм"нинг таклифини қабул қилди. Трансфер суммаси 7 миллион фунт атрофида эканлиги айтилмоқда.

Ва яна "Мансити"дан янгилик: англияликлар "Бенфика" билан Хави Гарсианинг трансфери тўғрисида келишиб олдилар, дея хабар беради A Bola. Келишув нархи 30 миллион евро атрофида. 25 ёшли яримҳимоячи "Бенфика" раҳбарияти билан хайрлашди ва яқин вақтлар ичида Англияга, шартномани якунига етказиш учун учиб келади. Шартнома 4 йилга мўлжалланган.

Хабарлар кетма-кетлиги: "Мансити" Санта Крусни "Малага"га сотишга яқин турибди, Гарсианинг трансфери "Сити" учун 30 миллион эмас, 24 миллионга тушадиган бўлиб турибди. "Лион" эса "Тоттенҳэм" билан Льориснинг трансферини ҳали келишмаганини маълум қилмоқда. Футболчига Англияга боришга рухсат бердилар, музокаралар давом этмоқда.

Вақтинчалик сукунатдан фойдаланиб, бировнинг пулини санаймиз. Қайси клуб ушбу ёзда трансферлар учун энг кўп пул сарфлади? Бизнингча "ПСЖ" - 140 миллион евро. Яна ким? Мана улар:
2. "Челси" – 99 миллион евро.
3. "Бавария" – 70 миллион евро.
4. "Манчестер Юнайтед" – 65 миллион евро.
5. "Ювентус" – 50 миллион евро.

Тасдиқланмаган маълумотларга қараганда "Гамбург"га қўшилган Ван дер Ваартнинг трансфер суммаси 13 миллион евро бўлган, шартнома эса 3 йилга тузилган.

Ҳурматли сайтимиз фойдаланувчилари! Трансферлар бозоридан янгиликларни ўқишни янги хабарда давом эттиринг.





 

Манба: www.stadion.uz.

Ушбу янгилик остини кузатиб боринг ва унда сиз барча трансферлар билан танишиб борасиз.

Киритилди: 15:21, 31.08.2012. Ўқилди: 11863 марта. Фикрлар: 73 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.