Бугун 6 март, 2026 йил, жума.

      • 05.03.2026 00:30
      • Астон Вилла
      • 1:4
      • Челси
      • 05.03.2026 00:30
      • Фулхэм
      • 0:1
      • Вест Хэм
      • 05.03.2026 00:30
      • Брайтон
      • 0:1
      • Арсенал
      • 05.03.2026 00:30
      • Манчестер Сити
      • 2:2
      • Ноттингем Форест
      • 05.03.2026 01:15
      • Ньюкасл
      • 2:1
      • Ман. Юнайтед
      • 06.03.2026 01:00
      • Тоттенхэм
      • 1:3
      • Кристал Пэлас
  • Суперлига
      • 05.03.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 0:1
      • Бухоро
      • 05.03.2026 19:15
      • Машъал
      • 0:2
      • Локомотив
      • 05.03.2026 19:30
      • Сурхон
      • 0:3
      • Нефтчи
      • 06.03.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Динамо
      • 06.03.2026 19:15
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Насаф
      • 06.03.2026 19:30
      • Хоразм
      • -:-
      • ОКМК
  • «A» Серия
      • 07.03.2026 00:45
      • Наполи
      • -:-
      • Торино
      • 07.03.2026 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Комо
      • 07.03.2026 22:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Удинезе
      • 07.03.2026 01:00
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 07.03.2026 18:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Мальорка
      • 07.03.2026 20:15
      • Леванте
      • -:-
      • Жирона
      • 07.03.2026 22:30
      • Атлетико
      • -:-
      • Реал Сосьедад

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 2 6
2 Локомотив 2 6
3 Пахтакор 2 6
4 Бухоро 2 6
5 Андижон 2 3
6 Бунёдкор 1 3
7 Насаф 1 3
8 Навбаҳор 2 3
9 Қизилқум 2 3
10 Динамо 1 0
11 ОКМК 1 0
12 Хоразм 1 0
13 Қўқон-1912 2 0
14 Сўғдиёна 1 0
15 Сурхон 2 0
16 Машъал 2 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
2-тур Қизилқум 2-1 Андижон
2-тур Навбаҳор 0-1 Бухоро
2-тур Машъал 0-2 Локомотив
2-тур Сурхон 0-3 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 2-тур

06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футбол тарихидаги энг қиммат трансферлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Расман тасдиқланган
Рукн: Янгиликлар
A A A

Олис 1893 йилда шотландиялик ҳужумчи Уилли Гроувс 100 фунт эвазига «Вест Бромвич Альбион»дан «Астон Вилла»га ўтганидан бери жаҳон футболи узоқ йўлни босиб ўтди.

Бу давр ичида ўйинчилар қиймати кўтарилиб кетди, топ-футболчилар хариди учун ақлга сиғмайдиган маблағлар талаб этилмоқда. Ваҳоланки, буни атиги 10 йил аввал ҳатто тасаввур ҳам қилиб бўлмасди. Эътиборингизга ҳавола этилаётган 16та энг қиммат трансфернинг атиги иккитаси 2016 йилдан аввалроқ амалга оширилган.

16. Криштиану Роналду («МЮ» - «Реал», 80 млн., 2009) 

«Қироллик клуби» тарихидаги энг қиммат харидми? Эҳтимол, шундайдир. Роналдунинг ўтиши ўша давр учун рекорд харажатни талаб этарди. Лекин испанияликлар бундан зарар кўрганлари йўқ, балки манфаат олдилар. 2018 йилда Криш клубни жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар, «Олтин тўп»нинг 5 карра соҳиби, ЕЧЛнинг 4 карра ва Ла Лиганинг 2 карра ғолиби сифатида тарк этди. 

15. Энтони («Аякс» - «МЮ», 85 млн., 2022) 

Бразилиялик вингерни Манчестерга олиб келиш учун, «МЮ» бир неча ой югуришга, «Аякс» эса баҳони ошириш учун курашишга мажбур бўлди. Шундан кейин томонлар келишувга эришдилар. Ҳозирча футболчи нималарга қодир эканлигини тўла намойиш этмади, аммо вақти,вақти билан ёрқин лавҳаларни намойиш этмоқда. Мана шунинг ўзи ҳам 20 ёшли иқтидорнинг юксак салоҳиятидан дарак беради. 

14. Гарет Бэйл  («Тоттенхэм» - «Реал», 85,3 млн., 2013) 

Бэйлнинг Мадридга ташрифи Роналдунинг 4 йил аввалги Рекордини бекор қилди. Гарчи уэльслик ҳужумчининг клуб билан муносабати сўнгги йилларда ёмонлашиб қолган бўлсада, 2018 йилда «Ливерпуль»га урган голи каби бир нечта шедеврларни туҳфа этди. 

13. Криштиану Роналду («Реал» - «Ювентус», 88 млн., 2018) 

Яна у! Роналдунинг иккинчи юриши янада қимматроқ ва ажабланарли бўлди. Энг яхши тўпурарнинг тўсатдан Туринга йўл олгани барчани лол қолдирганди. Италиядаги 3 йил ичида Криштиану 2 карра скудетто соҳиби бўлди, кейин Манчестерга қайтди. 

12. Михаил Мудрик («Шахтёр» - «Челси», 88,5 млн. 2023) 

Балки бу трансферлар тарихидаги энг буюк илиб кетишдир: Мудрикни январь ойида ўз сафига қўшиб олиш учун «Арсенал» энг яхши позицияда эди. Бироқ «Челси» сезиларли даражадаги манфаатли таклиф билан футболчини ўз томонига оғдириб олди. Аввалига «кўклар» учун 62 млн.га ўтиши керак эди. Лекин «кончилар» 7,5 йилга мўлжалланган шартномадаги қўшимчалар ва бандлар эвазига баҳони яна 26,5 млн.га оширишди. 

11. Эден Азар («Челси» - «Реал», 89 млн. 2019) 

Азарни «Челси»дан тортиб олиш учун «Реал» 89 млн. сарфлаган бўлсада, аслида келишувнинг умумий қиймати 150 млн.дан ҳам кўпроқ эди. Тез орада мадридликлар бу ишлари учун қанчалик афсусланганликлари барчага маълум. «Кўклар» либосида намойиш этган фантастик ўйинларини Эден Мадридда кўрсата олмади, соғлиги билан боғлиқ муаммолар бунга имкон бермади. 

10. Поль Погба («Ювентус» - «МЮ», 89 млн., 2016) 

Погбани «Олд Траффорд»га қайтариш учун «МЮ» ўша давр учун рекорд маблағдан воз кечганди. Ўшанда Моуриньо Погбани   узоқ йиллар давомида «клубнинг юраги» бўлишини башорат қилганди. Бироқ француз ҳанузгача барқарор спорт формасини излаш билан овора. Афтидан, ёзда унинг шартнома муддати ниҳоясига етгач, клубни тарк этади. 

9. Ромелу Лукаку («Интер» - «Челси», 97,5 млн., 2021) 

Италиядаги 2 йиллик самарали фаолиятдан кейин Лондонга қайтган бельгиялик ҳужумчини катта умидлар билан кутиб олишганди. Бироқ Лукаку ҳам Погба каби ўз ўйинини топа олмаяпти. У учун сарфланган 97,5 млн. фунт Британия трансфер рекордидан сал озроқ, аммо Ромелуни барча олди-сотдиларнинг умумий қиймати бўйича рекордчи мақомига олиб чиқди. шу пайтгача турли жамоалар Лукаку учун 290 млн. фунт сарфлашди. 

8. Жек Грилиш («Астон Вилла» - «Манчестер Сити», 100 млн., 2021) 

Грилишнинг «Вилла»дан «Сити»га ўтиши Британия трансфер рекордини янгилади. Шунингдек, Жек Англия терма жамоасидаги шериги Гарри Магуайрни ортда қолдириб, энг қимматбаҳо инглиз футболчиси мақомига эришди. 

7. Антуан Гризманн («Атлетико» - «Барселона», 107 млн., 2019) 

2019 йилнинг ёзида «Барса» Антуаннинг истакларини бажо келтириб, чўзилиб кетган трансфер қиссасига нуқта қўйганди. Бироқ амалда бу - қимматбаҳо хато эканлиги маълум бўлди. Франциялик ҳужумчи Каталония гранди таркибида атиги 2 мавсум тўп сурди ва ўтган йил ёзида кейинчалик 34 млн. фунтга харид қилиш шарти билан «Атлетико»га ижара шартномаси асосида қайтди. 

6. Энцо Фернандес («Бенфика» - «Челси»,  107 млн., 2023) 

Қишки трансфер дарчасида узоқ давом этган музокаралардан кейин «Челси» ниҳоят, «Бенфика»нинг Энцони қўйиб юборишга оид талабини қондирди. Унга кўра, ёш иқтидор соҳиби 6 ойдан ке­йин «Стэсфорд Бриж»га йўл олади. Фернандес сўнгги ЖЧда чемпионлик унвонидан ташқари, турнирнинг энг яхши ёш футболчисига аталган мукофотни ҳам қўлга киритди. Аслида унинг баҳоси Гризманники билан тенг эди, бироқ валюталар курсининг 3 йил ичидаги ўзгариши ҳисобига «Челси» 1 млн. евро кўпроқ тўлашига тўғри келди. 

5. Жоао Фелиш («Бенфика» - «Атлетико», 112,9 млн., 2019) 

«Матрасчилар»нинг жиддийроқ синовдан ўтмаган футболчи учун улкан харажатни амалга оширганликлари кўпчиликни ажаблантирган бўлсада, мутасаддилар футболчи ишончни оқлашига ишонардилар. Фелишнинг ташрифи режага биноан бўлмади, 2022/2023 йиллар мавсумининг ярмини у «Челси»да ижарада ўтказди. Нима бўлганда ҳам, Жоао - улкан салоҳият соҳибига эга бўлган ёш иқтидор соҳиби, баҳони янада ошириш учун вақти ҳам, куч-қуввати ҳам етарли. 

4. Усмон Дембеле  («Боруссия Д.» - «Барселона», 135,5 млн., 2017) 

«Барса» Усмон учун 96,8 млн. миқдорида дастлабки авансни тўлаган бўлсада, келишув қиймати 135,5 млн.га кўтарилиши мумкин. Ҳужумчи Германиядаги сермаҳсул ўйинлари эвазига «Камп-Ноу»га келганди. Лекин Испанияда аввалги спорт формасини тиклашга интилмоқда. Ҳозирча, Хавининг ишончини қозона олмаяпти. 

3. Филиппе Коутиньо  («Ливерпуль» - «Барселона», 142 млн., 2018) 

Коутиньонинг трансфери Каталония грандининг навбатдаги омадсизлиги бўлди ва клубни жиддий молиявий муаммоларга мубтало қилди. Шу сабабли Месси жамоани тарк этди. Каталониядаги 4 йиллик фаолиятдан кейин «Астон Вилла»га йўл олган бразилиялик плеймейкернинг баҳоси 105 млн. эди. Лекин шартномадаги айрим қўшимчалар ҳисобига қиймат 142 млн.га етганди. 

2. Килиан Мбаппе («Монако» - «ПСЖ», 163 млн., 2018) 

Замонавий футболнинг ёрқин юлдузларидан бири бўлмиш Мбаппе ЖЧ-2018даги зафардан кейин қатарлик шайх­лар клубига ўтди. Франция пойтахтида у чинакам шарт­номани расмийлаштиришдан аввал 1 йил ижарада тўп сурди, ҳайратомуз трансфер сабабчиси бўлган Неймар ёнидан жой олди. 

1. Неймар («Барселона» - «ПСЖ», 198 млн., 2017)   

Қатарлик соҳиблар томонидан амалга оширилган келишув уларнинг энг йирик молиявий манёври бўлиш билан биргаликда, трансфер бозорини тубдан ўзгартириб юборди. Трансфер қиймати бўйича жаҳон рекорди 89 млн. фунт бўлиб турган паллада бир нафар футболчи учун рекордга нисбатан 2 баравардан кўпроқ пул сарфлаш мумкинлиги клублар ўз ўйинчиларини қанчалик қадр­лашларини намойиш этди ва шунақа 9та рақамли келишувлардан 5тасига йўл очиб берди.

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:37, 21.02.2023. Ўқилди: 4888 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
3 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
4 Локомотив Қувончбек Абраев 2
5 Қўқон-1912 Тома Табатадзе 1
6 Қизилқум Жамбули Жигаури 1
7 Қизилқум Ислом Кенжабоев 1
8 Андижон Александр Андроникашвили 1
9 Андижон Драган Черан 1
10 Андижон Пўлатхўжа Холдорхонов 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.