Англиянинг "Ливерпуль" клуби Стивен Жерард гу пайтгача премьер-лигада ғалаба қозона олмаганига ўз муносабатини билдириб ўтди.
"Мен кимнидир бармоқ билан кўрсатиб айбламоқчи эмасман. Тўғри мен премьер-лигада ғалаба қозонмаган. Сабаби, клуб раҳбарлари мени жамоада олиб қолиши эвазига Хаби Алонсо, ва Хавьер Маскераноларни сотиб юборганди".
"Биз иккинчи ўринни қўлга киритган мавсумда чемпион ҳам бўлишимиз мумкин эди. Бироқ уйда ўтказган бир-иккита аҳмоқона ўйинларни туфайли барчасини бой бергандик. Мен ўшанда жамоа аъзоси эдим ва бунда барча масъулиятни ўз бўйнимга оламан. Бировни айблаш жуда осон, яхшиси ҳаммасин ўзидан қидириш керак".
"Албатта, бу фаолиятимдаги катта бўшлиқ. Балки мен ҳеч қачон премьер-лигада ғалаба қозона олмасман".
"Аммо мен ҳаракат қилдим.Бундан ҳеч ҳам афсусланмайман. Биз ғалаба чанқоқ бўлганмиз. Тўғри б ҳалиям сақланиб турибди. Аммо ҳозирги кунда барчасига реал қараш керак. Балки жамоа чемпионликни қўлга киритар, лекин унда мен фаолиятимни якунлаган бўлсам керак".
"Нима қилишим мумкин? Мен кетишни хоҳлайман, деб айтиш осон. Балки, мен клуб учун кўп тер тўккандирман. Лекин фақат мен бундай деб ҳисобламайман. Мен бунданда кўпроғини хоҳлайман", дея Жерарднинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Daily Mail нашри.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).