Ўзбекистон чемпионатининг 18-тур ўйинлари доирасида "Локомотив" ўз майдонида "Бухоро" жамоасини қабул қилади. Мазкур жамоалар шу кунгача миллий чемпионатларимиз доирасида 13 марта ўзаро тўқнаш келишган. Агар статистикага эътибор қаратсак, унда "Бухоро"нинг кичик устунликка эга эканлигини кўриш мумкин. Ўзаро ўйинларда бухороликлар 5 марта ғалаба қозонишган ҳолда 4та учрашувда имкониятни бой беришган. Яна 4та ўйинда томонлар муроса кўчасини танлаганлар. Тўплар нисбатида ҳам тенглик ҳукм сурмоқда: 20-20. Жамоаларнинг миллий чемпионатдаги сўнгги учрашувида эса дуранг қайд этилган – 1:1.
4 сентябрь куни бўладиган учрашув жамоаларнинг ушбу мавсумдаги тўртинчи тўқнашуви сифатида қайд этилади. Боиси, "Локомотив" ва "Бухоро" жамоалари жорий йилги мамлакат кубогининг чорак финалида ҳам тўқнаш келишган. Икки раунддан иборат ўзаро қарама-қаршиликнинг дастлабкисида бухороликлар ўз майдонида 2-0 ҳисобида ғалаба қозонишган бўлса, ТТЙМИ стадиони мезбонлик қилган жавоб учрашувида энди "Локомотив" шу ҳисобда зафар қучади. Қўшимча вақтда ҳам ғолиб аниқланмагач, пенальтилар сериясида омад "Бухоро"га кулиб боқади. Демак, навбатдаги тўқнашув ғолиби жорий мавсумда тарози палласини ўз томонига оғдириши мумкин.
Дарвоқе, 2010-2011 йилги мавсумларда жамоаларнинг йўллари айро тушганини ҳам айтиб ўтиш керак. Бунга сабаб, 2010 йилда "Бухоро", орадан бир йил ўтиб темирйўлчилар 1-лигада тўп суришга мажбур бўлишган эди.
Жамоаларнинг ўзаро ўйинларида энг кўп гол урган футболчи мақоми ҳамон Алишер Холиқовга тегишли. У 2005-2006 йилларда "Локо" дарвозасига 4та тўп киритган. Ўз фаолиятини аллақачон якунлаган Марсель Идиатуллин эса "Бухоро" дарвозасини 3 марта аниқ нишонга олган. Ушбу жамоалар ўртасидаги учрашувларда энг кўп майдонга тушган футболчи – бу "Бухоро"нинг собиқ вакилил Шуҳрат Мусаев бўлиб турибди. У 10 бора бухороликлар сафида туриб "Локомотив"га қарши тўп сурган. Саидкомил Акбаров ("Локомотив") ҳамда Нодир Жўраев("Бухоро")лар ҳисобида бундай ўйинлар мос равишда 8 ва 7тани ташкил этади. Бироқ, ҳозирда уларнинг иккаласи ҳам ўз фаолиятларини бошқа жамоаларда давом эттиришмоқда.
"Локомотив" – "Бухоро" қарама-қаршилигида шу пайтга қадар 12 нафар ҳакам учрашувларни бошқариб боришган. 4 сентябрь куни бўладиган ўйинни инобатга олмасак, бўлиб ўтган 13та учрашувда фақат Султон Зайлобиддиновга ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинларни икки бор бошқариш насиб этган. Эртага бу рўйхатни Владислав Цейтлин тўлдириши мумкин. Қолган реферилар атиги бир марта "Локомотив" – "Бухоро" тўқнашувларида бош ролни ижро этишган. Айтганча, мазкур ўйинларда ҳакамлар ўз чўнтакларидан 45 марта сариқ ва бир марта қизил (тўғридан-тўғри) карточка олишга мажбур бўлганлар. Шулардан 22 таси бухоролик футболчиларга кўрсатилган бўлса, 23 марта "Локомотив" аъзолари ҳакамлар томонидан "сийланган". Дарвоқе, ана шу карточкалар икки марта бир футболчига икки мартадан кўрсатилгани боис, қизил карточкалар олиш борасида "Локо" 3-0 ҳисобида олдинга чиқиб олган. Темирйўлчиларнинг собиқ вакили, бразилиялик ярим ҳимоячи Эвертон Кавалкантега эса тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатилган. Хуллас, "Локомотив" ҳамда "Бухоро" жамоаларининг ўзаро ўйинларига оид айрим қизиқарли маълумотлар шулардан иборат. Воқеалар ривожини эртага кузатамиз.
2004 йил
"Локомотив" – "Бухоро" – 0:1 (0:0)."ЖАР"стадиони. 2000томошабин.
Гол: М.Иноғомов(60, 0-1)
"Бухоро" – "Локомотив" – 1:1(1:1)."Бухоро"стадиони. 5000 томошабин.
Голлар: М.Иноғомов (22, 1-0), М.Дилмуҳамедов (30, 1-1)
2005 йил
"Локомотив" – "Бухоро" – 4:2(0:2)."ЖАР"стадиони. 2000томошабин.
Голлар:А.Холиқов (26, 0-1), И.Юнусов (44, 0-2), М.Идиатуллин (48, 1-2), В.Клишин (62, 2-2), Ғ.Ҳалимтоев (67, 3-2), М.Идиатуллин (90+3, 4-2)
"Бухоро" – "Локомотив" – 4:3 (1:2). "Бухоро" стадиони. 8000 томошабин.
Голлар: В.Клишин (15, 0-1), Ғ.Ҳалимтоев (22, 0-2), А.Холиқов (33, 1-2), А.Холиқов (46, 2-2), Ш.Шарипов (52, 2-3), Н.Жўраев (86, 3-3), И.Юнусов (90+2, 4-3)
2006 йил
"Локомотив" – "Бухоро" – 1:0(0:0)."ЖАР"стадиони. 2000томошабин.
Гол: С.Акбаров(60, 1-0)
"Бухоро" – "Локомотив" – 1:1 (1:1)."Бухоро" стадиони. 3000томошабин.
Голлар: А.Холиқов (26, 1-0), Р.Бозоров (45, 1-1)
Амалга оширилмаган пенальти– А.Муҳиддинов ("Бухоро", 68)
2007 йил
"Локомотив" – "Бухоро" – 1:3(1:1)."ЖАР"стадиони. 100 томошабин.
Голлар: А.Саноев (13, 0-1), И.Мўминжонов (26-пен, 1-1), Б.Каримов (58, 1-2), А.Абдухолиқов (1-3)
"Бухоро" – "Локомотив" – 1:0(1:0)."Бухоро" стадиони. 4000томошабин.
Гол: А.Ражабов (11, 1-0)
2008 йил
"Бухоро" – "Локомотив" – 0:0."Бухоро" стадиони. 6000томошабин.
"Локомотив" – "Бухоро" – 4:1 (1:0). ТТЙМИ стадиони. 789томошабин.
Голлар:М.Идиатуллин (31, 1-0), Л.Солиев (54, 1-1), И.Хазигалиев (70, 2-1), О.Новкаров (79, 3-1), О.Новкаров (90, 4-1)
2009 йил
"Локомотив" – "Бухоро" – 1:3(0:0).ТТЙМИ стадиони, 1056томошабин.
Голлар: Л.Солиев (52, 0-1), А.Критинин (70, 0-2), С.Неъматов(82, 0-3),П.Соломин (90, 1-3)
"Бухоро" – "Локомотив" – 2:3. ТТЙМИ стадиони, 5431томошабин.
Голлар:Л.Солиев (9, 1-0), М.Умирзоқов (21, 1-1), Р.Аъзамов (27), Л.Солиев (69-пен., 2-2), М.Умирзоқов (72, 2-3)
2012 йил. 19май, 9-тур
"Бухоро" – "Локомотив" – 1:1 (0:0). Бухоро стадиони. 9354 томошабин.
Ҳакам: В.Цейтлин
Голлар: А.Тарасенко (60) – З.Тожиев (90+4)
"Бухоро":С.Қобулжонов, А.Рустамов, Б.Омонов, Г.Квесиешвили, А.Саноев, (Ж.Отажонов 90+4), Алишер Холиқов (Ш.Сулейманов 46), В.Шодиев (О.Дражжук 90), О.Нарзуллаев, Ж.Ҳасанов, М.Какаладзе, А.Тарасенко
"Локомотив": А.Ашуров, И.Иномов (Н.Гурьянов 88), С.Абдуллаев, М.Казанков, З.Тожиев, А.Шадрин (Д.Раҳматуллаев 72), Р.Хачатрян (М.Умрзоқов 90+1), И.Тўхтахўжаев, Ш.Шарипов, Б.Йўлдошев, Д.Жабборов.
Огоҳлантиришлар: С.Қобулжонов (69), А.Саноев (85) – З.Тожиев (68), Б.Йўлдошев (84).
Ўзбекистон кубоги-2012. 1/4 финал. 25 июль, дастлабки ўйин
"Бухоро" – "Локомотив" – 2:0(1:0)."Бухоро" стадиони, 7327томошабин
Ҳакам: Т.Тўхтасинов (Андижон)
Голлар: О.Нарзуллаев (32), А. Николаев (88).
Огоҳлантиришлар: Дэвид Ония (15) – Б.Йўлдошев (41), А.Фоменко (70), И.Иномов (90+1)
Назоратчи: Б.Галеев (Урганч)
Жавобучрашуви. 29 июль (якшанба)
"Локомотив" – "Бухоро" – 2:0 (қ.в. 0:0, пен.серияси – 6:7). ТТЙМИ стадиони, 567 томошабин
Ҳакам: А.Осимов (Тошкент)
Голлар: И.Иномов (58), Д.Рахматуллаев (88-пен.).
Огоҳлантиришлар:А.Фоменко (2), М.Казанков (55), И.Иномов (77), Р.Аъзамов (107) – С.Қобулжонов (61), О.Нарзуллаев (86), В.Шодиев (90), Ш.Сулайманов (113), А. Пилипенко (ўйиндан сўнг).
Четлатиш: И.Иномов (иккинчи огоҳлантириш 108)
Назоратчи: А.Арутюнов (Тошкент).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).