Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

«Ювентус» раҳбарияти Йилдиз атрофидаги миш-мишларга нуқта қўйди [0]

Винисиус «Реал» билан шартномани узайтириш бўйича фикрларини билдирди [0]

«Челси» юлдузига 3 та топ-клуб даъвогарлик қилмоқда [0]

«Арсенал» ҳужумчиси Габриэль Жезус клубдаги келажаги борасидаги миш-мишларга ойдинлик киритди [0]

Фрэнк Лэмпард – Англияда йилнинг энг яхши мураббийи: «Ковентри» устози Артета ва Гвардиолани ортда қолдирди [0]

Конференциялар лигаси финали: «Кристал Пэлас» ва «Райо Вальекано» жамоаларининг имкониятлари тахмин қилинди [0]

Скалони Мессининг ҳолати ҳақида маълумот берди [0]

Каннаваро: «Ҳамма Ҳусанов ҳақида гапирганда, мени у ҳайрон қолдирганди» [0]

«Реал» президенти лавозимига даъвогар Энрике Рикельме Юрген Клоппни жамоада кўриш истагини яширмади [0]

«Челси» юлдузи «Барселона»га ўтишдан ҳамон умидвор [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Дэвид Карни «Бунёдкор»нинг ОЧЛда ғалаба қозонишига ишонмоқда

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Чемпионлар лигаси / Плей-офф босқичи
Рукн: Интервьюлар
A A A

Австралия терма жамоаси яримҳимоячиси Дэвид Карни Тошкентнинг "Бунёдкор"клуби Осиё чемпионлар Лигасининг чорак финалида шу ойнинг охирида Австралиянинг "Аделаида Юнайтед" клубига қарши учрашуви ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бунёдкор" ва "Аделаида" учрашуви тарихи 2008 йилда бошланган ва унда ярим финалда "Аделаида" икки ўйин натижасига кўра финал йўлланмасини қўлга киритганди. Ушбу мавсумда иккала жамоа гуруҳ босқичида тўқнаш келишди. Унда Тошкентдаги дастлабки учрашувида "Бунёдкор" мағлубиятга учраган (1:2) Австралиядаги учрашувда эса ҳисоб очилмаганди. Аммо Дэвид Карни 19 сентябрь куни бўладиган учрашувда тошкентликларнинг ғалаба қозонишига ишонмоқда.

"Гуруҳ босқичидаги "Аделаида"га қарши учрашув бизнинг мавсумдаги дастлабки учрашуви бўлганди. Биз энг биринчи расмий учрашувни ўтказган бўлсак, "Аделаида" мавсумни якунлаётганди. Шунинг учун ҳам бизга бу учрашув қийин бўлганди", дейди Испаниянинг "Алкоркон" клубидан "Бунёдкор" клубига келиб қўшилган Карни.

"Ана энди барчаси тескариси бўлади. "Аделаида" мавсумни энди бошлаганида бизда эса мавсумнинг сўнгги қисмлари ўтаётган бўлади".

"Бунёдкор" 2009 йилдан бери биринчи марта Осиё чемпионлар Лигасининг чорак финалига қайтди. Олдинги мавсумларда жамоа нимчорак финалдан ортга қайтаётганди. Агар жамоа энди "Аделаида Юнайтед" тўсиғидан ўтадиган бўлса, Жанубий Кореянинг "Ульсан Хёндэ" ва Саудиянинг "Ал-Ҳилол" жуфтлиги ғолибига қарши финал йўлланмаси учун кураш олиб бориш имкониятига эга бўлади.

"Минтақанинг энг кучли саккизта жамоаси мусобақани давом эттирмоқда. Кучсиз жамоанинг ўзи бу ерда қолмаган. Биз ҳар бир рақибга қарши ўз уйимизда ҳам ўйнаймиз ва айнан мана шу учрашувлардан унумли фойдаланиб қолишимиз керак" дейди Осиё кубоги финалчиси.

"Чемпионлар Лигасини қўлга киритиш нафақат менинг орзуим, балки бутун бошли жамоадошларимнинг ҳам орзуси саналади. Агар биз ОЧЛда ғалаба қозонадиган бўлсак, клуб тарихидаги навбатдаги босқичга кўтарилиш бўлиши шубҳасиз. "Бунёдкор" кучли жамоа ва ўйлашимча, Осиё чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш учун жамоада барча имкониятлар етарли. Агар биз буни уддалай олсак, бу Ўзбекистон тарихидаги дастлабки ОЧЛ бош соврини бўларди", дейди Карни ОФК расмий сайтига берган интервьюси чоғида.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:51, 06.09.2012. Ўқилди: 5742 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик