Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:3
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • 1:0
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • 4:1
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • 2:1
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • 1:0
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • 2:1
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • 0:3
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • 0:1
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • -:-
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 32 70
2 Манчестер Сити 30 61
3 Ман. Юнайтед 31 55
4 Астон Вилла 31 54
5 Ливерпуль 32 52
6 Челси 31 48
7 Брентфорд 32 47
8 Эвертон 32 47
9 Брайтон 32 46
10 Борнмут 32 45
11 Фулхэм 32 44
12 Сандерленд 31 43
13 Ньюкасл 31 42
14 Кристал Пэлас 30 39
15 Лидс 31 33
16 Ноттингем Форест 31 32
17 Вест Хэм 32 32
18 Тоттенхэм 31 30
19 Бёрнли 32 20
20 Вулверхэмптон 32 17

Ўтган ўйинлар. 32-тур

32-тур Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
32-тур Арсенал 1-2 Борнмут
32-тур Брентфорд 2-2 Эвертон
32-тур Бёрнли 0-2 Брайтон
32-тур Ливерпуль 2-0 Фулхэм

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ле Грега айб юклашга шошилмайлик. Танганинг иккинчи томони ҳам бор

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ноэль Ле Гре таслим бўлмайди.

«Зидан Бразилия терма жамоасидами? Менга фарқи йўқ, хоҳлаган жойига бораверсин. У мен билан боғланишга ҳаракат қилдими? Йўқ, телефонни ҳам кўтармасдим». Шу тариқа, 10 январь куни Франция футбол федерацияси президенти Ноэль Ле Гре сўзга чиқди ва бу сўзлар унинг иши ва мавқейини йўқотди. Умумий норозиликдан сўнг (ҳатто Мбаппе ва Эммануэль Макрон ҳам ўз фикрларини билдиришди) амалдор дарҳол лавозимидан четлаштирилди ва бир ярим ой ўтиб, 28 февраль куни у расман истеъфога чиқди.

Истеъфога чиқиш оралиғида собиқ президент ҳақида жуда кўп нохуш маълумотлар ошкор бўлди - у энди Зидан ҳақидаги сўзларидан афсусланса керак, чунки ҳозир Ле Гре қамоққа маҳкум. Хўш, 81 ёшли функционер нима қилди ва у нима билан машҳур?

Ле Гре эски мактаб амалдорларидан. Қишлоқдан чиқиб, юқори мартабага кўтарилган функционер саратон касаллигини мағлуб этдган.

Ноэль ҳақида гапирганда, Силвио Берлусконини эслайсиз. Иккаласи ҳам ёши катта, камбағал оилалардан чиққан ва иккаласи ҳам ўзлари ишлаган клубларни самарали ва фидойилик билан тарбиялашган. Аммо агар Силвио ўзи туғилган Миланда яшаган бўлса (бу унинг вазифасини аниқ соддалаштирган), Ле Гре Франция шимоли-ғарбидаги Генгам яқинидаги кичик бир қишлоқда туғилган.

Ноэл дастлаб қийналди - муваффақиятли балиқчилик бизнесини ташкил қилишдан олдин у ўнлаб касбларни ўзгартирди. Ле Гре ўз компаниясини бошқаришдан олдин маҳаллий Генгам учун футбол ўйнаган. Бу ерда у тез орада клуб президенти лавозимини эгаллади, ўшанда у атиги 31 ёшда бўлди. Ноэлнинг бизнесдаги муваффақияти ўшанда ҳам намоён бўлди. У тезда клубда ҳамма жараёнларни йўлга қўйди, Франция кубогидаги муваффақияти учун («Генгам» Ле Гре қўл остида биринчи мавсумдаёқ 1/8 босқичга етди) президент жамоани Руминиядаги курортга олиб борди ва бу ҳам қизиқ эди. 

Бюджетни кўпайтириш, танловни яхшилаш, ҳомийларнинг келиши - Ле Гре истеъдодли етакчи эканлигини исботлади ва шу билан бирга балиқ билан шуғуллана туриб ҳам «Генгам»ни 2-лигага олиб чиқди, профессионал мақомини расмийлаштирди ва янги арена қурди. Эҳтимол, у жамоани ривожлантиришда давом этган бўларди, лекин у 1991 йилда Франция Профессионал Футбол Лигасига чақирилган. У ерда у тўққиз йил қолди, жумладан, Франция Лига кубоги асосчиларидан бирига айланди.

Аммо Ле Гре фақат футбол билан чекланиб қолмади - 1995 йилда у Генгам мэри бўлди ва 2008 йилгача ўз лавозимида қолди. Шу билан бир қаторда, унинг бизнеси ўсди (у аллақачон юзлаб миллион евро фойда келтирди) ва Ноэль ҳамма нарсадан хабардор бўлишга ҳаракат қилди. Бу даврда клуб ҳам кучайди – Ле Гре Франция чемпионатини бошқарган бўлса, «Генгам» Интертото кубоги финалида «Ротор»ни мағлуб этди.

Албатта, Ле Гренинг спортдаги асосий ютуқларидан бири 2008/09 йилги Франция кубоги бўлса, ўшанда «Генгам» кўп йиллар давомида бу совринни қўлга киритган биринчи Лига 2 жамоасига айланди. 7000 аҳолиси бўлган шаҳарнинг камтарона клуби тарихда иккинчи марта (биринчи марта Интертото кубогидан кейин бўлган) еврокубоклар учун курашга кирди, аммо «Гамбург»га умумий 2:8 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ле Гре ҳамма жойда муваффақиятга эришди - сиёсатда (у «Генгам»ни 13 йил бошқарган), спортда ҳам, бизнесда ҳам. Ҳатто онкология ҳам унга халақит бермади - 2000 йилларнинг бошида Ноэлга ошқозон саратони ташхиси қўйилган, аммо у бирор бир соҳада ишлашни тўхтатмаган. Шубҳасиз, ажойиб бошқарув хислатлари учун у 2011 йилда Франция футбол федерациясига чақирилган - у ерда Зидан ҳақидаги ўша бахтсиз изоҳгача президент бўлган.

Зидан билан бўлган воқеа нотўғри талқин қилинди, аммо бунга Ле Гре айбдор.

Умуман олганда, Ноэлнинг Зиданга нисбатан ҳурматсизлиги ҳақидаги даъволар бироз кескин. Француз матбуоти иқтибоснинг биринчи қисмини шиширди, лекин иккинчисини бутунлай унутди - бу вазиятни бироз тўғрилайди. Ле Гре аслида нима деганди: «Мен ҳатто телефонни ҳам кўтармасдим. Унга нима дейман? Салом жаноб, хавотир олманг, бошқа клуб қидиринг, чунки мен Дешам билан шартнома имзолаганман?»

Зидан билан боғлиқ воқеа туюлганидан бироз мураккаброқ, чунки жаҳон чемпионати финалидаги мағлубиятдан сўнг кўпчилик мухлислар Зизуни янги мураббий сифатида кўришди. Бунинг ўрнига, Ле Гре бошчилигидаги ФФФ Дешам билан шартномани 2026 йилгача узайтирди (ва бу махфий тарзда амалга оширилди), шунинг учун ҳам Ноэль собиқ «Реал» мураббийи билан гаплашмоқчи эмас эди.

Аммо ҳурматсизликда айбланганига Ле Гренинг ўзи айбдор. У ҳақиқатан ҳам қийин феъл-атворга эга, ҳаётида кўп нарсаларни бошидан кечирган ва кўпинча узун тили туфайли муаммога дуч келган одам. Биринчи жанжал 2013 йилда содир бўлган - ўшанда Францияда илгари судланган кўплаб спорт агентлари билан ишлагани маълум бўлди. Қонунга кўра, уларга агентлик ишига қайтиш тақиқланган эди, лекин Ле Гредан иккинчи лицензияни қаердан олганлари ҳақида сўралганда, у муаммони кўрмаётгани ва маҳкумлар «яхши инсонлар» эканлигини айтди.

Ле Гре футболда ирқчилик йўқлигини таъкидлади (Неймарнинг сўзларига жавобан), бу Мбаппени жуда хафа қилди. У 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиадага аҳамият бермаслигини айтди. У федерация ҳисобидан дам олди. У Бензема билан ҳамкорлик қилишдан бош тортди ва: «Мен сизларга ўхшамайман, мен араб эмасман» деди. 

Умуман олганда, Ле Гре тили «аччиқроқ» одам бўлиб, замон руҳига умуман тўғри келмасди. Демак, унинг истеъфоси вақт масаласи бўлган. Францияда ҳаттоки, спорт вазири бу дақиқани интиқлик билан кутаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Зидан ҳақидаги гапидан сўнг бошланган терговга кўра, 81 ёшли француз амалдори деярли ҳаммани кетма-кет ҳақорат қилган. Ле Гре ўз соҳасининг ақл бовар қилмас профессионалидир, жумладан, унинг саъй-ҳаракатлари билан Франция жамоаси иккита жаҳон чемпионатида икки марта финалга чиқди ва мамлакат аёллар ўртасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Функционер айбловларга қарши курашишни режалаштирмоқда - у барча каналлар орқали адвокатларга қайтадан мурожаат қилиш билан рақибларига таҳдид қилмоқда. Бу қандай тугайди, биз тез орада билиб оламиз.

Киритилди: 11:06, 04.03.2023. Ўқилди: 1929 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
6 Арсенал Виктор Дьокереш 12
7 Ливерпуль Юго Экитике 11
8 Фулхэм Харри Уилсон 10
9 Борнмут Эли Жуниор Крупи 10
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик