Бугун 29 май, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ШАХМАТ. Аёллар. 9-тур. Қозоғистон - Ўзбекистон - 2,5:1,5

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / шахмат
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

40-бор ўтказилаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси якунланишига ҳам 2 тур қолди. Кеча мусобақада 9-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон қизлар терма жамоаси Қозоғистон билан баҳс олиб борди. Венгрияга қарши дона сурган таркиб бу сафар ҳам ўзгармади. Ҳулкар Тоҳиржонова дам олган бўлса, Нафиса Мўминова, Ирина Геворгян, Нодира Нодиржонова ва Сарвиноз Қурбонбоева шахмат доскаларига қаршисига ўтиришди.

Терма жамоамизнинг 1-рақамли шахматчиси Нафиса Мўминова ўз партиясини барчадан аввал якунлади. 31-юришдан кейин дуранг натижа қайд этилди.

Сарвиноз Қурбонбоева эса муросасиз кечган баҳсда ўзининг марказий пиёдаларидан бирини фарзингача олиб чиқишга муваффақ бўлди ва шундан сўнг унинг рақибаси таслим бўлди.

Икки партиядан кейин қизларимиз 1,5-0,5 ҳисобида олдинга чиқиб олишганди. Бироқ Ирина ва Нодира тенгма-тенг кечган ўйинда ютқазиб қўйишди. Уларнинг мағлубиятига рақиб спортчисининг битта пиёда ортиқлиги сабаб бўлди. Натижада якуний ҳисоб - 1,5-2,5.

Қозоғистон - Ўзбекистон - 2,5-1,5
Гулисхан Нахбаева - Нафиса Мўминова - 0,5-0,5
Гулмира Даулетова - Ирина Геворгян  - 1-0
Динара Садуакассова - Нодира Нодиржонова - 1-0
Мадина Давлетбаева - Сарвиноз Қурбонбоева 0-1

Бу терма жамоамизнинг олимпиададаги иккинчи мағлубияти бўлди. Қизларимиз 9-турдан кейин 11-ўринга тушиб кетишди. Қозоғистон эса 4-ўринга кўтарилиб олди. Жадвални Хитой, Россия ва Украина терма жамоалари бошқаришмоқда.

Терма жамоамизга 10-турда италиялик қизлар рақиблик қилишади. Бу жамоа ҳозирча 12 очко билан 21-ўринни эгаллаб турибди. Италия мусобақада 31-тартиб рақамга эга.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:16, 07.09.2012. Ўқилди: 5533 марта. Фикрлар: 10 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик