Бугун 17 октябрь, 2026 йил, шанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 24 55
2 Пахтакор 23 52
3 Навбаҳор 23 45
4 ОКМК 24 39
5 Локомотив 23 38
6 Бухоро 23 37
7 Насаф 23 37
8 Қизилқум 24 33
9 Андижон 24 30
10 Динамо 23 30
11 Сўғдиёна 24 29
12 Сурхон 24 28
13 Қўқон-1912 24 23
14 Бунёдкор 24 23
15 Хоразм 24 23
16 Машъал 24 4

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Андижон 0-1 Қизилқум
24-тур Машъал 0-1 ОКМК
24-тур Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
24-тур Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
24-тур Сурхон 0-0 Хоразм

Навбатдаги ўйинлар. 24-тур

17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 2541 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2794 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 17.10.2026

      06:00 Снукер. Финал.
      08:00 Велоспорт. Третий этап. Женщины.
      09:00 Велоспорт. Третий этап. Мужчины.
      10:00 Снукер. Финал.
      11:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Трассы Америк. Гонка.
      14:00 Легкая атлетика. Марафон. Чикаго.
      15:35 LIVE Велоспорт. Четвертый этап. Женщины. Прямая трансляция.
      17:30 LIVE Велоспорт. Четвертый этап. Мужчины. Прямая трансляция.
      19:15 Трековый велоспорт. Чемпионат мира. Шанхай. День 4.
      21:00 Легкая атлетика. Марафон. Чикаго.
      23:00 Снукер. Финал.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Трассы Америк. Гонка.
      03:00 Снукер. British Open. Финал.
      04:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Гонка.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Пауло Аутуори: «Ўзбекистонга қарши ўйин осон бўлмайди»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Саралаш турнирлари / ЖЧ саралаш
Рукн: Интервьюлар
A A A

Қатар миллий терма жамоаси бош мураббийи Пауло Аутуорининг фикрича, Ўзбекистон устидан қозониладиган ғалаба Бразилия-2014 йўлида ташланган катта қадам бўлади. Бу ҳақда бразилиялик мутахассис ФИФА расмий сайти (FIFA.com)га берган интервьюсида маълум қилди.

Қатар миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш 4-босқичида Жанубий Корея, Эрон, Ливан ҳамда Ўзбекистон билан бирга «А» гуруҳидан ўрин олган бўлиб, 3-тур учрашувларидан сўнг ҳисобида 4 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа саралашнинг сўнгги босқичини Ливанга қарши муваффақиятли ўйин билан бошлаганига қарамай (сафарда 1:0 ҳисобидаги ғалаба), 2-турда ўз майдонида Жанубий Кореяга 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Шунга қарамай, қисқа вақт ичида ўзини, энг асосан, руҳий жиҳатдан тиклаб олишга муваффақ бўлган Аутуори шогирдлари Теҳронда Эрон терма жамоаси билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашди.

«Мен айни вақтда Қатар терма жамоаси сафида тўп сураётган йигитларга тўла ишонаман. Бизнинг асосий вазифамиз – сўнгги вақтда бу футболчилар томонидан орттирилган тажриба ҳам ишончни мамлакатнинг умумий муваффақиятига айлантира олишдир», - деди Қатар терма жамоаси бош мураббийи.

«Мен терма жамоага бош мураббий этиб тайинланганимдан сўнг, алоҳида ўйинчиларга суяниб қолмасликка ҳаракат қилдим. Мен ўзидан кутилган натижани кўрсата оладиган жамоани шакллантиришга интилмоқдаман. Бизнинг жамоамиз айнан бир ўйинчига боғланиб қолмаган, хусусан, менда исталган ўйинчининг йўқлигини сездирмай тура оладиган муносиб ўринбосарлар бор», - деди Пауло Аутуори. ФИФА расмий сайтининг қайд этишича, Қатар терма жамоаси айни вақтда Осиёдаги ЖЧ-2014 саралашида легионерларсиз тўп сураётган ягона жамоадир.

Қатарнинг турли ёшлардаги терма жамоалари, хусусан, ўсмирлар терма жамоаси 1991 йилги жаҳон чемпионати ярим финалига етиб борган, мамлакат ёшлар терма жамоаси 1981 йилги жаҳон чемпионати финалида Германияга имкониятни бой берган. Бироқ асосий терма жамоа шу вақтгача мундиал йўлланмасини қўлга киритмаган. «Биз ўз тарихида илк бор жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун кураш олиб бораётган ягона жамоа эмасмиз, - деди бразилиялик мутахассис. – Биздан катта натижа талаб қилишмоқда, бироқ мен шогирдларим ва уларнинг имкониятларига ишонаман. Биз бирдам бўлишимиз керак».

Қатар терма жамоаси сўнгги саралаш босқичининг 4-турида дам олади. Шундан сўнг, октябрь ва ноябрь ойларида Ўзбекистон ҳамда Ливан терма жамоаларига қарши, мундиал йўлланмаси йўлида жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган ўйинларни ўтказади.

«Ўзбекистонга қарши ўйин осон бўлмайди. Умуман, Теҳрондаги Эронга қарши сермаҳсул ўйинимиздан сўнг биз Доҳада бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Ливанга қарши ўйинларга оптимистик кўз билан қарашимиз мумкин. Агар биз ЖЧ-2014да чиқишни хоҳласак, Эронга қарши сўнгги икки ўйинда кўрсатган ўйинимизни ривожлантириб, Ўзбекистон ва Ливанни мағлуб этишимиз керак», - деди Аутуори.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш 4-босқич «А» гуруҳида, 3-тур учрашувларидан сўнг 1 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди. Миржалол Қосимов шогирдлари 11 сентябрь куни 4-тур ўйинлари доирасида Тошкентда Жанубий Корея терма жамоасини қабул қилишади. Ўзбекистоннинг Қатар терма жамоасига қарши дастлабки ўйини 2012 йилнинг 16 октябрь куни ўтказилса, 2013 йилнинг 18 июнь куни – саралашнинг охирги турида – Қатар Тошкентда меҳмон бўлади. Маълумот ўрнида, Қатарга қарши Доҳада ўтказиладиган ўйиннинг бошланиш вақтига ўзгартириш киритилган.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 22:33, 08.09.2012. Ўқилди: 4624 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 15
2 Нефтчи Стипе Перица 13
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 12
4 Бухоро Шерзод Эсанов 10
5 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
6 Нефтчи Зоран Марушич 9
7 Пахтакор Чинеду Стефан 9
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 9
10 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик