Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Месси: «Мендан Роналду ҳақида сўраманг»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Интервьюлар
A A A

Роналду “Реал Мадрид”даги ҳозирги ҳолатдан ранжиганини таъкидлади. Мессидан ушбу воқеага муносабатини сўрашганида, у Роналдуга оид саволларга жавоб бермаслигини айтиб ўтди.

Баъзи бир мутахассисларнинг фикрича, Криштиану Роналду айни дамда тушкунлик даврида, аммо унинг майдондаги энг хавфли рақиби Месси бу ҳақда эшитишни истамайди.

Роналду “қироллик” клубидан ранжиганлигини билдириб ўтди. Ҳатто, якшанба куни “Гранада” билан бўлган учрашувдаги ўзининг клубдаги 149 ва 150 урган голларини нишонламади. Суперюлдузнинг ранжиши клуб билан шартнома ё бўлмаса “Европанинг энг яхши ўйинчиси” мукофотини қўлга кирита олмаганлиги билан боғлиқми - бу қоронғу.

Нима бўлишидан қатъий назар, Месси лом-мим демоқчи эмас.

“Мен бу каби саволларга жавоб бермаслик ҳуқуқига эгаман. Мендан Криштиану ҳақида сўрамасангиз яхши бўларди. Воқеаларнинг бу тарзда ривожланиши менга боғлиқ эмас ва Роналдуга доир саволларга жавоб бермаганим маъқул”.

Роналдунинг агенти Хорхе Мендез душанба куни баёнот билан чиқиб, Роналду норозилиги сабабини билишини, аммо ҳамма масалани ойдинлаштиришни португалиялик футболчининг ўзига қўйиб беришини айтди.

Роналду ва Месси бир неча йил давомида дунёнинг энг зўр футболчилари деб саналиб келинади, лекин иккиси ҳам 2011-12 мавсумдаги Европанинг энг яхши ўйинчиси деб топилмади. Бунга Иньестанинг тўсқинлик қилди.

“Менинг ранжишим Иньеста билан боғлиқ эмас” – дейди Португалия терма жамоаси билан машқ ўтказаётган Роналду. “Мен бу ҳақда бошқа сўз очмайман ва ҳозирча бор эътиборимни Португалиянинг ўйинларига қаратаман. Бунданда муҳим нарсалар мавжуд”.

Роналду норозилик сабаби пулга боғлиқ эмаслигини ижтимоий тармоқларда билдириб ўтди.

“Мени кўпроқ пул истаётганлигим ҳақида гапиришмоқда, аммо бир кун келиб бу нотўғри эканлигини билиб оласиз” – деб ёзади у. “Шу паллада мен “Реал” фанатларига шуни айтмоқчиманки, менинг клуб билан барча мусобақаларда ғолиблик нашидасини суриш истаги ҳеч сўнмайди”.

Эслатиб ўтамиз, 2009 йил Роналду МЮдан 131 миллион долларга харид қилинган ва шартнома бўйича у клубда 2015 йилгача қолиши керак.

Манба: www.goal.com
Киритилди: 08:26, 09.09.2012. Ўқилди: 5858 марта. Фикрлар: 12 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик