Бугун 19 март, 2026 йил, пайшанба.

      • 18.03.2026 01:00
      • Арсенал
      • 2:0
      • Байер
      • 18.03.2026 01:00
      • Челси
      • 0:3
      • ПСЖ
      • 18.03.2026 01:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Реал Мадрид
      • 18.03.2026 22:45
      •   Барселона
      • 7:2
      • Ньюкасл
      • 19.03.2026 01:00
      • Бавария
      • -:-
      • Аталанта
      • 19.03.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Галатасарой
      • 19.03.2026 01:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Атлетико
  • Суперлига
      • 18.03.2026 19:15
      • Қўқон-1912
      • 2:1
      • Навбаҳор
      • 18.03.2026 19:15
      • Хоразм
      • 1:2
      • Бунёдкор
      • 18.03.2026 20:00
      • Қизилқум
      • 0:1
      • ОКМК
      • 19.03.2026 16:00
      • Андижон
      • -:-
      • Машъал
      • 19.03.2026 18:15
      • Бухоро
      • -:-
      • Динамо
      • 20.03.2026 16:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Локомотив
      • 20.03.2026 17:00
      • Насаф
      • -:-
      • Сурхон
      • 20.03.2026 18:15
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Пахтакор
  • «A» Серия
      • 20.03.2026 22:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Наполи

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 3 9
2 Локомотив 3 7
3 Насаф 3 7
4 Бухоро 3 7
5 Бунёдкор 4 7
6 Навбаҳор 4 6
7 Пахтакор 3 6
8 Қизилқум 4 6
9 Динамо 3 4
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Андижон 3 3
14 Сурхон 3 1
15 Сўғдиёна 3 1
16 Машъал 3 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

19/03 16:00 Андижон - Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо
20/03 16:00 Нефтчи - Локомотив
20/03 17:00 Насаф - Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна - Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ноқулай рақиб — Жанубий Корея

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Расмий учрашувлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси  Бразилияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига чиқиш учун саралашнинг энг муҳим учрашувини ўтказади. Сўнгги саралаш босқичини муваффақиятсиз бошлаган терма жамоамиз учун бугунги учрашувда қозониладиган натижа жуда ва жуда муҳим. Ғалабадан бошқа ҳар қандай натижа терма жамоамиз учун мундиал эшикларини анча барвақт ёпиши мумкин. Албатта назарий жиҳатдан имкониятлар бўлиши мумкин, бироқ амалда буни уддалаш деярли имконсиз бўлиб қолади.

Ушбу учрашув олдидан биз терма жамоамиз ва Жанубий Корея терма жамоаларининг тўқнашувлари тарихига тўхталиб ўтишга қарор қилдик. Бу икки жамоа шу кунгача 9 маротаба рўбарў келган. Умуман Ўзбекистон терма жамоасига энг кўп рақиблик қилган терма жамоалардан бири айнан Жанубий Корея терма жамоаси саналади. Тўққиз учрашувнинг еттитасида кореяликларнинг қўли баланд келган. Бир учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси ғалаба қозонган бўлса, битта учрашувда дуранг натижа қайд этилган.

Иккала терма жамоанинг дастлабки тўқнашуви 1994 йили Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинларига тўғри келади. Ўшанда бутун учрашув давомида рақибга устунликни бой берганига қарамай Азамат Абдураимов томонидан киритилган ажойиб гол терма жамоамизга ғалаба келтирганди. Ҳозирча ушбу ғалаба ягона бўлиб турибди.

Иккинчи учрашув 1998 йилги Жаҳон чемпионати саралаш баҳсига тўғри келганди. Ўшанда кореликлар дастлабки ғалабасини қўлга киритишганди. Аввалига Ёнг-Су Чой ҳисобни очган, иккинси бўлимда эса  Олег Шацких терма жамоамизнинг ҳисоб тенглаштирувчи голига муаллифлик қилганди. Бироқ ўйиннинг сўнгги қисмида мезбонлар Санг-Юн Лининг голи эвазига ғалабани илиб кетишганди. Тошкентдаги жавоб учрашуви эса биз жуда аянчли кўриниш олган. Эсимда кореяликлар ҳақида ёзган ўзбек матбуоти рақиб биздан чўчиётганини маълум қилганди. Кореяликлар бош мураббийи ҳам, футболчилари ҳам Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйинда ғалабадан кўра, кўпроқ дурангга умид қилаётгани сезилиб турганди. Бироқ ўйин бутунлай бошқача кўриниш олган меҳмонлар 5:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди.

Кейинги тўқнашув ҳам ЖЧ саралаш босқичи доирасида бўлиб ўтган, бу сафар ҳам терма жамоамиз меҳмонда 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди. Тошкентдаги жавоб учрашуви эса яна бир аламли хотираларимизни ёдга солади. Миржалол Қосимовнинг паси-ю, Максим Шацкихнинг дарвозабоннинг устидан ошириб ташлаган голи, сўнгги дақиқаларда ҳимоядаги тушуниб бўлмас, пала-партишлиги-ю дебют учрашувидаёқ гол уриб, ерга ўтириб олиб,ёш болаларча голни нишонлаётган Пак Чу Ёнг...

Шу кунгача фақат расмий учрашувларда майдонга тушган терма жамоалар 2007 йилда дастлабки ўртоқлик учрашувида майдонга тушган ва қизиғи бу учрашувда ҳам улар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган. Кейинги ўртоқлик учрашувида эса 3:0 ҳисобида Жанубий Корея терма жамоаси футболчилари устун келишган. Жамоаларнинг саккизинчи учрашуви Осиё Кубогининг учинчи ўрин кечган баҳси бўлган. Кўпчиликнинг ёдида бўлса, керак биринчи бўлимда 0:3 ҳисобида ортда бораётган терма жамоамиз иккинчи бўлимда Александр Гейнрихнинг голлари эвазига ҳисобдаги фарқни минимал даражада қисқартира олганди. Бироқ бошқаси жамоанинг кучи етмаган.

Сўнгги марта бу терма жамоа ушбу йил бошида ўзаро куч синашди. Худди Осиё Кубоги сценарий остида кечган учрашувда аввалига кореяликлар 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишганди. Кейин вакилларимиз иккита гол киритиб фарқни қисқартиришган. Бироқ Жанубий Корея ўйин сўнггига келиб барибир тўртинчи голни ҳам уришга муваффақ бўлганди.

Бу икки терма жамоанинг ўзаро тўқнашувлари тарихи шулардан иборат. Ушбу тўқнашувларда бугунгача энг кўп майдонга тушган футболчимиз Игнатий Нестеров саналади. Дарвозабонимиз Жанубий Корея терма жамоасига қарши 5 маротаба майдонга тушган. Бугунги учрашув Нестеров учун олтинчиси бўлиши мумкин. Жанубий Корея терма жамоаси дарвозасини ишғол қилиш бўйича эса Александр Гейнрих пешқадам. Саша уч бор бугунги рақиб дарвозасига гол киритган.

Қисқача шулар. Терма жамоамизнинг Жанубий Кореяга қарши ўйинларини муваффақиятли деб бўлмайди, албатта. Аммо ўз вақтида муваффақият ҳам бўлган. Кеча матбуот анжуманида Миржалол Қосимов айтганидек, кимдир Азамат Абдураимовнинг қаҳрамонлигини қайтариши керак. Менимча бунинг учун имкониятлар етарли. Биз эса фақат ва фақат ғалабага умид қилиб қоламиз.

Азамат Муродов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:55, 11.09.2012. Ўқилди: 5712 марта. Фикрлар: 29 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
7 Локомотив Қувончбек Абраев 2
8 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
9 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2
10 Нефтчи Жамшид Искандеров 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.