Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Биринчи бўлимдан сўнг: Ўзбекистон - Ж.Корея - 1:1

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Саралаш турнирлари / ЖЧ саралаш
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Ўйин бироз эҳтиёткорона бошлади. Ҳар иккала жамоа ташаббусни бериб қўйишни истамасди. Аммо вакилларимизнинг иштиёқи баланд экани кўриниб турганди.

Ўйиннинг 13-дақиқасида Улуғбек Бақоев икки нафар ҳимоячининг йиқилиб тушганидан фойдаланиб, дарвозабон билан яккама-якка ҳолатда қолди ва тўпни посбоннинг устидан ошириб қўйишга ҳаракат қилди. Аммо зарба бироз кучсизроқ бўлгани учун ҳимоячи унга етиб келиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Айнан ўша бурчак тўпи гол билан якунланди. Тўп дарвозабон майдончасининг яқин бурчагига йўллади. Сервер Жепаров унинг йўналишини бироз ўзгартирди. Кореялик ҳимоячи эса тўпни боши билан дарвоза киритиб юборди.

22-дақиқада терма жамоамиз ажойиб имкониятга эга бўлди. Сервер Жепаров майдон марказидан Жасур Ҳасановни олдинга ташлади. "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси бир ҳимоячини чиройли тарзда алдаб ўтиб, қулай вазиятда турган Турсуновни тўп билан таъминлади. Санжар эса икки нафар ҳимоячини алдаб, 10 метрлардан дарвоза томон зарба берди. Дарвозабон эса тўпни муштлари билан уриб майдон ташқарисига чиқариб юборди.

36-дақиқада Улуғбек Бақоев ён қанотдан узатиб берилган тўпни майдон марказидан эгаллаб олиб, бир ўзи дарвоза томон югура бошлади. Майдоннинг нариги томонида эса Жепаров очилаётганини кўрган "Иртиш" футболчиси тўпни унга етказишга уринди. Аммо марказий ҳимоячи тўп қайтариб қолишга муваффақ бўлди.

Биринчи бўлимни ғолиб сифатида тарк этиш терма жамоамиз учун муҳим эди. Аммо бўлим сўнггида ишлаб олинган стандарт вазиятни голга айлантиришди. Нестеров тўпга чиқишда хато қилди ва кореяликлар сардори бош билан тўпни дарвозага йўллади. Биринчи бўлимга қўшиб берилган 2 дақиқани терма жамоамиз руҳий жиҳатдан анча оғир ўтказишди. Олдинда эса вазиятни ўнглаш ва керакли сўзларни топиб айтиш учун Миржалол Қосимовда 15 дақиқа бор!

ЖЧ-2014 САРАЛАШ. 4-босқич.
ЎЗБЕКИСТОН - ЖАНУБИЙ КОРЕЯ - (1:1). Биринчи бўлимдан сўнг.
Голлар: Сервер Жепаров (14) — Квак Тэ Кюн (45)
Огоҳлантириш: Анзур Исмоилов (40)
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов, Артём Филипосян, Жасур Ҳасанов, Сервер Жепаров, Фозил Мусаев, Улуғбек Бақоев, Санжар Турсунов, Темур Кападзе, Акмал Шораҳмедов, Шоҳрух Гадоев
Жанубий Корея: Чжунг Сунг Рёнг, Парк Чжу Хо, Квак тхэ Хью, Ха Дэ Сунг, Ким БО Кюнг, Ли Чунг Ёнг, Ли Кбнг Хо, Ли Чжун Су, Го Йо Занг, Ки Сёнг Ёнг, Ли Донг Гук.
Бош ҳакам: Бенжамин Жон Уильямс (Австралия)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:51, 11.09.2012. Ўқилди: 5256 марта. Фикрлар: 27 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик