Бугун 2 март, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 01.03.2026 00:45
      • Интер
      • 2:0
      • Женоа
      • 01.03.2026 16:30
      • Кремонезе
      • 0:2
      • Милан
      • 01.03.2026 19:00
      • Сассуоло
      • 2:1
      • Аталанта
      • 01.03.2026 22:00
      • Торино
      • 2:0
      • Лацио
      • 02.03.2026 00:45
      • Рома
      • 3:3
      • Ювентус
      • 02.03.2026 22:30
      • Пиза
      • -:-
      • Болонья
      • 03.03.2026 00:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Фиорентина
      • 01.03.2026 01:00
      • Реал Овьедо
      • 0:1
      • Атлетико
      • 01.03.2026 18:00
      • Эльче
      • 2:2
      • Эспаньол
      • 01.03.2026 20:15
      • Валенсия
      • 1:0
      • Осасуна
      • 01.03.2026 22:30
      • Бетис
      • 2:2
      • Севилья
      • 02.03.2026 01:00
      • Жирона
      • 1:2
      • Сельта
      • 03.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Хетафе
  • Суперлига
      • 01.03.2026 19:00
      • ОКМК
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 01.03.2026 19:15
      • Насаф
      • 1:0
      • Хоразм
      • 01.03.2026 19:00
      • Фулхэм
      • 2:1
      • Тоттенхэм
      • 01.03.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • 2:1
      • Кристал Пэлас
      • 01.03.2026 19:00
      • Брайтон
      • 2:1
      • Ноттингем Форест
      • 01.03.2026 21:30
      • Арсенал
      • 2:1
      • Челси

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

АПЛ. "Арсенал" стандарт вазиятлардан киритилган голлар эвазига "Челси" устидан жуда муҳим ғалабага эришди [38]

ФИФА АҚШ ва Исроилнинг четлатилиши борасидаги сўровни жавобсиз қолдирди [18]

Месси 900 та голга яқинлашмоқда: Лионель Роналдунинг натижасини такрорлаш арафасида [13]

"ПСЖ" билан бўлган "камбэк" қаҳрамони Серхи Роберто "Барса" "Атлетико"ни ютиши учун нима қилиш кераклигини айтди [12]

Эроннинг ЖЧдаги ўрнини БАА ёки Ироқ эгаллаши мумкин: Эрон футбол федерацияси раҳбаридан хавотирли баёнот [12]

Симеоне "Камп Ноу"да "автобус" қўяди [8]

Исроил футболи халқаро мусобақалардан четлатиладими? Ассоциация ФИФА ва УЕФА позициясига ойдинлик киритди [8]

MLS: "Интер Майами" "Орландо Сити" майдонида суперкамбэк амалга оширди, Мессидан дубль [8]

Месси яна бир тарихий натижани қайд этди [8]

Мбаппе "Реал" тиббий штабидан "ҳайратда қолди" [7]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 26 64
2 Реал Мадрид 25 60
3 Атлетико 26 51
4 Вильярреал 26 51
5 Бетис 26 43
6 Сельта 26 40
7 Эспаньол 26 36
8 Реал Сосьедад 26 35
9 Атлетик Бильбао 26 35
10 Осасуна 26 33
11 Севилья 26 30
12 Жирона 26 30
13 Хетафе 25 29
14 Валенсия 26 29
15 Райо Вальекано 25 27
16 Алавес 26 27
17 Эльче 26 26
18 Мальорка 26 24
19 Леванте 26 21
20 Реал Овьедо 25 17

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Леванте 2-0 Алавес
26-тур Райо Вальекано 1-1 Атлетик Бильбао
26-тур Барселона 4-1 Вильярреал
26-тур Мальорка 0-1 Реал Сосьедад
26-тур Реал Овьедо 0-1 Атлетико
26-тур Эльче 2-2 Эспаньол
26-тур Валенсия 1-0 Осасуна
26-тур Бетис 2-2 Севилья
26-тур Жирона 1-2 Сельта

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

04/03 23:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тимо Вернер: «Ҳозир ишларим яхши ва ҳеч қандай шикоятим йўқ»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«РБ Лейпциг» бош тўпурари Тимо Вернер клуб расмий сайтига ЕЧЛ 1/8 финали доирасидаги «Манчестер Сити»га қарши дастлабки ўйин (ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган)дан кейин интервью берди. Унда ҳужумчи ўзининг узоқ йиллик жароҳати ва жамоадаги янги роли ҳақида гапириб берди.

- Тимо, узоқ вақт тикланишни талаб этган жароҳатдан кейин ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

- Гарчи жароҳат туфайли бошқа ишлар билан шуғулланишга тўғри келган бўлса-да, умуман олганда яхши. Оёғим ўзи яхши эди, лекин товоним шунчалик оғрирдики, югурган пайтим, айниқса спринтда қаттиқ оғриқ азоб берарди. Аммо, мана икки ҳафта бўлдики ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман.

- Шикастланиш оқибатларига қарамай, сиз кўп ўйнадингиз. Бу ёрдам бердими?

- Ҳа, албатта! Интенсив ўйинлар ва кўп югуриш тўлиқ жисмоний ҳолатга қайтиш учун яхши ва муҳим эди.

- Табиийки, ҳужумчи голлари билан ўлчанади. Сўнгги пайтда шу томонлама оқсаётганингиздан хавотирдамисиз?

- Албатта, ҳар бир ҳужумчига голлар ва голли паслар керак. Аммо профессионал бўлганимга анча вақт бўлган ва агар бирор нарса ишламай қолса, жуда асабийлашишим шарт эмаслигини ҳам биламан. «Лейпциг»да гол уриш имконияти ҳамиша бор ва қанчалик хотиржам бўлсангиз, улардан шунчалик яхши фойдаланасиз. Шунинг учун ҳозир жуда хотиржамман ва мажбурлашдан кўра, уларнинг келишини афзал кўраман.

- Жароҳатга қарамай, жорий мавсумда 25 ўйинда 12та гол ва 5та ассист қайд этдингиз. Бу рақамлар сизга қанчалик мос келади ва ўз олдингизга мақсадлар қўясизми?

- Йўқ, ўз олдимга мақсадлар қўймайман. Мен жаҳон чемпионати олдидан жуда яхши натижаларга эришдим, аммо жароҳат ҳаммасини бузди. Орқага назар ташласам, ўз даражамга қайтишим учун бир нечта ўйинлар керак бўлди. Бу менинг биринчи жиддий жароҳатим эди ва бундан жуда ғазабландим. Йилнинг дастлабки ўйинларида «Шальке» ва «Хоффенхайм» дарвозаларига гол урганимдан сўнг, бу унчалик осон эмаслигини тан олишим керак эди. Энг яхши жисмоний ҳолатда бўлмай туриб, тўсатдан рақиблар билан учрашиш унчалик ёқимли эмаслигини англадим. Энди ишлар яхши йўналишда кетаётганидан хурсандман ва ҳеч қандай шикоятим йўқ.

- Ҳа, «Айнтрахт» билан ўйиндаги самарали ҳаракатларингиз буни исботлайди. Бундеслигадаги илк йилларингиз ҳақида ҳам ўйлаб кўрганмисиз, Юсуф Поулсен ва Эмил Форсберг билан ҳамма нарса яхши кетганми?

- Биз ҳар куни бирга машқ қиламиз. Шундай экан мен улар қандай ўйнашларини яхши биламан. Шунинг учун «эски кунлар» ҳақида ўйламадим. Бу ерга қайтганимда, жамоада ҳамон таниш чеҳралар кўплигини кўриш ажойиб. Ва биз шунчаки жамоада яхши ишлаймиз. Йигитлар мендан уч, тўрт, беш ёш катта бўлишига қарамай, ҳамон юқори даражада ўйнашаётганини кўриш жуда ёқимли.

- «Қайтиш» - калит сўз шу ерда. Лейпцигга олти ой олдин қайтиб келдингиз. Бу вақтни қандай умумлаштирасиз?

- Умуман олганда, яхши. «Челси»далигимда Лейпцигга қайтишдан умидвор эдим ва мен ҳозир аввалгидан кўра кўпроқ назорат остидаман. Аммо мен шундай бўлишини кутишим ва буни қабул қилишим керак. Ўзимни шаҳарда ва жамоада уйимдагидек ҳис қиляпман. Йигитлар ҳамон жуда меҳмондўст. Сиз бизни ажойиб жамоа эканлигимизни кўришингиз ва ҳис қилишингиз мумкин, биз жуда ҳамжиҳатмиз ва бу жуда ёқимли.

- Икки йиллик танаффусдан кейин жамоадаги ролингиз ўзгарганми?

- Ҳа, бу муқаррар равишда сизни кўпроқ етакчига айлантиради, шу жумладан ёш нуқтаи назаридан. Душанба куни 27 ёшга тўлдим ва энди шунчаки ёш футболчи бўла олмайман, ҳатто баъзида шундай қилсам ҳам (кулади). Мен энди ёшлардан эмасман, лекин катталардан ҳам эмас, балки ўртада. Ва шунинг учун аста-секин майдонда етакчига айланаман. Бунинг учун ривожланишда давом этишим керак.

- Туғилган кунингизни эслатдингиз. Сизда махсус тилаклар борми?

- Биринчи навбатда, ҳар биримиз соғлом бўлишимизни тилайман - бу энг муҳими. Жароҳатим туфайли бундай давр қанчалик оғир бўлиши мумкинлигини англадим.

- Ҳар доим «РБ Лейпциг»нинг ўйинларида трибуналарда Тимо Вернер формасидаги жуда кўп болаларни кўряпмиз. Ушбу қўллаб-қувватлаш ҳақида нима деб ўйлайсиз?

- Буни ҳис қилиш ва кўриш жуда ёқимли. Бизнинг мухлислар базамиз ҳар доим яхши бўлган, айниқса ўз уйимизда, янги турган фан блоки янада таъсирли ва қўшимча ўриндиқлар уни янада баландроқ қилади. Бизнинг мухлисларимиз ўйинга иштиёқлидир ва биз уларга имкон қадар кўпроқ қувонч бахш этишга ҳаракат қиламиз.

- Сиз 107та гол билан «РБ Лейпциг»нинг бош тўпрурари бўлиб олдингиз. Бу сиз учун нимани англатади?

- Бу мен учун жуда кўп нарсани англатади. Гарчи аввал айтганимдек, ўз олдимга мақсад қўймайман. Лекин албатта, имкон қадар кўпроқ гол урмоқчиман. Балки 150талик маррасини ҳам забт этарман. Бунга эришиш мумкин. Ўйлайманки, жароҳатдан олдинги - «Челси»даги оғир давримдан кейин яна худди шундай ўйнашим мумкинлигини кўрсатдим ва энди яна кўрсатаман. Шунинг учун мен ҳар бир голдан хурсандман ва айниқса бу ерда жамоа, мухлислар томонидан қадрланганим учун.

- Англияга «қайтиш»ингиз ҳақида гапириб берсангиз.

- Англиядаги даврим ажо­йиб ўтди. Мен жуда кўп нарсаларни ўргандим ва кўплаб ажойиб ўйинларни ўтказдим, айниқса «Челси» билан айнан «Манчестер Сити» устидан зафар қучиб Чемпионлар Лигаси кубогини қўлга киритганимиз ўзгача бўлганди. Шундай экан, ЕЧЛдаги «Сити»га қарши натижам унчалик ёмон эмас (кулади). Биз Англияга катта ишонч билан борамиз ва қўлимиздан келганини қиламиз. Биринчи ўйиннинг иккинчи ярмида буни амалга оширишимиз мумкинлигини кўрсатдик. Демак, у ерда рақибга кураш таклиф этишимиз мумкин. Агар буни кўрсата олсак, биз учун яхши ўйин бўлади.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 16:30, 18.03.2023. Ўқилди: 2009 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ламин Ямаль 13
4 Барселона Ферран Торрес 12
5 Осасуна Анте Будимир 12
6 Барселона Роберт Левандовски 11
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.