Бугун 21 сентябрь, 2025 йил, якшанба.

      • 20.09.2025 00:00
      • Бетис
      • 3:1
      • Реал Сосьедад
      • 20.09.2025 17:00
      • Жирона
      • 0:4
      • Леванте
      • 20.09.2025 19:15
      • Реал Мадрид
      • 2:0
      • Эспаньол
      • 20.09.2025 21:30
      • Вильярреал
      • 2:1
      • Осасуна
      • 20.09.2025 21:30
      • Алавес
      • 1:2
      • Севилья
      • 21.09.2025 00:00
      • Валенсия
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 21.09.2025 17:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Сельта
      • 21.09.2025 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Атлетико
      • 21.09.2025 21:30
      • Эльче
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 22.09.2025 00:00
      • Барселона
      • -:-
      • Хетафе
      • 20.09.2025 16:30
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Эвертон
      • 20.09.2025 19:00
      • Брайтон
      • 2:2
      • Тоттенхэм
      • 20.09.2025 19:00
      • Бёрнли
      • 1:1
      • Ноттингем Форест
      • 20.09.2025 19:00
      • Вест Хэм
      • 1:2
      • Кристал Пэлас
      • 20.09.2025 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:3
      • Лидс
      • 20.09.2025 21:30
      • Ман. Юнайтед
      • 2:1
      • Челси
      • 21.09.2025 00:00
      • Фулхэм
      • 3:1
      • Брентфорд
      • 21.09.2025 18:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 21.09.2025 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 21.09.2025 20:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Манчестер Сити
  • Суперлига
      • 20.09.2025 17:00
      • Хоразм
      • 0:0
      • Қўқон-1912
      • 20.09.2025 18:00
      • Бухоро
      • 5:0
      • Навбаҳор
      • 20.09.2025 19:15
      • Нефтчи
      • 2:1
      • Динамо
      • 21.09.2025 17:00
      • Андижон
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 21.09.2025 19:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Насаф
  • «A» Серия
      • 20.09.2025 18:00
      • Болонья
      • 2:1
      • Женоа
      • 20.09.2025 21:00
      • Верона
      • 1:1
      • Ювентус
      • 20.09.2025 23:45
      • Удинезе
      • 0:3
      • Милан
      • 21.09.2025 15:30
      • Лацио
      • -:-
      • Рома
      • 21.09.2025 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Парма
      • 21.09.2025 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Аталанта
      • 21.09.2025 21:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Комо
      • 21.09.2025 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Сассуоло
      • 22.09.2025 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Пиза

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 22 45
3 Пахтакор 22 40
4 ОКМК 22 40
5 Бунёдкор 22 38
6 Динамо 21 38
7 Навбаҳор 22 33
8 Қизилқум 21 26
9 Сурхон 22 25
10 Сўғдиёна 21 24
11 Қўқон-1912 22 22
12 Машъал 22 22
13 Андижон 20 21
14 Хоразм 22 20
15 Бухоро 22 20
16 Шўртан 22 12

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Сурхон 0-0 Машъал
22-тур ОКМК 5-1 Бунёдкор
22-тур Шўртан 0-0 Пахтакор
22-тур Хоразм 0-0 Қўқон-1912
22-тур Бухоро 5-0 Навбаҳор
22-тур Нефтчи 2-1 Динамо

Навбатдаги ўйинлар. 22-тур

21/09 17:00 Андижон - Сўғдиёна
21/09 19:15 Қизилқум - Насаф

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4629 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Александр Хомяков: «Бундай натижани кутмагандим, мухлислардан узр сўрайман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

“Андижон” клуби Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида “Бунёдкор”ни қабул қилиб ўз дарвозасидан жавобсиз 3 та гол ўтказиб юборди ва кетма-кет иккинчи мағлубиятини тан олди.

“Андижон” бош мураббийи Александр Хомяков мазкур мағлубият хусусида атрофлича гапирди.

"Ижобий натижа кўрсатишга ҳаракат қилдик. Аммо, афсуски, ҳаммаси ўхшамади. Ўйлаган режаларимиз амалга ошмагани учун асабларимизни ҳам жиловлай олмай қолдик. Якунда мағлубиятимизга сабаб бўлди, деб ўйлайман. Ўзимизнинг зўр томонларимизни кўрсатишни хоҳлагандик.

Тўғри, йўл босиб келган мухлисларимизни ғалаба билан қувонтиришни ният қилгандик. Лекин яна такрорлайман: режаларимиз амалга ошмагани асабийлашишимизга сабаб бўлди. Ҳужумдаги ишларимиз ҳам кўнгилдагидек чиқмади. Ҳужумда тажовузкор бўлишга ҳаракат қилдик. Лекин аксига олиб бир қанча ўйинчиларимизнинг айрим сабабларга кўра майдонга туша олмагани бизга панд берди. Ўйинни назорат қила олмадик. Суперлигадаги баҳсларда қатнашиш борасида қатор футболчиларимизда тажрибанинг камлиги ҳам мағлубиятимизга сабаб бўлди, деб ҳисоблайман.

Айтишим керакки, ҳимоядан ҳужумга ўтишда жуда бўш ўйин кўрсатдик. Айнан шу жиҳат ҳам рақибга қўл келди. Менинг назаримда бизга ҳаммасидан ҳам кўра маҳорат етишмади. Айнан тажрибанинг камлиги учрашув тақдирини ҳал қилишда  асосий ролни ўйнади. Шу сабабдан ҳам учрашувда қайд этилган натижани ҳаққоний деб ҳисоблайман. Тўғри, биринчи голдан сўнг ўзимизни тиклашга ва янада очилиб ўйнашга ҳаракат қилдик. Юқорида айтиб ўтганимдек, ҳужумдаги ишларимиз сира қовушмади. Албатта, бундай натижани кутмагандим. Бунинг учун мухлисларимиздан узр сўрайман.

Тўғри, бир вазиятда Шаҳбоз Эркинов бош билан тўпга яхши зарба берганди. Лекин бу гол бўлиши учун етарли бўлгани йўқ. Қаторасига икки ўйинда рақиблар дарвозасига гол ура олмаётганимиз ҳам йигитларимизнинг ўйинига таъсир ўтказмасдан қолмаяпти. Биз узун паслар ёрдамида ўйнашга ҳаракат қиляпмиз. Лекин бу кутилган даражада бизга фойда келтираётгани йўқ. Учрашувнинг кўп жабҳасида “Бунёдкор”га имкониятни бой берганимизни айтиб ўтишим керак. Улар қарши ҳужумга тез ўтишиб, бизни анча шошириб қўйишди. Мен рақибнинг ғалабасини ҳаққоний деб биламан. Чунки рақибдан фарқли равишда биз ўйин давомида сусткашлик билан ҳаракат қилдик. Ҳимоядан ҳужумга ўтишда ва ҳужумдан ҳимояга қайтишда жуда бўш ҳаракатландик. Бир сўз билан айтганда, бугун рақибга қарши ҳеч нарсани қўя олмадик.

Бироз бошқача футбол намойиш этишни истагандик. Бугун номинал мезбон сифатида тўп сурганимиз боис икки ҳужумчи билан ўйнадик. Аммо юқорида айтиб ўтган сабабларга кўра, ўйинимиз сира қовушгани йўқ. Ҳа, Соҳибжонов ўйинга ёмон қўшилмади, буни тан олишим керак. Бироқ 0:3 ҳисобида имкониятни бой бераётганимиз боис вазиятни ўнглаш учун бизда деярли хавфли ҳолатлар юзага келгани йўқ. Тўпни кўпроқ қанотлардан оширишга ҳаракат қилдик. Аммо бу ҳам кўзланган даражада фойда келтирмади.

Кейинги учрашувдаги рақиб – “Олимпик” ҳам анча тезкор ўйин намойиш этади. Албатта, имкониятдан келиб чиққан ҳолда таркибда ротация бўлиши тайин. Лекин бунинг учун бугунги беллашувни обдон таҳлил қилиб чиқишимиз керак бўлади. Биз бугун чиндан ҳам бўш ўйнадик. Ушбу баҳс ўйинимиздаги камчиликларни яққол кўрсатиб берди, деб ҳисоблайман. “Олимпик” жамоасига қарши учрашувга тайёргарлик кўриш аносида бугунги ўйиндаги камчиликларимизни чуқур таҳлил қилиб чиқишимиз ва навбатдаги учрашувда хатоларга йўл қўймасликка интилишимиз керак. Энди бироз қисқа танаффусга йўл оляпмиз ва ҳаммасини ўйлаб олиш учун бизда имконият ҳамда вақт етарли.

“Бунёдкор” ва “Нефтчи” клублари ҳақида ижобий фикрларни билдиришим мумкин. “Нефтчи” ҳам муносиб жамоа. “Бунёдкор”нинг устунлиги шундаки, унда 3-4 нафар тезкор футболчилари бор. Шунинг эвазига бу клуб рақибларини шошириб қўя олади.

Суперлига даражасими? Сўзим бошида айтганимдек, таркибимиздаги бир қатор футболчиларимизга Суперлига учрашувларида майдонга тушиш борасида тажриба етишмаслиги ҳам панд бериб қўймоқда. Табиийки, бунинг сабаби про лига билан Суперлига ўртасидаги даражада. Суперлига ўз номи билан Суперлигадир. Унда рақиблар анча илдам ҳаракат қилишади. Ўзингиз кўрдингиз, бугун ҳужумларимизни анча секинлик билан амалга оширдик. Энди бу жиҳатга барҳам беришимиз керак", — деди Хомяков.

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 07:42, 19.03.2023. Ўқилди: 2086 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 13
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 7
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Сурхон Рустам Турдимуродов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.