Бугун 18 ноябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 18.11.2025

      06:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      10:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      16:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      20:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      22:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      04:00 "Третий тайм". Кирилл Данилин.
      04:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 18.11.2025

      05:55 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Команды.
      09:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:00 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:35 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира по гонкам на выносливость в Индонезии.
      12:05 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки.
      14:30 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      18:40 "Парусный спорт".
      19:10 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Женщины. Прямая трансляция.
      20:00 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Мужчины. Прямая трансляция.
      20:55 "Непобедимый".
      21:25 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Личное первенство.
      23:30 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира в классе офшор в Италии.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 4. Вечерняя сессия.
      03:25 "Лица страны". Константин Крылов.
      03:40 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 18.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Суперлига. "Динамо-Урал" (Уфа) - "Факел Ямал" (Новый Уренгой).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Канзас-Сити, США. Иэн Мачадо Гэрри против Карлоса Пратеса.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1945 - 1950 гг.".
      16:55 "География спорта". Выборг.
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Д/ф "Шмейхель".
      21:00 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Динамо-Москва" - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 Профессиональный бокс. "IBA. Pro 9". Артур Субханкулов против Тиграна Узляна.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 18.11.2025

      05:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      06:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      07:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      09:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      12:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      14:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      15:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      16:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Женщины. HS 102.
      17:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      20:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      22:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      23:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      00:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      01:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      01:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      02:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      03:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      04:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мамлакатимиздаги мураббийларнинг воҳа дербиси ҳақидаги фикрлари

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Превьюлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Хабарингиз бор, 14 сентябр куни Қарши шаҳридаги марказий “Насаф” стадионида Ўзбекистон 21-миллий чемпионатининг 19-тур марказий учрашуви бўлиб ўтади. Совринли ўринлар учун кураш олиб бораётган Қашқадарёнинг икки клуби – “Насаф” ҳамда “Шўртан” жамоалари навбатдаги “Қашқадарё дербиси”да майдонга тушишади.

Учрашувга бўлган қизиқиш жуда юқори, чунки, сўнгги йилларда мамлакатимиз клублари орасида ўз ўринларига эга бўлган ва ҳар бир мавсум аввалида юқори мақсадларни қўяётган бу икки жамоа ўртасидаги ўзаро баҳс кўпчиликнинг диққат марказида турибди.

Шу боисдан, “Шўртан” клуби матбуот хизмати ходимлари мамлакатимизнинг бир қатор жамоалари бош мураббийларининг ушбу ўйин арафасидаги фикрлари билан қизиқди.

Миржалол Қосимов (Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Бунёдкор” клуби бош мураббийи): “Шўртан” клубида бош мураббий ўзгарганидан кейин жамоанинг ўйини кескин кучайиб кетди. Статистикага назар ташлайдиган бўлсак, ғузорликлар ҳали иккинчи даврада мағлубиятга учрашгани йўқ, қолаверса, жамоа кучли ва мазмунли ўйин намойиш этмоқда. Албатта, бир вилоятнинг икки жамоаси совринли ўринлар учун кескин курашмоқда ва шу боис 14 сентябр куни бўладиган учрашув жуда қизиқарли ва шиддатли ўтишини тахмин қилиш мумкин. Мен авваллари ҳам айтиб келганман ва ҳозир ҳам айтаман – совринли ўринлар учун “Бунёдкор”, “Пахтакор”, “Насаф” ва “Шўртан” жамоалари кураш олиб боради.

Усмон Тошев (“Насаф” жамоаси бош мураббийи): Ўйинни жанговор ва очиқ бўлишини тахмин қилсак бўлади. Ҳар икки жамоа ҳам фақат ва фақат ижобий натижани қўлга киритиш учун майдонга чиқади. Очколар сув ва ҳаводек зарур. Ҳозирги кунга келиб “Насаф” ва “Шўртан” турнир жадвалида ёнма-ён кетмоқда, шунинг учун ушбу учрашувдаги ғалаба “Насаф”га таъқибдан қочиб кетиш, “Шўртан” эса биздан ўтиб кетиш имкониятини беради. Таркиб борасида ҳеч қандай муаммоларимиз йўқ, жароҳат олган футболчиларимиз йўқ, шогирдларимнинг кайфиятлари яхши, миллий терма жамоага чақирилган футболчиларимиз ҳам клуб ихтиёрига етиб келди. Ўйинга тайёргарлик ҳар доимгидек кечмоқда, ушбу ўйин учун алоҳида машғулот ўтказмадик. Эртанги баҳс биринчи даврадаги учрашувдан фарқ қилиши табиий, чунки, у пайтда иккала клубда ҳам бошқа бош мураббийлар фаолият кўрсатишганди, ҳозир эса иккала клубда бош мураббийлар алмашган. Қолаверса, бугунги келиб жамоалар чемпионатни катта қисмини босиб ўтишди, футболчиларнинг ҳам функционал ҳолати мутлақо бошқа. Кўпчилик мутахассислар каби мен ҳам натижани башорат қилишдан йироқман, лекин “Насаф” албатта ғалаба учун майдонга чиқишини таъкидлаб ўтаман. “Ўз ўйингда деворлар ҳам қўллайди” деганларидек, “Насаф” эртага ўз майдонида, ўз мухлислари кўз ўнгида тўп суради.

Эдгар Гесс: (“Шўртан” жамоаси бош мураббийи): “Биз учун ҳар бир учрашув муҳим аҳамият касб этади ва ҳар бир учрашувга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Мен ўз фаолиятим давомида ҳеч қачон рақибларни пешқадам ёки аутсайдер тоифасига ажратмаганман. Шу боис, “Насаф” билан бўладиган учрашувга ҳам оддий тақвимдаги ўйин каби тайёргарлик кўряпмиз. Йигитларим ҳеч қандай ортиқча босимни ҳис қилаётганлари йўқ ва бунга йўл ҳам қўймаяпман. Тўғри, бу баҳс дерби мақомига эга, лекин гарчи дерби мақомига эга бўлса-да, ҳамма жараён одатдагидек кетмоқда. Биз ушбу учрашувда ижобий натижани қўлга киритиб, ўз мавқеимизни яна-да мустаҳкамлаб олишга ҳаракат қиламиз. Таркиб борасида ҳеч қандай муаммолар йўқ, жароҳатланган футболчилар йўқ, шогирдларимнинг кайфиятлари яхши, қисқа қилиб айтганда, ҳаммамиз ўйинга тайёрмиз.”

Азамат Абдураимов: (“Андижон” жамоаси бош мураббийи): “Насаф” ва “Шўртан” жамоаларининг ўзаро “тўқнашуви”ни “Бунёдкор”-“Пахтакор” дербисига қиёслаган бўлардим. “Шўртан” яхши шаклланган жамоа ва бежизга медаллар учун кураш олиб бораётган йўқ. Бўлажак “Қашқадарё дербиси” кескин ва қизиқарли курашлар остида ўтиши шубҳасиз. Учрашув Қарши шаҳрида ўтишини ва “Насаф” жамоаси ҳам таркиб борасида мукаммал ва тажрибали футболчиларга бой эканлигини инобатга оладиган бўлсак, “Шўртан”га анча қийин бўлади. Ҳар иккала жамоага омад тилаган ҳолда, ҳақиқат юзасидан айтадиган фикрим қуйидагича: “Насаф” ушбу учрашувда биринчи рақамли жамоа сифатида ҳаракат қилади.

Мурод Исмоилов (“Пахтакор” клуби бош мураббийи): Аввало, учрашув қизиқарли, шиддатли ва кескин курашларга бой бўлишини айтиб ўтишим керак. Бу икки жамоанинг ўзаро учрашувларини кўп кузатганмиз, жуда чиройли ўйинларига гувоҳ бўлганмиз. 14 сентябр куни ҳам мана шундай ўйинларини намойиш этишади деган умиддаман. Мана шундай клубларнинг мана шундай чиройли ўйинлари орқали юртимиз футболи савияси кўтарилади ва мамлакатимиз чемпионатини безайди. Яна бир нарсани айтиб ўтишим керак: футболда кимдир ютади, кимдир ютқазади, балки дуранг ҳам бўлиб қолиши мумкин. Мана шундай вазиятда мағлуб бўлган жамоа ишқибозлари мағлубиятни тўғри қабул қилишлари керак ва ўртада низо келиб чиқишига йўл қўйишмаса мақсадга мувофиқ бўларди.

Тачмурат Агамуратов (“Бухоро” клуби бош мураббийи): Учрашув қизиқарли бўлиши аниқ. Бир вилоятнинг икки етакчи клуби чемпионатда медаллар учун кураш олиб бораётганлигининг ўзи “Қашқадарё дербиси” мақомини яна-да кучайтириб юборади. Натижани тахмин қила олмайман, негаки бу ўйинда ҳар иккила жамоадан ҳам исталган ҳисобни кутиш мумкин. Айтмокчиманки, “Насаф” ҳам, “Шўртан” ҳам бир-бирларига муносиб рақиб.

Юрий Саркисян (“Нефтчи” жамоаси бош мураббийи): Мен фақат ўз қўл остимдаги жамоа ўйини ҳақида фикр билдираман, қолган жамоаларнинг ўйинларини муҳокама қилишни ёқтирмайман.

Александр Хомяков (“Машъал” жамоаси бош мураббийи): Бир нарсани олдиндан айтиб қўяй – ўйин ҳисобини башорат қила олмайман! Ҳар икки клуб таркибида кучли футболчилар етарли жамланишган. Ўйин мен ёқтирадиган ҳужумкор, шиддатли курашларга бой бўлади. Чунки, ҳар икки жамоада буларни амалга ошира оладиган футболчилар топилади.

Равшан Ҳайдаров (“Қизилқум” жамоаси бош мураббийи): Албатта, ўйин қизиқарли тус олиши аниқ. Чунки, “Насаф” ҳам, “Шўртан” ҳам ҳозирги кунга келиб яхши шаклланган. Айниқса, “Шўртан” жамоасининг иккинчи даврада кўрсатаётган ўйини мақтовга лойиқ. Биринчи даврада ҳам ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйини шиддатли курашлар остидан кечган эди, ишонаманки, бу сафарги баҳсда ҳам жамоалар чиройли ўйин намойиш этишади ва стадионга ташриф буюрадиган мухлисларни хурсанд этишади.

Александр Клименко (“Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи): 2009 йилги чемпионатда фақатгина “Бунёдкор” ва “Пахтакор” клублари бошқа жамоалардан ўзиб кетишарди, ҳозирги кунга келиб эса совринли ўринлар учун “Насаф”, “Шўртан” ва “Локомотив” жамоалари қўшилишди. Умуман эса қолган жамоаларнинг ҳам савияси ўсиб бормоқда, яққол пешқадам ёки аутсайдер жамоани ажратиб бўлмайди. Бу эса чемпионатнинг савияси кўтарилиб бораётганидан далолатдир. “Қашқадарё дербиси” ҳақида гапирадиган бўлсак, мен ҳар икки жамоанинг ҳам ўйинларини диққат билан кузатиб боряман. Айниқса, “Шўртан” жамоасининг иккинчи даврада кўрсатаётган ўйинлари мазмунли кўриниш олмоқда. “Насаф” ҳам кучли жамоалардан бири. Демак, эртанги “дерби” чин маънода ўз мақомида ўтади. Натижани башорат қилиш қийин, чунки, ҳар икки жамоа ҳам ғалаба лойиқ ва “Насаф”дан ҳам, “Шўртан”дан ҳам ютуқ кутишимиз мумкин.
Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 12:43, 13.09.2012. Ўқилди: 4250 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.