Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • 2:1
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 2:1
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • 1:0
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Рома

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Насаф 5 10
5 Пахтакор 4 9
6 Навбаҳор 5 9
7 Локомотив 5 7
8 Хоразм 5 7
9 Андижон 5 6
10 Қизилқум 4 6
11 Қўқон-1912 5 5
12 ОКМК 4 4
13 Динамо 5 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 5 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив
5-тур Хоразм 2-1 Динамо
5-тур Навбаҳор 2-1 Машъал
5-тур Насаф 1-0 Андижон

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Фати, Левандовски, Торрес - "Барселона" юлдузларининг нархи тушмоқда

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Transfermarkt интернет портали футболчиларнинг янгиланган трансфер нархлари ҳақида маълумотлар тақдим этишда давом этмоқда. Бугун биз Ла Лига пешқадами "Барселона"нинг айрим нархи пастлаган юлдузлари ҳақида тўхталиб ўтишга ҳаракат қиламиз.

Эрик Гарсия - 18 миллион евродан 12 миллион еврога

Мавсумнинг дастлабки ярмида нисбатан асосий таркибда кўпроқ майдонга тушган Эрик Гарсия Испания термаси билан ЖЧ-2022'даги иштирокидан сўнг деярли бошланғич таркибда кўринмай қолди. Бу албатта унинг нархи пастлашига олиб келади. 22 ёшли ҳимоячининг статистикасига эътибор берадиган бўлсак, у жорий мавсумда жами 21 та ўйинда 1 та гол уриб, 2 та голли узатма берди. Transfermarkt унинг нархини нақд 6 миллионга пасайтириб, 18 дан 12 миллион еврога туширди.

Маркос Алонсо - 9 миллион евродан 7 миллион еврога тушди

Маркоснинг нархининг тушишига асосий сабаб ёш билан боғлиқ бўлса керак. Ҳар ҳолда 32 ёшли чап қанот ҳимоячиси каталонияликлар сафига келиб қўшилганидан сўнг марказий ҳимояда ҳам қанот ҳимоясида ҳам ўйнай олишини кўрсатди. Тўғри, у кўпинча захирадан ўйинни бошлайди, аммо фавқулодда вазиятларда майдонга тушиб Тер Штеген қўриқлаётган дарвоза олдидаги хавфларни бартараф этишга тайёр. Transfermarkt порталига 9 миллион евродан 7 миллионга нархи туширилган Алонсо бу мавсумда 27 та ўйинда 3 та гол уришга эришди.

Франк Кессиэ - 35 миллион евродан 28 миллион еврога тушди

Ўтган ёзда "Милан"ни эркин агент мақомида тарк этиб, "Барселона"га ўтган Кессиэ "кўк-анорранглилар"нинг асосий таркибида мунтазам ўрин эгаллай олмаяпти. У асосан "ўт ўчирувчи" вазифасида ҳаракат қилмоқда. Айниқса, Педрининг жароҳати Кессиэга ўзини кўрсатиш учун катта имкониятлар очди. У сўнгги "класико"да "Реал" дарвозасига гол уриб, каталониялик мухлисларга қувонч баҳш этди. Transfermarkt томонидан 28 миллион еврога нархи туширилган (аввал - 35) Кессиэ ёзда молиявий муаммолар сабаб "Барса"ни тарк этиши мумкин.

Роберт Левандовски - 45 миллион евродан 40 миллион еврога тушди

Польшалик форвард мавсум аввалида муҳим голлар киритиб, жамоанинг ғалабаларини таъминлаётган эди. Аммо Жаҳон чемпионатидан сўнг Левандовскида бироқ чарчоқ аломатлари сезилмоқда. У айни вақтда майдонда алдамчи тўққизлик позициясида шерикларига гол уриш учун имкониятлар яратиб бериш билан банд. 34 ёшли ҳужумчининг янги нархи 5 миллион еврога арзонлаб, 40 миллионни кўрсатмоқда.

Ансу Фати - 50 миллион евродан 35 миллион еврога тушди

Каталониялик мухлислар учун Мессининг вориси бўлишга умид учқунларини ёққан Фати бугунги кунда захира ўриндиғининг асосий футболчиларидан бири ҳисобланади. У кетма-кет жароҳатлар сабаб бироз тушкунликка тушиб қолди ва бу ўз-ўзидан унинг ўйини ва статистикасига ҳам таъсир қилди. 20 ёшли Ансу бу мавсумда 38та ўйинда 6 та гол уриб, 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt унинг нархини нақ 15 миллионга пастлатиб, 35 миллион евро қилиб белгилади.

Ферран Торрес - 35 миллион евродан 30 миллион еврога тушди

"Манчестер Сити"дан 55 миллион еврога сотиб олинган Ферран бу нархни тўлиқ оқлади дейиш мушкул. У ҳам ҳозирда асосий таркибда мунтазам ўйин амалиётига эга эмас, Дембеле жароҳат олганига қарамай у рақобатда Рафиньяга ютқазмоқда. Бу эса кутилганидек испан вингерининг нархининг пастлашига сабаб бўлди. Ҳозирда Ферран 30 миллион еврога баҳоланган (аввалги нарх - 35 миллион евро).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:50, 24.03.2023. Ўқилди: 2826 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик