Бугун 17 июль, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 Динамо 15 29
4 Бунёдкор 15 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф
15-тур Нефтчи 2-0 Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 17.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Бодрум".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/16 финала. "Понферрадина" - "Реал Сосьедад".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Кубок Италии. 1/16 финала. "Монца" - "Брешиа".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Галатасарай".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      15:30 Новости футбола.
      15:35 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Хатайспор".
      17:35 Новости футбола.
      17:40 Кубок Испании. 1/16 финала. "Эльче" - "Лас-Пальмас".
      19:40 Новости футбола.
      19:45 Кубок Италии. 1/16 финала. "Дженоа" - "Сампдория".
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Бодрум".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Кубок Испании. 1/16 финала. "Понферрадина" - "Реал Сосьедад".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Кубок Италии. 1/16 финала. "Монца" - "Брешиа".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Галатасарай".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 17.07.2025

      05:05 Гольф. Кубок Лиги Ставок. Этап в Москве.
      07:15 "Страна спортивная".
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 4 в Гамбурге, Германия. Смешанная эстафета.
      09:45 Д/ф "Джеррард. Прирождённый лидер".
      10:50 Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве.
      12:25 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 10 в Монако.
      14:40 "Что за спорт?". "Экстрим".
      15:10 Д/с "Век нашего спорта".
      15:40 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 4 в Мадриде, Испания. Классический лук. Личное первенство.
      17:50 Автоспорт. Ралли-рейд "Шёлковый путь".
      18:10 LIVE Летняя Универсиада 2025. Прыжки в воду. Микст. Трамплин 3 м. Финал. Прямая трансляция.
      19:10 "Спорт, который есть". "Кануполо".
      19:30 "Вопреки всему".
      19:55 LIVE Борьба. Международный турнир в Венгрии. Прямая трансляция.
      23:30 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Автоспорт. Ралли-рейд "Шёлковый путь".
      01:25 "Формула-1. Гаснут огни".
      01:55 Д/с "Век нашего спорта".
      02:25 Летняя Универсиада 2025. Плавание.
      04:10 "Страна спортивная".
      04:25 LIVE Плавание на открытой воде. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. 5 км. Прямая трансляция.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 17.07.2025

      06:55 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 4 в Гамбурге, Германия. Смешанная эстафета.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Век нашего спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Автоспорт. Ралли-рейд "Шёлковый путь".
      11:25 "Культовые".
      12:30 Смешанные единоборства. UFC 313 в Лас-Вегасе, США. Джастин Гейджи против Рафаэля Физиева.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 3 на автодроме "Нижегородское кольцо".
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:10 LIVE Летняя Универсиада 2025. Прыжки в воду. Микст. Трамплин 3 м. Прямая трансляция.
      19:10 "Камчатка. Необыкновенные истории на краю земли".
      20:15 Смешанные единоборства. UFC 300 в Лас-Вегасе, США. Предварительный кард. Джэлин Тёрнер против Ренато Мойкано.
      21:55 LIVE Летняя Универсиада 2025. Плавание. Прямая трансляция.
      23:30 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Профессиональный бокс. Никита Цзю против Коэна Мазудье. Бой за вакантные титулы IBF Australia и WBO Inter-Continental в 1-м среднем весе.
      02:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 "Культовые".
      03:55 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 4 в Мадриде, Испания. Классический лук. Личное первенство.
      04:25 LIVE Плавание на открытой воде. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. 5 км. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 17.07.2025

      07:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2.
      09:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 11. Тулуза - Тулуза.
      11:30 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Имолы" в Италии. Лучшие моменты.
      13:30 Парусный спорт. Гран-при. Тележурнал "Гонка на грани".
      14:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Паль-Аринсале, Андорра. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      15:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 11. Тулуза - Тулуза.
      16:00 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 12. Ош - Отакам. Прямая трансляция.
      21:15 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Паль-Аринсале, Андорра. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      21:55 LIVE Летняя Универсиада 2025. Плавание. День 1. Прямая трансляция.
      23:45 Снукер. Players Tour Championship. Финальный турнир в Манчестере, Великобритания. Финал.
      01:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 12. Ош - Отакам.
      03:00 Снукер. Всемирный гран-при в Гонконге. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 12. Ош - Отакам.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Андреа Аньелли: «УЕФА монополияси – клублар келажагига тўсиқ...»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Италия «А» Серияси
Рукн: Интервьюлар
A A A

Андреа Аньелли ўтган йилнинг ноябрь ойи охирида юзага келган молиявий айбловларга боғлиқ можаро ортидан «Ювентус» президенти лавозимидан кетди.

 Бу ҳолат италиялик функционернинг Европа Суперлигаси лойиҳасини янада кучли тарғиб қилишига тўсқинлик қилмаяпти. Аньелли жумладан, яқинда Нидерландиянинг De Teleg-raaf нашрига берган интервьюсида ҳаммасини батафсил тушунтиришга уринди: Суперлига Европа футболига нима учун керак, унинг ташкилотчилари УЕФА ва ФИФА­га нега фаоллик билан қарши чиқишмоқда? Умуман, италия­лик функцио­-нер ушбу ҳаракат қайта бошлангани эълон қилинганидан буён спорт журналистлари билан тез-тез мулоқотга киришяпти.

- Суперлига ташкилотчилари УЕФАни футболда монополия ўрнатганликда айб­-лашмоқда. Буни қандай тушуниш керак?

- Чиндан ҳам, шундай. Европа клубларнинг молиявий барқарор келажаги учун ҳам УЕФА монополиясига чек қўйиш зарур. Еврокубокларда қатнашмаслик фожиавий келажакка олиб келмайди. Бу - қитъанинг ҳар бир клубига тегишли гап. Шунинг учун ҳам шахсан мен Европа миқёсидаги мусобақаларда лига тизимини яратиш ғоясини тўла қўллаб-қувватлайман. Бинобарин, бунда ҳар бир иштирокчи ҳам молия, ҳам спорт нуқтаи назаридан бирдек кенг имкониятларга эга бўлади. Мисол сифатида «Аякс»ни олайлик. Амстердам клуби 2019 йили ўз миллий чемпионатида ғалаба қозонди, Чемпионлар Лигасида эса ярим финалгача борди, лекин шундан атиги 1-2 ой ўтгач, асосий еврокубок саралашидаёқ курашни тўхтатиши ҳеч гап эмасди. Клублар сиёсатини бундай мавҳум тарз­да режалаштириш мумкин эмас асло.

- Ўзи 4 йил олдин УЕФА президенти Александер Чеферин билан бирга Европа мусобақаларини ислоҳ қилиш ҳаракатига тушгандинглар. Аммо кейинчалик УЕФА негадир орқага қадам ташлади...

- Аслида Александер худди биз каби ислоҳотларга тайёр эди. Шунингдек, Европа клублар ассоциациясининг илғор аъзолари билан янги формат бўйича келишувга эришилди. Бироқ йирик чемпионатлар воситачилари, элит лигалар раҳбарлари ва баъзи миллий федерациялар вакиллари янги форматни таҳдид ўрнида кўришди. Оқибатда Чеферин ҳам ислоҳотлардан бош тортишга мажбур бўлди. Қайтараман, деярли барча клублар еврокубоклар тизимини янгилаш ғоясини қўллаб-қувватлаганди. УЕФА бу йўналишда ҳаракатни тўхтатгач, Европа клублар ассоциацияси билан янги турнирларни йўлга қўйиш варианти юзага келди. Лойиҳа амалга ошадими ёки йўқ - бу энди Европа суди ҳукмига боғлиқ. Шу ўринда савол туғилади: УЕФА ичида бўлганимда, нега тизимни ўзгартиришга ҳаракат қилмадим? Чунки бу каби ички урушда ғалаба қозониш имконияти йўқлигини теран англагандим. Ҳаттоки, мавжуд тизим «Аякс», «Андерлехт», «Селтик», «Бенфика», «Панатинаикос», «Црвена Звезда» каби клубларга ҳеч қандай келажакни кафолатламаслиги аниқ-равшан бўлсада, тарафдорлар топиш мушкул эди.

- Футболда аниқ башорат қилиш тобора осонлашмоқда, Англия клублари ва қолганлар ўртасидаги тафовут эса фақат катталашиб бормоқда, айниқса, молиявий қудрат нуқтаи назаридан...

- Ҳа, гап фақат молиявий барқарорликдагина эмас. Ҳозирда аксарият миллий ва халқаро турнирлар ғолибларини олдиндан айтиш муаммо туғдирмаяпти. Барчаси асосан клубларнинг ички бозорга боғлиқ даромади миқдорида катта фарқ борлиги туфайли. Мана, Англия футболи бу борада ҳаммадан анча ўзиб кетди. Шунинг учун еврокубокларнинг сўнгги бос­қичларида АПЛнинг кўплаб вакилларини кўриш оддий ҳолатга айланиб қолди. Англия клублари ортида эса Испаниянинг икки гиганти, «ПСЖ» ва «Бавария»дек тарихан кучли жамоаларни ўз ичига олган кичик бир гуруҳ бор. Қисқаси, Суперлига жуда зарур, агар футбол шу ҳолатида қолаверса, одамлар ундан секин-аста юз ўгиришади. Дейлик, «Аякс», «Фейеноорд» ва ПСВ клубларида еврокубоклар шоҳсупасига кўтарилиш имконияти йўқ экан, мухлислар фақат Нидерландия ички мусобақаларини кузатишадими? Бир неча дивизионни ўз ичига оладиган, юқорига кўтарилиш ва пастга тушиш схемаси аниқ бўлган янги Лига ғояси айнан шу каби мисоллар таъсирида туғилган. Оддий айтганда, клублар учун тенг шароитлар зарур. Биз бутун Европа футболи, камида 60-80та клуб келажагини ўйлашимиз керак. Футбол соҳасида 13 йиллик тажрибага эгаман ва ҳаммаси қандай ишлашини яхши биламан. Шунга асосан ғояларни тўпладик ва адолатли яхлит лига яратиш вақти келганини таъкидлаймиз. Агар мавжуд тизим сақланиб қолса, Англия клублари ва қолганлар ўртасидаги тафовут янада катталашиб бораверади. Хуллас, спорт демократияси учун енг шимариб ҳаракат қилмасак бўлмайди.

- Агар Европа суди охир-оқибат, УЕФА фойдасига қарор чиқарса, футбол иқтисодиётнинг бир қисми эмас, балки тўп тепиладиган оддий ўйин бўлиб қолади. Шундайми?

- Европанинг кўплаб клублари футбол манзарасини ўзгартириш ғоясини ёқлайди, бунга аминман, чунки уларнинг вакиллари билан гаплашдим. Аммо шуниси борки, қайсидир клуб биз билан алоқа ўрнатса ва ғоямизни ошкора маъқулласа ёки қўллаб-қувватласа, УЕФА уни дарҳол жазога тортади. Умуман, энг яхши ва ҳалол моделни очиқчасига ҳимоя қиладиган клубни қўллаб-қувватлайдиган кучнинг ўзи йўқ. Қуйидан ташаббус бор, кўплаб жамоалар янги турнирларга мойил, аммо... Шунингдек, жамоалардан ташқари, футболчилар, мухлислар, трансляция гуруҳлари, тижорат ҳамкорлари ва сармоядорлардан ҳам талаб тушмоқда. Фақат УЕФА ўрнатган монополия бу борада очиқ гапиришга йўл қўймайди. Энг ёмони, УЕФА ҳар қандай ўзгаришларни тўхтатиб қолиш қудратига эга. Энди умидимиз Европа судидан. Яқин орада бу масала юзасидан якуний қарор эълон қилиниши керак. Қизиқ, судда УЕФАнинг Европа эркин бозоридаги футбол турнирларига боғлиқ монополияси тасдиқланадими? Агар суд ҳаммасини аввалгидек қолдирса, бу футболни йиллик айланмаси 50 миллиард еврога тенг ва 700 минг иш ўрнига эга саноат эмас, балки кўнгилочар ўйин сифатида тан олингани ҳисобланади. Яъни футбол иқтисодиётнинг бир қисми эканлиги рад этилади. Бу ерда бошқа гап ортиқча…

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 15:00, 29.03.2023. Ўқилди: 1441 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.