Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 05.07.2025 06:00
      • Палмейрас
      • 1:2
      • Челси
      • 05.07.2025 21:00
      • ПСЖ
      • 2:0
      • Бавария
      • 06.07.2025 01:00
      • Реал Мадрид
      • 3:2
      • Боруссия Д
  • Суперлига
      • 05.07.2025 20:00
      • Андижон
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 05.07.2025 20:00
      • Машъал
      • 0:1
      • ОКМК
      • 06.07.2025 20:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 06.07.2025 20:00
      • Динамо
      • -:-
      • Насаф
      • 07.07.2025 20:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Хоразм

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 14 28
3 Бунёдкор 15 27
4 Нефтчи 14 27
5 ОКМК 15 27
6 Навбаҳор 14 26
7 Пахтакор 14 23
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 14 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

06/07 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
06/07 20:00 Динамо - Насаф
07/07 20:00 Нефтчи - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛнинг энг кўп хет-трикка эга бўлган футболчилари: Агуэро, Кейн, Анри...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Рекордлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Англия Премьер-лигаси узоқ йиллардан бери кўплаб дунё таниган юлдуз футболчиларга макон бўлиб келмоқда. Уларнинг айримлари кўплаб хет-трик голлар эгаси ҳисобланади. Масалан, бу мавсумни олсак. Эрлинг Холанд деб аталмиш "махлуқ", Алан Ширернинг ягона мавсумда қайд этган 5 та хет-трикли рекордини янгилашга яқин турибди. У илк мавсумидаёқ 4 та хет-трикка эришди.

Умуман олиб қараганда, "Ньюкасл"нинг собиқ ҳужумчисида 11 та АПЛ хет-триги мавжуд ва бу борада Ширер яқин-яқингача рекордчи ҳисобланарди. У 1995-96 йилги мавсумда "Блэкберн" сафида 5 та хет-трик қайд этиб, жами 31 та голга муаллифлик қилган. Шунга қарамай, Ширер ўз ўрнини Серхио Агуэрога бўшатиб беришга мажбур бўлган. Аргентиналик ҳужумчи АПЛдаги фаолияти давомида жами 12 та хет-трик қайд этади. У "Манчестер Сити"нинг энг яхши тўпураридан бирига айланган. Агуэро "шаҳарликлар" сафида жами 260 та голга муаллифлик қилди. Бу эса клуб тарихидаги энг яхши кўрсаткич саналади. Ҳужумчининг 12 та хет-тригининг учтаси "Арсенал" ва "Челси"га қарши киритилгани ҳам эътиборга молик натижадир. Агуэро ҳақида Пеп Гвардиола шундай фикрлар билдириб ўтганди:

"Серхио алмаштириб бўлмас футболчи эди. Негаки, бир клубда 360 дан ортиқ ўйин ўтказиб, 250 дан ортиқ гол уриш ҳамманинг ҳам қўлидан келмайди. Шундай экан, Агуэро - тирик афсона. У клубдаги энг яхшиси ва асрлар давомида шундай бўлиб қолади. Балки майдонда у алмаштирилгандир. Аммо Агуэро номи бизнинг, мухлисларнинг, у билан ишлаган мураббий ва футболчиларнинг қалбида ўзгармас бўлиб қолаверади".
Рўйхатнинг яна бир вакили Харри Кейн саналади. "Тоттенхэм" ҳужумчиси ўз номига ҳозирга қадар 8 та хет-трик ёздириб қўя олган. Шунингдек, у Алан Ширернинг АПЛ рекордига энг яқин футболчи саналади. Кейн 260 талик довонга етиши учун 56 та гол керак.

Тьерри Анри ва Майкл Оуэн каби номлар ҳам 8 тадан хет-трикка эга. Улар АПЛнинг энг яхши тўпурарлари сафида, кучли ўнликка киради. Уэйн Рунида эса юқоридаги номларга қараганда 1 та кам. Аммо Руни фаолияти ўта ёрқин эди. Унинг энг машҳур хет-триги 2011 йилда "Арсенал"га қарши ўйинда киритилган (8-2). Хуллас, номлар жуда ҳам кўп. Қисқа ва аниқ қилиш учун биз 14 та АПЛ ўйинчилари номини жамладик. Уларнинг ҳар бири 1992 йилдан бери кўплаб хет-трикларга муаллифлик қилган.

1. Серхио Агуэро – 12 та
2. Алан Ширер – 11 та
3. Робби Фаулер – 9 та
4. Харри Кейн – 8 та
5. Майкл Оуэн – 8 та
6. Тьерри Анри – 8 та
7. Уэйн Руни – 7 та
8. Луис Суарес – 6 та
9. Робин ван Перси – 5 та
10. Энди Коул – 5 та
11. Димитр Бербатов – 5 та
12. Рахим Стерлинг – 5 та
13. Руд ван Нистелрой – 5 та
14. Иан Райт – 5 та.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 21:47, 30.03.2023. Ўқилди: 1999 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.