Бугун 16 май, 2026 йил, шанба.

      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • 2:0
      • Реал Овьедо
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Алавес
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • 4:2
      • Ливерпуль
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Вест Хэм
  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • -:-
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • -:-
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • -:-
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • -:-
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • -:-
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Кремонезе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 36 80
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 36 45
9 Райо Вальекано 36 44
10 Атлетик Бильбао 36 44
11 Севилья 36 43
12 Валенсия 36 43
13 Осасуна 36 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Жирона 36 40
17 Эльче 36 39
18 Мальорка 36 39
19 Леванте 36 39
20 Реал Овьедо 36 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка
36-тур Валенсия 1-1 Райо Вальекано
36-тур Жирона 1-1 Реал Сосьедад
36-тур Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
18/05 00:15 Барселона - Бетис

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Дани Себальос: «Шартномани узайтиришни хоҳлайман, албатта бунга лойиқ кўришса»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Universo Valdano дастури меҳмони бўлган Дани Себальос Мадриддаги ҳозирги ҳолати ва келажакдаги режалари ҳақида гапирди.

Унинг айтишича, бор эътиборини шартнома бўйича қолган уч ойига қаратиши ва ўзининг энг яхши версиясини кўрсатиши кераклигини аниқ билади.

Келажаги ҳақида:

- Мен футбол ўйнашни ва майдондаги даражам бўйича баҳолашларини хоҳлайман. Агар бунга лойиқ бўлмасам шартномани узайтиришни, аксинча бўлса, бошқа клубга ўтишни хоҳламайман. Ҳозирча бор эътиборимни амалдаги шартномам бўйича қолган уч ойимга қаратмоқчиман. Мавсум тугагач эса гаплашишим керак бўлганлар билан суҳбатлашаман ва агентим ҳамда оилам билан йиғилишиб, мен учун энг яхшисига қарор қиламиз, албатта.

Энг яхши лаҳзалар ҳақида:

- «Реал» сафига жуда ёш қўшилиш - бу бутунлай ўзгача. Бундай клубга келганингизда сиз қаерга кирганингизни ва ўйинингизга қандай талаблар борлигини тезда тушунасиз. Яқиндагина мукаммал ёшга кирдим. Ва айнан шу давр бутун спорт фаолиятимдаги энг яхши онларимдир.

Туғилиб ўсган жойи ҳақида:

- Утрера (Севилья провинцияси таркибидаги муниципалитет - PS) ўз изини қолдирган кўплаб ажойиб футболчиларга эга. Бир сўз билан айтадиган бўлсак, Утрера - Андалусия футбол бешигидир. Керакли тажрибага кўчада эришасиз, яъни безорилик ва доноликка... машғулотларда эришолмайдиган нарсаларни ўрганасиз.

«Бетис» ҳақида:

- «Бетис»га ўтишим фаолиятимдаги энг яхши воқеа бўлди. «Вильямарин»да ўйнаш қандайдир ўзгача эди. «Бетис»да ўйнаш мен учун энг катта нарса эди: жуда ёқимли тажриба бўлди. Кийиниш хонасида ҳам ажойиб муҳит ҳукмрон. Адан менинг отамдек эди. Бир пайтлар асосий жамоа билан машқ қилишни хоҳламай қолгандим, чунки менга қўпол муносабатда бўлишганди.

Тўпсиз ҳаракатдаги фидойилик ҳақида:

- Агар чиндан ҳам пул ишлашни истасангиз, фидойи бўлишингиз шарт. Тўртта зарба ва голли узатма қилиш етарли эмас. Майдон марказидан ҳимоя ҳудудига қадар ишлаш керак. Мана, ўйинчи қаерда муҳим аҳамият касб этади. Буни менга Пепе Мель (Хосе Мель Перес - «Бетис» мураббийи (2010-2016) - PS) айтган ва бу хотирамда сақланиб қолди.

Солидар ўйин ҳақида:

- Мен Винисиус ёки Бенземанинг орқасидан югуришни яхши кўраман. Ўйинларда натижа олиб келадиган футболчилар айнан улардир. Сиз эса буни тушунишингиз ва уларга ёрдам беришингиз керак.

Луис де ла Фуэнте ҳақида:

- Луис де ла Фуэнте терма жамоа бош мураббийи бўлишга лойиқдир. Ҳозир у ўз ишини яхши бажаришини кўрсатиш имкониятига эга. Унинг қўл остида совринлар ютишимизга юз фоиз аминман. У барча ёш испан футболчиларини билади ва тажриба билан истеъдодни бирлаштириши мумкин. Бу эса келажакдаги қийинчиликлар олдида бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин.

Флорентино Перес ҳақида:

- Флорентино менга «Реал Мадрид» ярим ҳимоясининг келажаги эканлигимни айтди. Қайтишимга ишонтирган айнан у эди. Биринчи машғулотлардаёқ тўп билан ўйнаш тезлигим ҳисобига ўзимни яхши ўйинчи, деб билдим. Тўпга эгалик қилишда жуда абгор ҳолатда эдим, жуда қийналардим. Кейин, аввалига кўпроқ ўйлашим кераклигини англадим. Қийин эди, лекин профессионал ўйинчидан элита даражасигача кўтарилиш учун катта қадам ташлаш кераклигини тушуниб етдим.

Зидан билан зиддият ҳақида:

- Вақт ўтиши билан Зиданни тушуна оламан. Қаршимда Лука (Модрич) ва Тони (Кроос) каби футболчилар бор эди. Мен хато қилдим, чунки умидсизлик гирдобида эдим. Шундай бўлса-да, ҳар доим боримни беришга ҳаракат қилдим, лекин ўйнамаётган бўлсангиз бу қийин.

Англиядаги фаолияти ҳақида:

- Премьер-лига - ўта қўпол чемпионат. Ҳар бир ўйинда ўйинчилар катта босимга дуч келишади. Ритмга киришим учун бироз вақт керак бўлди. Аммо бу чемпионат сизни анча яхши ўйинчига айлантиради. Премьер-лигада ўтказилган давр фаолиятимда асосий босқичга айланди.

Артета ҳақида:

- Артета дунёнинг энг яхши уч мураббийидан бири бўлиш учун ҳамма нарсага эга. Унинг қўл остида янги нарсаларни ўргандим. У ўйинларда нима бўлишини олдиндан билади. Унинг қўл остида бошимдан кечирганларимни бошқа жойда кўришим даргумон. Микель ўйинчига нима кераклигини билади ва у мен учун дунёдаги энг яхшиларидан биридир.

Терма жамоадаги воқеа ҳақида:

- Тўпиғимдаги оғриқни яшириш учун дорилардан фойдаландим. Финалдан бир кун олдин машқ қилишга ҳаракат қилиб кўрдим, аммо оғриқ йўқолмади. Мадридга келганимда эса шифокор агар ўйнасам, фаолиятим хавф остида қолиши мумкинлигини айтишди. Терма жамоага чақирилдим, лекин вазифлари бўлишига қарамай, менга қарши бўлган нарсалар ҳақида айтишмади. Жароҳатимга ечим топа олмадим, суяк шишиши бор эди... Қатардаги мундиалдан кейин ҳам тўпиғимда ҳеч қандай енгиллик сезмадим.

«Бернабеу» билан уйғунлик ҳақида:

- Энг муҳими, мухлисларингиз томонидан тан олинишингиздир. «Реал Мадрид» мухлислари меҳрини қозониш бир кечада содир бўлмайди. Жамоадошлар, мураббийлар штаби ишончи... сизни каттароқ қарорлар қабул қилишга ва олдингидай ўйинчи бўлиб қолишингизга мажбур қилади.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 11:11, 31.03.2023. Ўқилди: 1243 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик