Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳамма гап пулдами?

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Қуйидаги мақоламизда ўтган ҳафта Ўзбекистонда, Россияда ва Испанияда бўлиб ўтган учта ўйин ҳақида фикр билдирамиз. Чунки уларнинг ўзига хос ўхшаш томонлари бор.

«Олмалиқ» – «Бунёдкор» 2:1
«Олмалиқ» Олий Лига тарихида биринчи марта «Бунёдкор»ни мағлубиятга учратди. Ҳужумчи Зафар Полвонов томонидан урилган иккита голга амалдаги Ўзбекистон чемпиони фақат бир марта жавоб бера олди, холос. Учрашув «Спорт» телеканалида ҳам тўлиқ намойиш этилди. Ҳамма кўрди: «Олмалиқ» «Бунёдкор»га деярли имконият бермади, тўлиқ прессингда ушлаб турди, ҳақли равишда ғалаба қозонди. Ҳатто ўйиндан кейин «Бунёдкор» бош мураббийи Миржалол Қосимов жамоасининг мағлубияти ҳақли эканлигини таъкидлаб, бундай ўйинлар чемпионат савиясининг ўсиши ва терма жамоанинг кучайишига сабаб бўлиши ҳақида фикр билдирди.

«Олмалиқ» – Олий Лиганинг энг камсуқум жамоаларидан бири. Игорь Шквирин шогирдлари мусобақа жадвалида 25 очко билан 7-ўринни эгаллаб туришибди, бироқ харажат борасида бу жамоа энг охирги ўринлардан бирини эгаллайди. Жамоа Олий Лигага чиққанига беш йил тўлиб қолди, бироқ ҳали бирор марта ҳам Туркия ёки БААда йиғин ўтказмаган. Ўзининг етакчи футболчиларини сотган, бошқа жамоаларга текинга қўйиб юборган бўлиши мумкин, бироқ Ривалдо, ҳеч бўлмаса Дэвид Карни даражасида шов-шувли бирор трансферни ҳам амалга оширмаган.

«Бунёдкор»-чи? У нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон миқёсида сўнгги беш йилликнинг энг серҳаражат жамоаларидан бири ҳисобланади. Тасдиқланмаган миш-мишларга кўра, Сколари ўз даврида ҳақиқатан ҳам жаҳоннинг энг кўп ойлик оладиган мураббийи эди, Ривалдо эса «Барселона» ва «Милан»да ўйнаган вақтларида ҳам «Бунёдкор»дагичалик пул ишлаб топмаган. Сколари ва Ривалдолар даври тугаганидан сўнг ҳам «Бунёдкор» камида Ўзбекистон даражасида энг катта харажат қиладиган клуб сифатида қолмоқда: мавсум бошида камида иккита хориж йиғини, камида учта хорижлик легионер билан қиммат шартномалар, Ўзбекистон миқёсидаги футболчиларга тўланадиган энг катта маошлар...


Ҳамма гап пулдами?
«Зенит» – «Терек» 0:2
Ақлдан озган «Зенит» ўз майдонида қандайдир Чеченистоннинг қандайдир «Терек» деган жамоаси дарвозасига бирор марта ҳам гол ура олмасдан, ўз дарвозасидан иккита гол ўтказиб юбориб, кўпчиликни ҳайратга солди. «Зенит»га ҳатто 100 миллион долларга сотиб олган Халк ва Витцель каби футболчилар ҳам ёрдам бера олишмади. Улар фақат захира ўриндиғида сентябрнинг бошиданоқ музлаб ўтириш билан ёдда қолишди, холос.

Бу вақтда эса «Терек»нинг бир миллион долларга сотиб олган футболчиси ўз номини таблога ёздириб қўйганди. 100 миллионлик футболчилардан бири ҳали битта ўйинда тўлиқ ўйнамасдан жароҳат олиб бўлди, «Терек» эса Россиянинг энг бой, энг машҳур, энг аёвсиз жамоасини унинг уйида 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, бутун Россия чемпионатида бир чечен клуби пешқадам бўлиб туришини таъминлади.

Хўш, ҳамма гап пулдами?
«Севилья» – «Реал М» 1:0
«Севилья»га қарши ўйиндан кейин «Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо: «Менда ҳозир жамоа йўқ», деб юборди. «Реал» – жаҳоннинг энг бой клуби, жаҳоннинг энг бой ва энг қиммат футболчилари ҳам айнан шу клубда ўйнайди, бироқ бу ерда ҳозир жамоа йўқ.

«Севилья» деган жамоа «Реал»дан ўн, балки йигирма карра қашшоқроқ, бироқ унда «Реал»никидан кучлироқ ва ҳақиқийроқ жамоа бор. Ҳар ҳолда, шу ҳақиқат ўтган ҳафта исботланди.

Биз эса яна ўша саволни қайтарамиз: ҳамма гап пулдами?
Йўқ, албатта. Пулда эмас. Ҳамма гап пулда бўлганида эса Абрамовичнинг «Челси»си Европа Чемпионлар Лигасида чемпион бўлишни 8 йил кутмасди. Агар ҳамма гап пулда бўлганида эди «Бунёдкор» 2008 йилдаёқ, жуда бўлмаса 2009 йилда Осиё Чемпионлар Лигасида чемпион бўлиб улгурарди. «Пул билан битмаган ишни катта пул билан битириш мумкин», деган гап эса адолат умуман йўқ жойларда ишлайди, холос.

Шунчаки, озгина одам бўлиш, озгина ҳаракат қилиш керак. Шунда «Олмалиқ», «Терек» ёки «Севилья»нинг кўрсатган натижасидан ҳайрон қолмаса ҳам бўлади. Ёки сиз бошқача фикрдамисиз?

Манба: www.muloqot.uz
Киритилди: 17:25, 18.09.2012. Ўқилди: 4799 марта. Фикрлар: 12 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик