Бугун 28 октябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 26 57
2 Насаф 26 57
3 Пахтакор 26 52
4 Динамо 25 47
5 Бунёдкор 26 46
6 ОКМК 26 41
7 Навбаҳор 26 37
8 Қизилқум 26 32
9 Сўғдиёна 26 31
10 Қўқон-1912 26 29
11 Сурхон 26 28
12 Андижон 25 28
13 Бухоро 26 24
14 Хоразм 26 24
15 Машъал 26 23
16 Шўртан 26 12

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Хоразм 0-1 Пахтакор
26-тур Бухоро 2-0 Сўғдиёна
26-тур Қизилқум 2-0 Динамо
26-тур Шўртан 0-2 Нефтчи
26-тур Қўқон-1912 2-0 Навбаҳор
26-тур ОКМК 1-1 Насаф
26-тур Бунёдкор 2-1 Машъал
26-тур Сурхон 4-0 Андижон

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

30/10 18:30 Динамо - Хоразм
30/10 18:30 Навбаҳор - Насаф
31/10 18:30 Шўртан - ОКМК
01/11 17:00 Андижон - Бухоро
02/11 15:00 Нефтчи - Сурхон
02/11 15:00 Машъал - Қўқон-1912
02/11 17:15 Сўғдиёна - Қизилқум
03/11 18:30 Пахтакор - Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 7769 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳа, бу – ўша Рамуш!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

ЖЧ-2022да «хет-трик» қайд этиш асносида бир чақнаган Португалия миллий жамоаси ҳужумчиси Гонсалу Рамуш яна баралла «бақирди»:

«Брюгге»га қарши кечган ЧЛ 1/8 финали жавоб ўйинида «Гол+пас» тизими бўйича 3 очко. Муҳими, «Бенфика» 5:1 ҳисобида устун келиб, чорак финалга йўл очди. Умуман, еврофутболнинг энг истиқболли ҳужумчиларидан бири сифатида эътироф этилаётган Рамушнинг жаҳон чемпио­натидан кейинги ишлари қандай?

Ҳа, «Бенфика» Бельгия «Брюгге»сини бутунлай тор-мор этди (икки ўйиннинг умумий ҳисоби - 7:1). Португалия­ликлар ўз майдонларида биринчи бўлимнинг ўзида чорак финал масаласини ҳал қилишди: 2та голдан сўнг умумий натижа 4:0га етди («Бенфика» биринчи учрашувда 2та жавобсиз гол эвазига ғалаба қозонганди). «Эштадиу да Луж» стадионидаги дастлабки 2та голда ҳам ЖЧ-2022да кимсан Криштиану Роналду ўрнини эгаллаб, дарҳол «хет-трик» расмийлаштирган Гонсалу Рамуш бевосита иштирок этди. У аввалига жарима майдони ичида қулай вазиятга кириб борган Рафа Сильвани тўп билан таъминлаб, гол ҳаммуаллифига айланди. Танаффусга чиқиш олдидан эса ўзи икки рақибига иш қолдирмаган ҳолда, дарвозани нишонга олди. Такрорий лавҳада Рамуш бунда ҳаммасини нақадар нафислик билан бажаргани яққолроқ кўринди.

Гонсалу иккинчи бўлимнинг биринчи қисмидаёқ «дубл»ни расмийлаштирди. У бу сафар чиройли узатмадан сўнг дарвозабон Симон Миньолега умуман имконият қолдирмади. Рамуш «Бенфика»нинг штатли пенальтичиси бўлганида, «хет-трик»ка ҳам эришармиди? Ҳар ҳолда, лиссабонликлар 71-дақиқада 11 метрлик жарима тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди ва бундан Жоау Мариу унумли фойдаланди. Қаранг, Энцо Фернандес ва Дарвин Нуньес трансферидан чамаси 200 миллион евро топган «Бенфика» йўқотишларга қарамай, қаторасига иккинчи марта ЧЛ 1|4 финалига чиқди. Яна ўта чиройли тарзда.

Рамуш ҳамон Европанинг энг яхши ёш ҳужумчилари қаторида. Буни статистик кўрсаткичлари ҳам тасдиқлаб турибди. ЧЛдаги «дубль» португалиялик йигит учун жуда муҳим. Зеро, «Бенфика»нинг ёш ҳужумчиси бунга қадар турнирнинг жорий мавсуми асосий қисмида 1тагина гол урганди - гуруҳ бос­қичида «Маккаби» Т-А. дарвозасига. Гонcалу шунинг баробарида ЧЛ саралаш ўйинларида ўз ҳисобига нақ 4та гол ёзиб қўйганди. Асосий факт: Рамуш ЧЛ «плей-офф» босқичи 1та ўйинида 3та голда қатнашган иккинчи ёш футболчига айланди. У «Брюгге» билан жавоб баҳси вақти 21 ёшу 260 кунлик эди. Фақат Эрлинг Холанд нисбатан ёшроқ пайти шундай натижа қайд этганди (2021 йили «Севилья»га қарши ўйинда). Умуман, «Брюгге»га «тортиқ» этилган «дубль» билан Рамушнинг жорий мавсумдаги самарали ҳаракатлари сони 32тага етди: 23та гол ва 9та ассист. 22 ёшгача бўлган футболчиларга қарасак, Рамуш бу борада етакчи. Ҳаттоки, Жамол Мусиала ҳам, Букайо Сака ҳам португалдан ортда.

Хўш, ЖЧдан кейин Рамушнинг ишлари қандай ривожланди? Биринчидан, у шахсий агентини алмаштирди, иккинчидан, «Бенфика»да қолди (ҳозирча), учинчидан маҳсулдорликни меъёрида ушлаб турибди. Табиийки, мундиалда қайд этилган «хет-трик»дан сўнг Европанинг топ-клублари ёш ҳужумчига эътибор қаратишди. Лекин «Бенфика» қишда уни қўйиб юбормаслигини дарҳол маълум қилди. Ўз навбатида, Гонсалунинг ўзи ҳам клубдоши Энцодан фарқли ўлароқ, кетишга рухсат сўрамади. Январь ойида эса Рамуш клуби эмас, шахсий агентини алмаштирди. Аниқроғи, ўз ишининг устаси саналган Жорже Мендеш мижозига айланди. Асосийси, Гонсалу барқарор равишда гол уришни давом эттирди. Рақамларда айтсак, Рамуш «Брюгге» билан ўйинга қадар Португалия чемпионатининг охирги 7та турида 6та гол урганди (жумладан, «Спортинг»­га қарши асосий тўқнашувлардан бирида «дубль»). Тўғри, «Бенфика» Португалия кубогида «Брага»га ютқазиб, курашдан чиқиб кетди, чемпионатда эса ишонч билан пеш­қадамлик қилмоқда, Рамушнинг ўзи Примеронинг энг яхши тўпурари бўлишга яққол даъвогар.

Гонсалу Рамуш ва «Бенфика» ўртасидаги шартнома 2026 йилгача мўлжалланган. Унда кўрсатилган товон пули - 120 миллион евро. Португалияда клуб ёзда келишувга мойилроқ бўлишини тахмин қилишмоқда. Ҳозирда истиқболли ҳужумчига реал даъвогарлар қаторида «МЮ» ва «Бавария» тилга олинмоқда.

И.ЮСУФЖОНОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:30, 03.04.2023. Ўқилди: 2512 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Насаф Драган Черан 8
9 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
10 Бунёдкор Имеда Ашортиа 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.