Бугун 17 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 17.04.2026 18:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 17.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Бухоро
      • 17.04.2026 20:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Қизилқум
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Динамо
  • «A» Серия
      • 17.04.2026 21:30
      • Сассуоло
      • -:-
      • Комо
      • 17.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Кальяри
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед

Субименди: «Арсенал»нинг ҳозирги ҳолатига мавсум бошидаёқ рози бўлардик» [0]

Истеъдодлар фабрикасига киритилган сармоя — Лионель Месси Каталония клубини сотиб олди [0]

Собиқ ҳакам: «Реал»нинг «Бавария»га урган иккита голи бекор қилиниши керак эди» [0]

Гюлер, Ферран, Упамекано — Чемпионлар лигаси ҳафта рамзий терма жамоасида [0]

Росеньор: «Кэррикнинг «Манчестер Юнайтед»даги муваффақиятларидан ҳайратда эмасман» [0]

Росеньор журналистнинг саволидан ажабланди [0]

«Нефтчи» Президент қарорида белгиланган кабеллаштириш дастурини биринчи бўлиб якунлади [0]

Субименди «Реал»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [0]

«Олтин тўп – 2026»: Майкл Олисе кучли учликка кирди, Месси ва Роналдунинг позициялари ўзгарди [0]

Росеньор Энцо Фернандеснинг «МЮ»га қарши ўйинда майдонга тушиши ҳақидаги саволга жавоб берди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Фрэнк Лэмпард даврида дебют қилган "Челси" футболчилари: уларнинг тақдири не кечди?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

"Челси" мураббийи сифатида, Фрэнк Лэмпард қайтадан жамоага таклиф этилди. У жамоадаги биринчи даврида муваффақиятсизликка учраганди. Ўша пайтларда "Челси"га трансфер қилиш борасида тақиқ тушган ва бу жамоани кучайтиришда муаммоларга сабаб бўлаётганди. Шу сабабли Лэмпард камчиликларни клуб академияси футболчилар билан тўлдиришга киришади. Қуйида унинг аввалги даврида катта футболга олиб кирилган ўйинчилар ҳақида сўз боради.

Мейсон Маунт

Фржнк Лэмпард "Дерби Каунти"ни бошқарган пайтида Маунт ўша жамоага ижарага берилганди. Инглиз футболчиси 2018-19 йилги мавсумда 11 та гол ва 6 та ассистга муаллифлик қилади. "Челси"даги тақиқ натижасида асосий жамоага Маунт ҳам киради. Унинг дебют мавсуми ажойиб кечди. Лэмпард жамоаси 2019-20 йилги мавсумни, нисбатан яхши ўтказади. Маунт Томас Тухель даврида ҳам муҳим фигура сифатида кўриниш берганди. 24 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсумда АПЛда 20 та гол урган энг ёш футболчига айланди.

Билли Гилмор

"Рейнжерс"дан 2017 йилда 16 ёшли Гилмор харид қилинган. Ўшанда у академияда тарбиялана бошлайди. Шотландиялик ярим ҳимоячи 2019 йилнинг август ойида "Челси"да дебют қилади. Гилмор, кўп ўтмай, Англия кубогидаги ўйинлари билан ҳаммани эътиборини ўзига торта бошлайди. Уни ҳатто Рой Кин ҳам мақтаганди. Гилмор Евро-2020да ажойиб ўйин кўрсатган ёш футболчилар қаторида жой олади. Шунга қарамай, у 2022 йилнинг ёзида "Брайтон"га 7.5 миллион фунт эвазига сотиб юборилади.

Рис Жеймс

"Уиган"да ижарада ўйнаб юрган пайтлариёқ, Жеймс ўзини яхши томондан намойиш этади. У 2019 йилда Чемпионшипнинг энг яхши футболчиси деб топилганди. Тез орада Жеймс "Челси"га қайтиб, Лэмпард жамоасидан жой олади. Ўзининг илк тўлиқ мавсумида, ҳимоячи 37 баҳсда майдонга тушади. Жеймс "Челси"нинг ЕЧЛда гол урган энг ёш футболчисига айланганди. Лэмпарддан кейин Тухель ҳам уни асосий таркибда ўйнатади.

Марк Гехи

Гехи Лэмпард томонидан "Челси"нинг лига кубоги мусобақасидаги ўйинида майдонга ташланади. Аммо жамоа мағлубиятга учрайди. Гехи орада 18 ойни "Суонси Сити" сафида ўтказган эди. "Кристал Пэлас" 2021 йилнинг ёзида Гехини 18 миллион фунтга сотиб олади. Ҳимоячи айни дамда Англия терма жамоаси таркибига чақирилган.

Йен Матсен

Гехи каби Матсен ҳам ўз дебютини лига кубогининг "Гримсби Таун" клубига қарши ўтказади. Аммо ўша баҳс Матсен учун биринчиси ва сўнгиси бўлганди. Кейинги манзиллар голландиялик ҳимоячи учун "Чарлтон Атлетик" ва "Ковентри Сити" бўлди. Айни дамда 21 ёшли футболчи Компанининг чемпионликка яқин турган "Бёрнли"сида ҳаракат қилмоқда. У ёзда яна "Челси"га қайтади.

Тино Анжорин

Анжорин Лэмпард истаги билан "Челси"нинг асосий таркибида, аввал АПЛ, кейин эса Англия кубоги ва ЕЧЛда иштирок этади. Томас Тухель келгач, ёш футболчи Москванинг "Локоматив" клубига ижарага бериб юборилади. Анжорин ўтган йили "Саутгемптон"га йўл олиши мумкин эди. Аммо унинг жароҳати бунга йўл қўймади. Айни дамда ёш ярим ҳимоячи "Хаддерсфилд" сафида ижара асосида ҳаракат қилмоқда.

Тариқ Лэмпти

Лэмпти 2019 йилнинг декабрь ойида "Арсенал"га қарши баҳсда майдонга илк бор туширилади. "Челси" ўшанда 2-1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Шундан кейин, 2020 йилнинг январида ҳимоячи "Брайтон"га 4.5 миллион фунт эвазига сотиб юборилади. 22 ёшли футболчи ҳозир Роберто Де Зербининг энг ишонган вакилларидан биридир.

Армандо Броя

Броя 2020 йилнинг марта ойида "Эвертон"га қарши 4-0 ҳисобидаги ғалабали баҳсда майдонга тушади. Ҳужумчи ҳозирда "Челси" асосий футболчилари сафида ҳаракат қилмоқда. "Саутгемптон"да, ўтган мавсум давомида Броя ажойиб ўйин намойиш этганди. Албания терма жамоаси аъзоси декабрь ойида олган жароҳати сабабли жорий мавсумни ўтказиб юборадиган бўлди.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 07:59, 07.04.2023. Ўқилди: 2169 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик