Бугун 9 февраль, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 08.02.2026 00:45
      • Фиорентина
      • 2:2
      • Торино
      • 08.02.2026 16:30
      • Болонья
      • 0:1
      • Парма
      • 08.02.2026 19:00
      • Лечче
      • 2:1
      • Удинезе
      • 08.02.2026 22:00
      • Сассуоло
      • 0:5
      • Интер
      • 09.02.2026 00:45
      • Ювентус
      • 2:2
      • Лацио
      • 09.02.2026 22:30
      • Аталанта
      • -:-
      • Кремонезе
      • 10.02.2026 00:45
      • Рома
      • -:-
      • Кальяри
      • 08.02.2026 01:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:1
      • Эльче
      • 08.02.2026 18:00
      • Алавес
      • 0:2
      • Хетафе
      • 08.02.2026 20:15
      • Севилья
      • 1:1
      • Жирона
      • 08.02.2026 20:15
      • Атлетик Бильбао
      • 4:2
      • Леванте
      • 08.02.2026 22:30
      • Атлетико
      • 0:1
      • Бетис
      • 09.02.2026 01:00
      • Валенсия
      • 0:2
      • Реал Мадрид
      • 10.02.2026 01:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Эспаньол
      • 08.02.2026 19:00
      • Брайтон
      • 0:1
      • Кристал Пэлас
      • 08.02.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 1:2
      • Манчестер Сити

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 24 58
2 Милан 23 50
3 Наполи 24 49
4 Ювентус 24 46
5 Рома 23 43
6 Комо 23 41
7 Аталанта 23 36
8 Лацио 24 33
9 Удинезе 24 32
10 Болонья 24 30
11 Сассуоло 24 29
12 Кальяри 23 28
13 Торино 24 27
14 Парма 24 26
15 Женоа 24 23
16 Кремонезе 23 23
17 Лечче 24 21
18 Фиорентина 24 18
19 Пиза 24 15
20 Верона 24 15

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Верона 0-0 Пиза
24-тур Женоа 2-3 Наполи
24-тур Фиорентина 2-2 Торино
24-тур Болонья 0-1 Парма
24-тур Лечче 2-1 Удинезе
24-тур Сассуоло 0-5 Интер
24-тур Ювентус 2-2 Лацио

Навбатдаги ўйинлар. 24-тур

09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе
10/02 00:45 Рома - Кальяри
19/02 00:45 Милан - Комо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тодд Боэли "Челси"ни сотиб олишда ёрдам бергани учун собиқ директорга 35 миллион фунт тўлаб берган

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / молиявий ҳисоботлар
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Сўнгги хабарларда айтилишча, "Челси"нинг янги эгаси бўлмиш Тодд Бёли Марина Грановскаяга ёрдамлари учун 35 миллион фунт тўлаган. Америкалик ишбилармон 4.25 миллард фунт эвазига Лондон клубини сотиб олган эди. Грановская эса бу жараённи осонлаштириб берган. Рус менежери Роман Абрамович даврида ўн йилдан ортиқ вақт давомида тизим ичида юради ва клуб спорт-директори лавозимига кўтарилади. Абрамовичга санкциялар қўйилгач, маълум муддат "Челси"даги барча бошқарув ишларини айнан Грановская олиб борганди.

Ўтган ёзда Тодд Бёли клубни расман сотиб олади. Шундан кейин, Грановская, қўлидаги барча бошқарув ричагларини унга қолдириб, жамоани тарк этган. Аммо тадбиркор аёл қуруқ қўл билан кетмайди. Хусусан, Бёли хизматлари учун Маринага 35 миллион беради. Бу ҳақида "Челси"нинг йил якунларидаги молиявий ҳисоботларида расман маълум қилинган. Шунингдек, сотув жараёнида муҳим рол ўйнаган собиқ клуб раиси Брюс Бак ҳам қуруқ қолдирилмайди. Абрамович даврида Бак 18 йил давомида бошқарувда эди. Уни Бёли 14 миллион фунт билан сийлайди ва хайрлашади. Шундай қилиб, жамоа айни дамда мутлақо янги раҳбарият қўл-остида.

"Челси"нинг эълон қилган декларациясида, шунингдек, ўтган ёздаги трансфер харажатлари ҳам келтирилган. Унга кўра, Лондон клуби 2022 йил ёзда 368 миллион фунтни янги фуболчилар келтириш учун ишлатган. Гарчанд жамоа сўнгги 1 йил ичида 16 та футболчисидан қутилган бўлсада, улардан келган фойда, бор-йўғи 22 миллион фунтни ташкил қилди. Шундай қилиб, жанубий Лондон жамоасининг ўйланмаган сарф-харажатлари ва йирик харидлари натижасида, 2021-22 йилги мавсумда бюджет 235 миллион фунт зарарга кирган. Умумий йўқотишлар ҳажми эса 1 миллиард фунтдан ошиб кетди. Бу борада "Челси" АПЛда анти-рекорд ўрнатди дейиш мумкин.

"Аристократлар" томонидан январда харид қилинган Михаил Мудрик ва Энцо Фернандес Европадаги энг йирик трансферлар ҳисобланади. Улар ва бошқа футболчиларга сарфланган пуллар 323 миллионни ташкил этганди. Бу ҳаражатлар кейинги йилги молиявий ҳисоботлар рўйхатидан ўрин эгаллайди.
Айтиш мумкинки, раҳбарият сарфлаган йирик маблағлар "Челси"нинг майдондаги муваффақиятини таъминлай олмади. Айни дамда клуб 11 ўринда бормоқда. Истеъфога чиқарилган Томас Тухель ва Грэм Поттерлар давридан кейин натижалар яхши томонга ўзгармаётир. Вақтинчалик мақомида олиб келинган Фрэнк Лэмпард ҳам вазиятни ўнглай олмади. Кеча "Челси" сафарда "Вулверхэмптон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди. Лондонликлар аллақачон кубок баҳсларини тарк этган. Аммо ҳали ҳам ЕЧЛда қатнашмоқда. Улар "Реал"га қарши чиқиши керак. Чорак-финалнинг илк ўйини эса Мадридда бўлиб ўтади. Бу ўйин олдидан Лэмпард муҳлисларга қарата шундай дейди: "Агарда ташвишга тушсангиз, биз билан Испанияга борманг. Олдимиздаги ўйинни биргаликда, бирдамликда омадли ўтказамиз. Чоршанба куни мутлақо бошқча ўйин бўлади, ҳаммаси ўзгаради".

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 22:00, 09.04.2023. Ўқилди: 2195 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 14
2 Милан Кристиан Пулишич 8
3 Комо Нико Пас 8
4 Ювентус Кенан Йылдыз 8
5 Комо Анастасиос Дувикас 8
6 Наполи Расмус Хейлунд 8
7 Верона Гифт Орбан 8
8 Интер Маркус Тюрам 7
9 Милан Рафаэл Леау 7
10 Интер Хакан Чалханоглу 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.